Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимининг қарори имзоланди
25 июнь 2020 г 1 036 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли ва вилоят ҳокимининг 2020 йил 5 мартдаги 75-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджетларга қўшимча даромад манбааларини кенгайтириш тўғрисида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 5 мартдаги 75-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 6, 25-моддаларига мувофиқ
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкаларини ҳамда давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ҳудудларни ўрганишни;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга реклама объектларини жойлаштириш ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар тайёрланишини;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тизимли мониторинг қилишни ва уларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлашни;
ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилган рекламалар, шу жумладан ижтимой рекламалар ҳисобини юритишни;
йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида (балкон, лоджия, дераза, эшик ва бошқа тарафига) ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини кўришни;
барча субъектлар билан ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар тузилишини ҳамда амалдаги тартибда йиғимларни ундирилишини таъминласин.
2020 йил 31 декабрга қадар биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида ҳамда 2021 йил 31 декабрга қадар иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида жойлаштирилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга босқичма-босқич ўзгартириш;
биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида фақат видео экранли ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида аралаш турдаги юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилишини назарда тутиш.
Бунда биринчи ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойлари паспорти мос равишда мазкур банднинг юқорида кўрсатилган муддатларгача рухсат берилади ҳамда ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатиб ўтилган бир марталик йиғим ундирилмайди.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, бундай қурилмалар уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ва ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.
Мазкур қарор талаблари доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш шаҳар ва туман хокимликларига бўлимнинг малакали мутахассисларини бириктириш.
Бириктирилган мутахассисларга жойларда ташқи реклама жойлаштириш обектлари (конструкциялари)ни миқдорини кўпайтириш ва белгиланган тартибда рекламалар жойлаштирилиши бўйича кўрсатмалар бериш.
Ҳар чорак якуни билан жойларда мавжуд реклама объектлари (конструкциялари)дан фойдаланиш, янги кўшилган объектларнинг ҳолати ва ташқи реклама жойлаштириш фаолиятини янада такомилаштириш бўйича муаммо ва таклифларни ишлаб чиқиб, вилоят хокимлигига киритилишини таъминлансин.
Шахар ва туманлар ҳокимликлари (ваколотли орган) реклама тарқатувчилардан реклама жойининг паспортида кўрсатиб ўтилган жой учун белгиланган таърифлар бўйича хар ойда хисобот ойининг 25-санасига қадар йиғимларни ундирилишини таъминласин.
Йиғим тўловчининг жойлашган жойидан қатъий назар ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлашган ҳудуд бўйича тушган маблағларни қуйидаги нисбатда тақсимлаш вазифаси топширилсин:
- 45 фоиз ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлашган туман (шахар) маҳаллий бюджетларига;
- 45 фоизи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига;
- 10 фоизи “Тасвирий ойна” ижодий уюшмасининг тегишли бўлимларига.
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловларнинг (йиғимларнинг) 60 фоизи миқдорида вилоят хокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармаларга, 40 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасига йўналтириш.
Вилоят ҳокими Э.Салиев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!