» » “Мен ишсизман, лекин бир кунда 100 минг сўм ишлаб топаяпман”

“Мен ишсизман, лекин бир кунда 100 минг сўм ишлаб топаяпман”

05 октябрь 2020 г 1 246 Комментарии: 0

Бугун юртимиз бўйлаб пахта йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда. Ташкил этилган терим отрядлари томонидан терим ишлари янада авж паллада.

Пахта хирмонининг юксалишига барча ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараён элни, ерни суйган, қадриятларини қадрлаган, ҳалол меҳнатга ҳамдам ҳар қандай одамни асло бефарқ қолдирмайди.

Мавсум бошидан буён зоминликлар қўшни Зарбдор тумани далаларида “оқ олтин”ни нес-нобуд қилмай териб олишда қатнашиб келмоқдалар.

– Масъуллар томонидан бориб-келишимиз учун бепул транспорт ташкил этилган, тушликда иссиқ овқат, терим пуллари мунтазам берилмоқда, - дейди “Тараққиёт” МФЙда яшовчи Я.Маҳкамова. – Бир кунда 80-90 кг. пахта тераман, бу 100 минг сўм хонадонимга қўшимча даромад келтираётганимни билдиради. Ишсизман, даромадим йўқ, деб бошқаларнинг қўлига қараб ўтиришни хоҳламайман. Ахир, оталаримиз-оналаримиз “Ҳаракатда – барокат” деб бекорга айтишмаган.

Туман ҳокимлиги томонидан теримчиларга зарур шароитлар яратилган. Илғор теримчилар мунтазам равишда қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириб борилмоқда.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!