» » Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади

Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади

24 ноябрь 2020 г 2 467 Комментарии: 0

Кеча ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан Бахмал тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Бахмал туманида Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросими бўлиб ўтди. Туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ташкил этилган очилиш маросимига туман ҳокими иштирокчи сифатида таклиф этилган.
Кутубхона очилишидан хабардор бўлган китобхонлар кутубхона фонди билан танишиш учун ташриф буюрган.
Туман ҳокими тадбирга ташриф буюрганда ташкилотчиларнинг ёш болаларни совуқ кунда юпун кийинганлигини тадбирга ташриф буюрганидан кейин гувоҳи бўлган. Ҳавонинг совуқлиги боис очилиш маросими ташқарида тахминан 5-6 дақиқа давом этган.
Тадбир якунлангач, туман ҳокими тадбир ташкилотчиларига кичик йиғилиш ўтказади. Мазкур йиғилишда туман ҳокими тадбирнинг ташкилий қисми нега айнан бинонинг ичида ўтказилмаганлиги юзасидан кескин муносабат билдирган.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда чиқарилган эътирозлар юзасидан суръатдаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли бунга эътирозлари йўқ эканлигини билдирилган.
Тадбир ташкилотчиларига бундан кейин ҳар қандай тадбирларни ўтказишда янада масъулиятли ва эътиборли бўлишлари юзасидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!