Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича фармон муҳокамасига қаратилди
27 октябрь 2020 г 1 185 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табригида мактабларда хорижий тилларни, ахборот-коммуникация технологияларини ўргатишни такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш, ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтилганди.
Бугун таълим-тарбия соҳасида, ўқитувчи ва мураббийларимиз, фарзандларимиз ҳаётида янги давр бошланаётганлигини, бу даврни янада чуқур маъно-мазмун билан тўлдириб, миллий юксалишга эришиш фақат ва фақат ўзимизга, шу йўлда ҳамжиҳатлик билан қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқлигига алоҳида урғу берилди.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинмоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессиясида мазкур масала муҳокама этилди.
Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияси вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.
Сессияда вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова, Халқ депуталари вилоят Кенгаши Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Дилмурод Худайшукуров ва вилоятдаги Олий ўқув юрти ректор ва ўқитувчилари кун тартиби юзасидан сўзга чиқишди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн иккинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!