» » Жиззах вилояти билан ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган давлатлар

Жиззах вилояти билан ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган давлатлар

26 сентябрь 2020 г 1 052 Комментарии: 0

Вилоятимиз жаҳоннинг 60 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, қўшни давлатлар Туркманистон ва Қозоғистон билан ташқи савдо айланмасида сўнгги йилларда катта ўзгаришлар кузатиляпти. Мисол учун, сўнгги уч йилда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси билан ташқи савдо айланмаси ошгани кузатилмоқда.

Бошқа давлатлар (қўшни давлатлардан ташқари) билан эса, ташқи савдо айланмасида энг юқори улуш Россия, Хитой, Корея Республикаси ва Туркия давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан 9 та давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Хитой Халқ Республикаси (113,8 млн. АҚШ доллари), Чехия Республикаси (95,0 млн. АҚШ доллари), Туркия (41,2 млн. АҚШ доллари),  Россия Федерацияси (31,2 млн. АҚШ доллари), Литва   (25,3 млн. АҚШ доллари), Латвия (11,0 млн. АҚШ доллари), Қозоғистон (16,0 млн. АҚШ доллари),  Тожикистон (10,9 млн. АҚШ доллари) ва Корея Республикаси (8,9 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидандир. 

Вилоят статистика

бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!