» » Жиззахда аграр соҳадаги қўшимча имкониятлари ўрганилмоқда

Жиззахда аграр соҳадаги қўшимча имкониятлари ўрганилмоқда

27 октябрь 2020 г 867 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вилоятдаги бир қатор туманларнинг аграр соҳадаги салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш, ер ва сувдан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоятига сафари ташкил этилди.

Республика Ишчи гуруҳи жойларда 9 та асосий йўналиш бўйича иш олиб борди. Жумладан, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, пахта йиғим-теримини жадаллаштириш, озиқ-овқат лойиҳаларни амалга оширилиши, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш кўрсатгичлари, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишда янгича ёндашув, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар ташкил этиш ҳамда лойиҳаларни тўлиқ шакллантириш юзасидан кичик гуруҳлар иши ташкил этилди.

Вилоятдаги туманларга чиқишлар давомида мавжуд муаммолар ўрганилиб, тадбиркорлар, инвесторлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари билан манзилли учрашувлар олиб борилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!