» » 2019 йилда вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатгичлар ҳамда 2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича матбуот анжумани ўтказилди

2019 йилда вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатгичлар ҳамда 2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича матбуот анжумани ўтказилди

29 январь 2020 г 1 577 Комментарии: 0

29 январь куни вилоят ҳокимлигининг кичик конференция залида  вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодирбек  Раджапов билан “2019 йилда вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатгичлар ҳамда 2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари тўғрисида” мавзусида  матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов очиб берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодирбек Раджапов матбуот анжумани бўйича маълумот берди.

Вилоят бўйича 2931 та саноат корхоналари мавжуд бўлиб, шундан бугунги кунда 2787 та саноат корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

2019 йилнинг январь-декабрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4 трлн. 789 млрд. сўмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,8  фоизни ташкил этди.

Вилоятда кичик бизнеснинг саноат маҳсулотларидаги улуши 66,5 фоизни ташкил этди. Вилоятда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўртача 3503 минг сўмни ташкил этди. Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 2277,0 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати прогноз нисбатан 107,3 фоизни ташкил этди.

Вилоятда аҳоли жон бошига халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми ўртача 1670,1 минг сўмни ташкил этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 689,0 млрд.сўмни ташкил этиб, белгиланган кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,7 фоизга бажарилган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1587,0 млрд.сўмни ташкил этиб, белгиланган кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,4 фоизга бажарилган.

2019 йил якунида умумий ташқи савдо айланмаси 503,1 млн.долларга амалга оширилиб, бу кўрсаткич вилоятда 2019 йил учун 51,8 млн.доллар миқдорида ҳудудий экспорт прогнози белгиланганиб,  ҳисобот даври якунига ҳудудий тассаруфдаги корхоналар томонидан 60,4 млн.доллар миқдорида саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Экспортёр корхоналар сони 134 тани ташкил этиб, экспорт географияси Тожикистон, Туркманистон,  Латвия, Афғонистон, Украина, Россия,  Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон, Латвия давлатлари ҳисобига кенгайди. 

Вилоят бўйича 2020 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6288,9 млрд.сўмга ва ўсиш сурати 105,0 фоизга прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинди.

Шундан, вилоят бўйича 2020 йилнинг 1-чорагида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1345,6 млрд.сўмга ва ўсиш сурати 104,6 фоизга прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинди.

Шундан, январь ойида 444,4 млрд.сўм,  январь-февраль ойларида 888,1 млрд.сўм ва январь-март ойларида 1345,6 млрд.сўм миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мўлжалланмоқда.

Ўтган йилда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар белгиланиб, 2020 йилда амалга оширилиши мўлжалланган ишлар бўйича вазифалар атрофлича ва аниқ белгилаб олинди. Йил якунигача мўлжалланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят бўйича янги ишга тушган 158 та лойиҳалар бўйича 541,3 млрд. сўмлик қўшимча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга йўлга қўйилади.  Фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳамда фаолият кўрсатаётган корхоналарда қувватларни ошириш эвазига қўшимча 552,3 млрд. сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Зафаробод туманидаги «Huahin Cement Jizzakh» МЧЖ томонидан  2019 йилда цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси учун қиймати 82,2 млн.АҚШ доллар маблағ сарфланган. Бугунги кунда заводни қурилишида 500 нафар ишчилар ишламоқда. Магистирал йўлдан заводга борадиган йўлларга шағаллар ётқазилиб таъмирланган. Хитойдан келтирилган ускуналарни ўрнатиш, ишловчилар учун ётоқхона ва ошхона қурилмоқда, 85 фоиз қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Қуввати 1,2 млн.тоннага тенг цемент ишлаб чиқариш корхонаси жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. Корхона ишга тушгач 2020 йилда 1 трлн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори тасдиқланди унга кўра вилоят ҳокимининг 2019 йил 16 мартдаги 111-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, вилоятда 2019 йилда 19285 та иш ўринлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, дастур доирасида 20135 та янги иш ўринлари ташкил этилди ёки белгиланган режа 104,4 фоизга таъминланди.

Вилоятда демографик ҳолат, меҳнат бозоридаги вазият ҳамда меҳнат бозорига таъсир этадиган демографик омилларнинг иш ўринларига бўлган таъсири инобатга олиниб давлат буюртмаси параметрлари шакллантирилди.

Унга кўра 2020 йилда 20380 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича параметрлар ишалаб чиқилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жаваб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!