Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал тумани ҳокими сессияда туманни “қизил" ҳудуддан олиб чиқишга ваъда берди
06 октябрь 2020 г 1 639 Комментарии: 0
Бугун Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда туманни 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали "қизил" ҳудуддан чиқариш масаласи муҳокама этилди.
Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Шу мақсадда Рейтинг кўрсатгичлари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган.
Шунга асосан 2019 йил статистик кўрсатгичлар рейтингида Бахмал тумани қизил ҳудуд тоифасига кирганлиги қайд этилди. Биргина мисол саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жон бошига Республикада 1673,0 минг сўмга, вилоятда 2509,9 минг сўмни, саноати ривожланган туманларда 9054,8 минг сўмни ташкил қилган бир пайтда туманда бор йўғи 445,0 минг сўмни ташкил қилди.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига туманда 784 та тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, шундан 545 таси ёки 69,5 фоизи фаолият кўрсатаётган бўлса, 239 таси ёки 29,5 фоизи турли сабабларга кўра фаолият кўрсатмасдан келмоқда.
Жумладан, туманда жами рўйхатга олинган 3610 та юридик шахсдан 1342 таси (37.0%), 2151 та жисмоний шахслардан 1445 таси (67%) фаолият кўрсатмаяпди. Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида 20 та тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини бутунлай тугатган.
Туманда тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлик кўрсаткичи вилоят бўйича паст даражани ташкил этмоқда. Хусусан, туманда фаолият кўрсатаётган 784 та юридик шахсларнинг фақат 423 тани ёки 53 фоизигина уч йилдан ортиқ давр мобайнида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик борасида асосий капиталга киритилган умумий инвестициялар ҳажми 25 млрд 74 млн сўмни ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 3 млрд 540 млн сўмни ташкил этган ҳолда, умумий инвестиция ҳажмидаги улуши 14,1 фоизни ташкил этган.
Туманда мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини амалга оширувчи “БАХМАЛ НАТУРАЛ ЖЮС” МЧЖ кластер корхонаси йилига 20 минг тонна олма мевасини қайта ишлаб, 3,5 минг тонна концентрат ишлаб чиқариш ва 3,5 млн АҚШ долларлик экспорт амалга ошириш лойиҳаси ишга туширилди.
Италиянинг OPERA SRL компанияси ва «БМБ ОПЕРА ЗАФФЕРАНО» МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 34,4 млн доллар (24,4 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) бўлган заъфарон ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини амалга ошириш йўлга қўйилмоқда.
Жорий йилда 1,5 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига 200 нафар доимий ва 7000 нафар мавсумий иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Жорий йилда 200 нафар доимий ва 2000 нафар мавсумий иш ўринларини яратилди.
Туманнинг географик жойлашиши ўта инвестицион, туристик жозибадор ва ички имкониятларимиз катта. Бу борада олиб бораётган ишлар ҳам ўта қониқарсиз.
Қачонки чет-элллик инвесторлар, сайёҳларни (туристларни) туманга жалб қилиш, тархий, табиати гўзал гўшаларга, диққатга сазовор жойларда уларга шарт-шароитлар яратиш бўйича етарли иш олиб боралмаябди. Туризмнинг Эко ва Агро туризм соҳаларида кўплаб ишларни амалга ошириш мумкин. Хизмат соҳаси бўйича кўплаб иш ўринлари яратиш имконият бор. Шу мақсадда “Олтин куз” фестивалини ўтказилди.
Бугунги халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида туман сектор раҳбарлари бутун Бахмал халқидан кечирим сўради.
Сессияда сўзга чиққан туман ҳокими Муса Анорбоев “Аҳолининг яхши яшашга ҳаққи бор. Бунинг учун биз раҳбарлар билвосита ҳам, бевосита ҳам масъулмиз. Йил охиригача туманни "қизил" ҳудуд тоифасидан чиқарилишига ваъда бераман. Сектор раҳбарлари ва ўринбосарларим билан Сизларнинг кўмак, таклиф ва истакларингизга асосан ўзгариш қиламан деб, халқимни ва муҳтарам Президентимизни ишонтираман” деб ваъда беди.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!