» » Жиззах автотранспорт тизими моделлаштирилади

Жиззах автотранспорт тизими моделлаштирилади

01 декабрь 2020 г 1 943 Комментарии: 0

Жиззах автотранспорт тизимини моделлаштириш , жамоат транспортларини тартибга солиш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича шаҳар ҳокими А.Шукуров ҳамда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи И.Боқиев раҳбарлигида, тегишли мутасаддилар иштирокида  лойиҳа ва  таклифлар муҳокама этилди.

Йиғилиш доираси Жиззах шаҳрида  транспорт тизимининг янги моделига ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириш иш режаси тасдиқлаб олинди.

Шаҳар транспорт тизими моделини ишлаб чиқишда қуйидагиларга эътибор қаратилмоқда:
- Шаҳар жамоат транспорти тизимини қайта ўрганиб чиқиш;
- Туманлардан Жиззах шаҳрига учта йўналишлардан кириб келадиган йўловчи ташиш йўналишларининг охирги бекати сифатида учта автостанциялар ташкил этиш;
- Шаҳардаги мавжуд автобус бекатларидаги йўловчилар оқимини таҳлил қилиш;
- Шаҳардаги мавжуд чоррахалардаги транспортлар ҳаракатини таҳлил қилиш орқали светофорларнинг ўтказувчанлигини аниқлаш;
Шаҳар паспортини ишлаб чиқиш.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!