» » Жиззахда эркин туристик зона учун 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади

Жиззахда эркин туристик зона учун 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади

04 декабрь 2020 г 1 142 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди ва унга кўра, Жиззах вилоятининг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади.

Лойиҳада келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 40 млн доллар миқдоридаги кредит маблағлари Жамғармага эркин туристик зона учун ажратилади. Эркин туристик зона ҳудудида “Суффа платоси 2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси ташкил этилади.

Шунингдек, эркин туристик зонаси ҳудудида замонавий туристик инфтузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 60 млн доллар миқдоридаги кредит маблағлари ҳам Жамғармага ажратилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!