Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев вилоят аҳлига мурожаат йўллади
21 декабрь 2020 г 2 029 Комментарии: 0
2020 йилнинг 21 декабрь куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг жорий йилда вилоятда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Ҳисобот "Халқ давлат идораларига емас, давлат идоралари халққа хизмат килиши керак" шиори остида ўтказилиб, 27 бўлимдан иборат бўлди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатма ва қарорларини амалга оширилиши, вилоятининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инвестиция, мактабгача ва олий таълим, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш масалалари, маданият, спорт ва бошқалар ҳақида сўз юритилди.
Хусусан, ҳар бир мавзу бўйича келгуси йил учун ҳокимиятнинг режа ва лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 2020 йил якуни билан вилоятда барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ўсиш суръатлари қайд этилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 2016 йилнинг мос даврига 3,6 баробар ёки 12,8 трлн сўмга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 2,9 баробарга ёки 3,9 трлн сўмга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 баробарга ёки 1,5 трлн сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 10 баробарга ёки 13,1 трлн сўмга, пудрат ишлари ҳажми 7,7 барабарга ёки 2,3 трлн сўмга, чакана савдо айланмаси 18,7 баробарга ёки 6,5 трлн сўмга, жами хизматлар ҳажми 2,8 барабарга ёки 3,1 трлн. сўмга ошган.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2016 йилга нисбатан ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми эса 12,3 баробарга экспорт ҳажми 3,2 баробарга кўпайди. Охирги 3 йил давомида 8715 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, қарийб 2 баробарга кўпайди.
Қишлоқ хўжалигида жорий йилда вилоятда 684 минг тонна ғалла, 220 минг тонна пахта, 730 тонна пилла, 440 минг тонна мева-сабзавот, 615 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари, 231 миллион дона тухум етиштирилди. 41,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланиб, 26,8 млн долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳисоботида ёшлар бандлиги ва таълимга ҳамда 2020 йилди ёшларни ишларга жалб қилинишига ҳам тўхталиб ўтди.
Вилоятда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб–қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 2910 нафар ёшларга жами 161 миллиард сўмлик кредитлар берилди.
Шундан 964 миллиард сўм 294 нафар ёш тадбиркорларга, 2,5 миллиард сўм – 21 тa нафар ёш фермерларга, 44 миллиард сўм – 70 нафар ёш ҳунармандларга ва 58,7 миллиард сўм – 2525 нафар ёш йигит-қизларга берилди. Фермер хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун кредитлар ажратилди.
Xусусан, “Ёшлар-келажагимиз” дастури асосида 76 нафар ёш тадбиркорга 24 миллиард сўм миқдорида кредитлар берилди.
Маърузада камбағаллик муаммоси ва бу борада олиб борилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Йил давомида олиб борилган ишлар натижасида 14,987 (88,0%) кам таъминланган оилалардан 20,343 (97,5%) ишсиз оила аъзолари иш билан таъминланди.
Шунингдек, маърузада Жиззах вилоятида хорижда ишламоқчи бўлган фуқаролар учун касбий тайёргарлик ва чет тилларни ўқитиш тизими яратилганлиги, натижада фуқароларимиз тегишли сертификат олишлари ва ўз мутахассислиги бўйича иш ҳақи юқори бўлган хорижий давлатларда иш билан таъминланланиши хусусида сўз юритилди.
Бугунги кунга келиб вилоятда сайёҳларнинг мароқли дам олишлари ва яшашлари учун жами 1924 ўринли 107 та турар-жой фаолият кўрсатмоқда, жумладан, 29 та меҳмонхона, 6 та хостел, 2 та кемпинг, 1 та дам олиш маскани, 69 та меҳмон уйи ҳамда 11 та сиҳатгоҳ ва соғломлаштириш масканларини ташкил этилган.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев мурожаатномани таҳлилий ва танқидий руҳда олиб борди. Кўплаб соҳаларда оқсоқликлар мавжудлиги очиқланди. Раҳбарларни халқ манфаатларига хизмат қилишда фаол бўлишга чақирилди.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясидан сўнг, журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2021 йилги режалар ва устувор вазифалар, соҳадаги муаммо ва камчиликлар юзасидан вилоят ҳокими Э.Салиев оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига атрофлича жавоб берди.
Матбуот анжуманидан кейин, журналистлар ва блоггерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!