Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги янгиланган 29-Меҳрибонлик уйи фойдаланишга топширилди (фото/видео)
18 октябрь 2020 г 4 518 Комментарии: 0
Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 29-сонли Мехрибонлик уйи 1993 йилнинг 15 июнь куни Зарбдор тумани Янги Бўстон қўрғонидаги 14-сонли мактаб негизида ташкил этилганган эди. 1994 йилнинг 31 октябрь куни Вилоят Халқ таълими бошқармасининг буйруғи билан Жиззах шаҳрига кўчириб келтирилган.
Орадан 26 йил ўтиб мазкур меҳрибонлик уйи замонавий ҳолатга келтирилиб барча қулайликлари билан тарбияланувчиларга фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб бериб, меҳрибонлик уйи тарихи бу ердаги тарбаяланувчиларнинг эришган натижалари ҳақида сўз юритар экан, барчани янгиланган 29-Меҳрибонлик уйи билан самимий табриклади.
Шунингдек, тантанали маросимда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, ҳамда Маҳаллла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ҳам иштирок этиб, барчани янгиланган маскан билан табриклар экан, вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.
Янгиланган 29-Меҳрибонлик уйида ҳар бир тарбияланувчи учун барча шарт-шароитларга эга шинам хоналар, 120 ўринлик замонавий ошхона, 100 ўринга мўлжалланган 8000 дан ортиқ китоблари бор кутубхона, дарс қилиш учун барча шароитларга эга замонавий синфхоналар, ва тарбияланувчиларни маданий ҳордиқ олиши ва санъат билан шуғулланиши учун замонавий маданият маскани ҳамда кенг ва шинам спорт зали фойдаланишга топширилди.
Тадбирда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан саҳнавий кўринишлар намойиш этилиб иштирокчиларда илиқ таъсуротлар қолдирди.
Шунингдек, тадбирдан сўнг вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларга вилоят маркази Жиззах шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, хусусан "Ўрда" боғида амалга оширилган ишлар билан яқиндан таништирди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!