Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди
27 октябрь 2020 г 1 644 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали бир нечта давлат органлари ва ташкилоталри билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Фориш тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти;
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари мажмуи етакчи мутахассиси;
Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси;
Жиззах вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси Давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалардан маблағ олувчиларнинг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — http://vacancy.argos.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари, Жиззах вилоятидаги мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2020 йилнинг 26 октябридан 9 ноябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:
Фориш тумани ҳокимлиги: 72-452-17-95
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги: 72-432-14-37
Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси: 72-226-73-32
Жиззах вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси: 72-226-08-81
Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!