» » 12 декабрь оташнафас шоир Ҳамид Олимжон туғилган кун

12 декабрь оташнафас шоир Ҳамид Олимжон туғилган кун

12 декабрь 2020 г 723 Комментарии: 0

Шодлик ва бахт куйчиси, истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах шаҳрида дунёга келди.

Наримонов номидаги бошланғич мактабни тугатгач, Самарқанд педагогика билим юртида (1923-1926), сўнгра Ўзбек Педакадемиясида (1926-1931) ўқиган.

1929 йил Ҳамид Олимжоннинг “Кўклам” номли илк шеърий тўплами чоп этилади. Шундан сўнг “Олов сочлар” (1931), “Ўлим ёвга” (1932), “Пойга” (1932) каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ажойиб дурдона асари “Алпомиш” достони биринчи марта Ҳамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланиб, унинг сўзбошиси билан 1938 йилда чоп этилган.

Ҳамид Олимжон 1939 йилдан то умрининг охирига қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилди.

Шоир 1944 йилда автомобил ҳалокатига учраб вафот этган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!