» » Мирзачўллик фермерлар оиласи

Мирзачўллик фермерлар оиласи

30 июль 2018 г 2 598 Комментарии: 0

Туманимиз мулкдорлари ҳам ўзларининг самарали меҳнатлари билан юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга, халқимиз дастурхонини тўкин қилишга муносибҳисса қўшиб келишмоқда.

"Шахзод" фермер хӯжалиги раиси Дилбар Эгамова давлатга дон сотиш шартномасини режадан юқори – 120 фоизга уддалади. Гектаридан 70-75 центнердан ҳосил олган илғор фермер аёл турмуш ӯртоғи Искандар Қаршибоев билан ӯғиллари Элмурод ва Дилмуродга ғалла ва ғӯза парвариш сирларини мукаммал ӯргатиб, дала шунқорлари қилиб тарбиялашаётир.

– Далада ишлаш учун ҳам шарт-шароит етарли бўлса-ю, лекин ер тилини тушунмаса, ҳаммаси бефойда бўлади. Ўғилларим ҳар бир ишда менга кўмакдош, – дейди Дилбар опа. – Ўзим тонг саҳарда одамлар иш бошламасдан далага бораман. Пайкалларни бирма-бир айланаман. Қаерга сув керак, қаерга ўғит... Зараркунандалардан қандай қутилиш мумкин. Ҳаммасини обдон ўрганиб чиқаман. Нималар қилиш кераклигини кўнглимга тугиб қўяман.Ишлайман, деган одамни ер алдамайди

Фермер иш жараёнида ер бойликларнинг онаси, меҳнат унинг отаси, деган ақидага амал қилди. Тупроқни олтин, сувни гавҳар деб билди. Опанинг айтишича, ер билан тиллашган одам у билан "муомала қилишни" билиши керак. Бу борада ҳаммасини ўз қўли билан яратиш, яшнатиш, қийинчиликларни енгиш завқи, одамларнинг аҳиллиги Дилбар опагакуч беради.

Тозагул АЛЛАНАЗАРОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!