» » Жиззахда ходимлар ишга мажбурий жалб этилмайди, иш ҳақлари эса доимий берилмоқда

Жиззахда ходимлар ишга мажбурий жалб этилмайди, иш ҳақлари эса доимий берилмоқда

16 сентябрь 2020 г 971 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Меҳнат таътилига чиқсак-да, мажбуран ишлаяпмиз” номли маълумот жойлаштирилган.
Мазкур хабарда, “4 ойдан буён меҳнат таътилидаликларини, аммо ишлаб келаётганликлари ҳамда 4 ойдирки ойлик маошларини олмаётганликлари” ҳақида баён этилган.
Барчамизга маълумки, Республикамизда карантин чоралари юмшатилганлиги фуқаролар нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганликлар сони камаймаслик ҳолати давом этиб келмоқда.
Шунга кўра, барча соҳалар каби Мажбурий ижро бюроси органларида ҳам карантин чекловларини инобатга олган ҳолда ишлар масофадан туриб ташкиллаштирилган бўлиб, тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан ойлик маошлари сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиққан ҳамда ушбу таътилдаги ходимлар мажбурий тарзда ишга жалб этилмаганлигини таъкидлашимиз лозим.
Шунингдек, ишни давом эттириш истагини билдирган ходимнинг мурожаати қабул қилиниб, ишга жалб қилиш чоралари кўрилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, хабарда келтирилган 4 ойдан буён ойлик маошларини олмаганликлари ҳақидаги важлари юзасидан фаолиятдаги ходимларга ўтган давр давомида ҳар ойнинг 5 санасига қадар мунтазам ойлик иш ҳақлари ҳисобланган ҳолда тўлаб келинаётганлиги маълум қилинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши ва ойлик маошларнинг ўз вақтида тўланиши Бюро раҳбариятининг доимий эътиборида.
Шу ўринда айтиш жоизки бу каби масалалар, қолаверса, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши масалалар бўйича - Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати масъул ходимлари мурожаатларни қабул қилишга тайёр эканини билдириб қолади.
Мурожаат учун телефон рақамлари: 71-207-11-72, 71-207-11-98
Маълумот учун: Бюро фаолиятига оид ҳар қандай масала юзасидан мурожаатлар туну-кун фаолият кўрсатаётган “Call center” марказининг қисқа “1107” рақамли ишонч телефони орқали қабул қилинмоқда, фуқароларимиз мурожаатларни “mib (нуқта) uz” веб-сайти орқали ҳам онлайн режимида юборишлари мумкин.

Мажбурий ижро бюросининг
Жиззах вилоят бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!