» » Жиззахда 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда

Жиззахда 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда

18 сентябрь 2020 г 1 191 Комментарии: 0

Ҳозирда Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йилининг илк кунида 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. 

Шароф Рашидов туман прокуратураси маълумотида айтилишича, ҳодиса дарснинг 3-соат, “Информатика” дарсида юз берган бўлиб, ушбу дарс соат тугашига 15 дақиқа қолганда (соат кундузги 10:10лар атрофида) ўқувчи ҳушидан кетган.

Дарс вақтида вафот этган Ш.С.нинг ҳолати эрталаб мактабга келганида яхши, тана ҳарорати 36.8 бўлган, антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган.

Дарс вақтида Ш.С. ўтирган жойидан ён томонга дераза токчасига суянган ҳолда ётиб ҳушидан кетган.

Шу куни “Хаваслик” Қишлоқ врачлик пункти шифокорлари мактабнинг 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун мактабга келган бўлишган. Мактаб ўқитувчилари берган хабарига кўра, ушбу ҚВП шифокорлари ҳушидан кетган ўқувчига биринчи ёрдам кўрсатишган. 

Бироқ, ёрдам кўрсатиш вақтида қизда ҳаёт учун ҳеч қандай белги кўринмаган. Шундай бўлса-да, тиббиёт ходимлари унга ўпка-юрак реанимациясини амалга оширишган, ташқи юрак массажи қилинган ва сунъий нафас бериб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 15 дақиқалик реанимация ҳаракатидан кейин ҳам унда ҳаётлик белгилари тикланмаган. 

Воқеа жойига туман прокуратураси ходимлари, туман ИИБ тезкор ходимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси, суд тиббиёт экспертизаси эксперти чиққан.

Дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, Ш.С.да сурункали касаллик, экспертиза кўригида унинг танасида бирон-бир тан жароҳати аниқланмаган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, ўқувчининг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.

Ушбу мактабда ўқув йили 14 сентябрь кунидан бошланган бўлиб, Ш.С. дарсларга тўлиқ қатнашиб келган ва ўзлаштириши ўрта ҳолатда бўлган.

Мактабнинг 9-в синф раҳбари ўз тушунтириш хатида ўқувчида муқаддам касал бўлиш ҳолатлар бўлмаганлигини, дарсларга тўлиқ қатнашиб келмаганлигини, бирон-бир оғир касаллик билан касалланмаганлигини, дарсга келган вақтида ҳам ҳолати яхши бўлганлигини, ҳарорати 36.8 бўлганлигини маълум қилди.
 
Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган, мактаб директори, директор ўринбосарлари, мактаб психологи, 9-в синф раҳбари, “Зиёкор” ҚВП мудиридан тушунтириш хатлари олган.

Ҳозирда Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!