Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бугунги вилоятда ўтадиган сессиядаги асосий масала ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш
23 октябрь 2020 г 848 Комментарии: 0
Бугун соат 13-00 да вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси ўтказилади.
Сессия кун тартибида Жиззах вилояти ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида, “2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га вилоят бўйича киритилаётган лойиҳалар ҳамда ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари тақдимоти ҳақида, шунингдек Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатининг ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш масалалари кўрилади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!