» » Жиззах вилояти ҳокимлигида “Гендер тенглиги масалалари” бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида “Гендер тенглиги масалалари” бўйича матбуот анжумани ўтказилди

17 ноябрь 2020 г 1 446 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигининг конференция залида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Назира Мухторова билан навбатдаги “Гендер тенглиги масалалари” юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда вилоятнинг ҳудудий оавлари ҳамда республика нашрларидан вакиллар иштирок этишди. Аввало, анжуманда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишидаги қонуну ва фармонлар билан таништириб ўтилди.

Кейинги уч йилда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қарийб 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 2 та қонун, 1 та Президент қарори, 4 та Президент фармони, 13 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналишида ҳам маълумотлар берилди, буларга Давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 500 нафардан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди. Ҳозирги кунда уларни турли раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш бўйича тизимли ўқувлар ташкил этилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида 10 дан зиёд аёллар раҳбарлик, 5 нафар аёл ҳоким ўринбосари, 20 дан зиёд хотин-қизлар турли раҳбар лавозимларида ишлаб келишмоқда.

Хотин-қизларнинг сиёсий жараёндаги ўрни эркаклар билан тенг бўлиб, вилоятда Олий Мажлис Сенатига сайланган 6 нафар сенаторларнинг 3 нафарини, Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 6 нафаридан 4 нафарини айнан хотин-қизлар ташкил этади.

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланганлар 57 нафар депутатларнинг 20 нафари, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган 339 нафар депутатларнинг 72 нафарини ҳам хотин-қизлар ташкил қилади.

Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий иқтисодий қўллаб-қувватлаш йўналишида вилоятда оғир турмуш шароитида яшаётган 1861 нафар хотин-қизлардан уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида жорий йилда 48 нафар хотин-қизга 735 млн.сўм миқдорида уй-жой суммасининг бошланғич бадали Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан тўлаб берилди.

Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш йўналишида Тижорат банклари томонидан жорий йил 10 ой давомида барча молиялаш манбаалари ҳисобидан тадбиркор аёлларга ажратилган кредитлар сони 3840 тани ташкил қилиб, суммаси 157170 млрд.ни ташкил этади.

Шундан, тадбиркор аёлларга ажратилган кредитлар сони 810 тани, сўммаси 94113 млрдни ташкил қилади. Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун 3030 нафар аёлларга 63056 млрд.сўм кредит ажратилди. Ажратилган кредит ҳисобига яратилган иш ўринлари 3930 тани ташкил этганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Анжуман давомида журналистлар томонидан мавзуга доир саволлар ҳам берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!