Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиевнинг вилоят ҳалқига Мурожаатномаси
21 декабрь 2020 г 1 910 Комментарии: 0
2020 йил якунига ҳам оз фурсат қолди. Ҳар қанча синов ва машаққатлар билан кечаётган бўлмасин, жорий йилда ҳаётимизнинг барча соҳалари илгари кузатилмаган янгиланиш ва юксалиш жараёнларини бошдан ўтказмоқда.
Поёнига етаётган йилда юртимизнинг барча ҳудудида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, иқтисодиётимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминловчи кўплаб истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.
Барчамизга маълумки, 2020 йил алоҳида йил бўлди. COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйича катта инқирозга сабаб бўлди. У мисли кўрилмаган оқибатларга, бутун инсоният бошига катта ташвиш олиб келди. Koронавирус туфайли бутун сайёрамизда қанчадан қанча одамлар вафот этди ва ҳаёт тизими бузилди. Олимларнинг фикрига кўра, бутун дунё мамлакатлари инсоният тарихида бундай қақшатқич инқирозни 1870 йилдан бери кўрмаган экан.
Бугунги кунда хорижий сиёсатшунослар ва иқтисодчилар тан олишича, пандемия бир неча ўн йилликларга ривожланишимизни орқага сурди, ўсиш суръатларини жуда пасайтирди, ҳатто дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида ҳам кўплаб соҳаларни, айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим тизимининг жиддий инқирозига сабаб бўлди.
Пандемия аллақачон бутун дунёни тубдан ўзгартириб юборди ва жуда оғир ҳаётни бошдан кечиришимизга мажбур қилди. Ҳамма нарса ўзгарди: бизнинг иш услубимиз ўзгарди, сайёҳлик, таълим тизими ўзгарди. Шунингдек, баъзи бир саноат тармоқларининг (жумладан, ахборот технологияларининг) тез ўсишига ва бошқа соҳаларнинг пасайишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси ҳақиқат, лекин биз яшаш ва ривожланишни давом эттиришимиз керак!
Давлатимиз раҳбари, Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йил 8 декабрь куни мамлакатимиз Конституцияси кунидаги табрик нутқида шундай деган эди: "Халқимиз оғир синовларни жасорат билан енгиб, янги Ўзбекистон — мамлакатда эркин, фаровон ҳаёт қуриш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда".
Шундай қилиб, биз, жиззахликлар, Президентимиз қабул қилган йўлдан борамиз — нима бўлишидан қатъи назар, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНни барпо этмоқдамиз ва бу йўлда кўп нарсага эришамиз!
Сизларга яхши маълумки, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд.
Хабарингиз бор, ҳар йили Давлатимиз раҳбари ҳам мамлакатимиз парламенти — Олий Мажлисга Мурожаатнома билан чиқар эди.
Бу йилдан бошлаб, янги тизим жорий этилмоқда.
Яъни ҳудудий ҳокимлар томонидан биринчи марта туман, шаҳар ва вилоят Халқ депутатлари Кенгашларига Мурожаатнома тақдим этилмоқда.
Бугунги сессияда Жиззах вилоятидан сайланган сенаторлар, вилоят маҳаллий Кенгашлари депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.
Жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар ҳамда 2021 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномани эътиборингизга ҳавола этишга рухсат бергайсиз.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун "Янги Ўзбекистон"да олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ билан мулоқот тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга, "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқи-мизга хизмат қилиши керак" деган ғоя — фаолиятимиз мезонига айланишига ҳамда бизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида, аввало, инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсади туради.
Шу боисдан, фуқаролар манфаатларини фақатгина одилона қабул қилинаётган Фармонлар, узоқ йиллик ва ҳалқимиз ҳаётида ижтимоий-иқтисодий юксалишига хизмат қиладиган қарор ва фармонларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ва уларнинг ижро этилиши натижасида халқимизнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашлари, эртанги кунги орзу умидларини амалга оширилиши учун замин яратади.
Ҳурматли депутатлар!
Юрт ободлиги ва халқ розилиги... Бу улуғ тушунчалар доимо ёнма-ён ва ҳамоҳангдир. Бу ҳамоҳанглик халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан, эл-юртимиз томонидан шоду хуррамлик билан қабул қилинаётган инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотлар бугунги кунда ўз тасдиғини топмоқда.
Айнан шу мақсадларни рўёбга чиқариш мақсадида биргина 2020 йилнинг ўзида Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Жиззах вилояти ҳокимлиги ижрочи сифатида белгиланган 25 та Фармон, 73 та Қарор ва 2 та Фармойишлар қабул қилинди.
Ўйлайманки, бугунги кун давр талаби ҳар бир раҳбар ўз фаолиятини сарҳисоб қилишни, амалга оширилган ишларга холисона баҳо беришни тақозо этмоқда. Биз ҳам ўз фаолиятимизга бир он бўлсада назар солдик.
Таҳлилларимиз натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор, Фармон ва Фармойишларида Жиззах вилояти ҳокимлиги ижрочилигидаги 572 та топшириқлардан 231 таси бажарилган ва ижро муддати келмаган 341 таси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилда ҳам вилоятимиз учун ҳам муҳим қарорларнинг қабул қилиниши барчамизни, соҳа вакилларини эл равнақи йўлида ҳамжиҳатлик билан содиқ хизмат қилишга ундайди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2020 йил 11 августдаги "Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорларининг тасдиқланиши вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим аҳамият касб этди.
Мазкур қарорлар вилоятимизнинг туманларида тупроқ-иқлим шароитларига мос боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш орқали ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини кенг жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга шунингдек, суғориладиган ер майдонларини сув билан ишончли таъминлаш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий қилишга хизмат қилади.
Яна бир ўта муҳим кўрсаткичга эътиборингизни қаратмоқчиман. Яъни, жорий йил 1 январдан бугунги кунга қадар давлатимиз раҳбари томонидан жами 56 та видеоселектор йиғилишлари ўтказилди.
Мазкур видеоселектор йиғилишларида 1600 дан ортиқ топшириқлар берилган бўлиб, Жиззах вилояти ҳокимлигига тегишли 488 та топшириқлардан муддати келган 282 тасининг ижроси тўлиқ таъминланди.
Муддати келмаган 206 та топшириқлар ижросини таъминлаш борасида ҳам вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари кесимида кунлик қатъий назорат ўрнатилган.
Шу ўринда, Ҳурматли Юртбошимиз томонидан ўтказилаётган селектор йиғилишлари давомида берилаётган топшириқлар ижросини таъминлаш нечоғлик муҳим аҳамиятли эканлигини биргина мисол билан келтириб ўтмоқчиман.
2020 йил 8 июнь куни "Ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ри-вожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги тўғрисида"ги 43-сонли йиғилиш баёнининг 8-бандида "Андижон вилояти намунасидан тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, вилоят марказларида фойдаланилмаётган бинолар негизида IT Парк ҳудудий филиалларини ташкил этиш чораларини кўриш топшириғи берилган эди.
Топшириққа асосан, Ҳиндистоннинг IT соҳасидаги етакчи мутахассиси профессор Жараям Партасарти жаноблари жалб этилиб, вилоят ҳокимлиги Кенгашлар уйи биносининг 2-қаватида "IT Park" Жиззах филиали ташкил этилди. (про-фессор Жараям Партасарти жаноблари ҳозир ушбу тарихий мурожаатномада иштирок этмоқда).
Лойиҳага жами 7,5 млрд.сўм маблағ сарфланиб, вилоятимиз ёшларининг рақамли технологиялар соҳасида ўз билим ва кўникмаларини оширилишига имкон яратилди.
Дунё тажрибасидан маълумки рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда замонавий инфратузилмага эга бўлган "IT Park"ларнинг ўрни ўта муҳимдир.
"IT Park" Жиззах филиалида Коворкинг маркази, 20 ўринли Конференция зал, 14 ўринли 2 та музокаралар хонаси, Стартап хоналари ва "IT Park" резидентлари учун офислар ҳамда Кафе жой олган.
"IT Park" Жиззах филиали 24 соат иш режимида фаолият олиб боради, узлуксиз электр энергияси, юқори тезликдаги интернет хизмати ва ишлаш учун барча шарт-шароитларга эга.
Шунингдек, филиал қошида "Рақамли технологиялар" ўқув маркази ташкил этилиб, 45 нафар тингловчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хонаси қурилди, ушбу марказ йил мобайнида тўлиқ қувватда 500 та тингловчини ўқитиш имкониятига эга.
Мен бу каби мисолларни кўплаб келтиришим мумкин.
Зеро, Ҳурматли Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир меъёрий ҳужжатлар, ўтказилаётган селекторлар йиғилишларида берилаётган топшириқ ва вазифалар замирида фақат ва фақат она юртимиз истиқболи ва олийжаноб халқимиз фаровонлигини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассамлашганлигини юракдан ҳис қилишимиз мумкин!
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Аввало, йил давомида вилоятни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганини таъкидлаш жоиз.
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларининг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларига эришилди.
Йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 104,2 фоизга, саноат маҳсулотлари 105 фоизга, қишлоқ хўжалиги 102,7 фоизга, қурилиш ишлари 105,8 фоизга, жами хизматларнинг ўсиш суръати эса 104,3 фоизга тенг бўлиши, шунингдек, вилоят бўйича аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 12,7 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 300 минг сўмга ортиши ҳамда реал даромадлар ҳажми 9,1 млн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 112,1 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда.
Жорий йилда ижтимоий ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд аҳоли учун нафақа миқдори ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпайтирилди.
Жумладан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 54 минг нафар кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетидан 221,0 млрд. сўм ижтимоий нафақалар тўлаб берилди.
2020 йил 1 декабрь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 131 минг нафарга яқинлашиб, йил бошига нисбатан 6 минг нафарга кўпайди.
Келгуси йилда вилоят маҳаллий бюджетидан ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун 269,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.
Йил якуни билан вилоятда барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ўсиш суръатлари қайд этилмоқда.
Жумладан, Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2016 йилнинг мос даврига 3,6 баробар ёки 12,8 трлн. сўмга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 2,9 баробарга ёки 3,9 трлн. сўмга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 баробарга ёки 1,5 трлн. сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 10 баробарга ёки 13,1 трлн. сўмга, пудрат ишлари ҳажми 7,7 баробарга ёки 2,3 трлн. сўмга, чакана савдо айланмаси 18,7 баробарга ёки 6,5 трлн. сўмга, жами хизматлар ҳажми 2,8 баробарга ёки 3,1 трлн. сўмга ошган.
Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 12,7 млн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 8,9 млн. сўмга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,2 млн.сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 3,9 млн. сўмга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 2,0 млн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 820 минг сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 10,4 млн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 8,0 млн сўмга, пудрат ишлари ҳажми 1,8 млн.сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 890 минг сўмга, чакана савдо айланмаси 5,0 млн.сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 2,1 млн. сўмга, жами хизматлар ҳажми 3,5 млн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,7 млн. сўмни ташкил этди.
Аҳолининг реал даромадлари охирги 4 йил давомида қарийб 1,8 баробар ошди.
2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми жорий йилга нисбатан 105 % га, саноат маҳсулотлари 103,8 %, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 103,4 %, қурилиш ишлари 103,7 % ва жами хизматлар эса 112,9% га ўсиши прогноз қилинмоқда.
Азиз дўстлар! Қадрли ҳамкорлар!
Жиззах вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилган янги инвестиция лойиҳаларида барча манбалар ҳисобидан 5,9 трлн. сўм миқдоридаги инвестициялар, жумладан 465,8 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди.
Умумий қиймати 3,1 трлн. сўм бўлган 322 та (саноат соҳасида 2,3 трлн. сўмлик 86 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 355,1 млрд. сўмлик 117 та ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида 401,7 млрд. сўмлик 119 та) инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилиб, фақат ушбу лойиҳаларнинг ўзида 4 235 та янги иш ўринлари яратилди.
Албатта, ушбу ишга тушган лойиҳаларимиз вилоятимизнинг чекка ҳудудларига тўғри келаётганлиги қувонарли ҳолдир. Бунга, бир қанча мисолларни келтиришимиз мумкин.
Жумладан, Зафаробод туманида умумий қиймати 300 млн. доллар бўлган "Huaхin Cement Jizzakh" МЧЖ хорижий корхонасининг "цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" (1-босқич) лойиҳаси доирасида 130 млн. доллар хорижий маблағлар ўзлаштирилиб, 340 та янги иш ўринлари яратилишига ҳамда йиллик 1,2 млн. тонна рақобатбардош цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилишига эришилди.
Вилоятимиз автомобиль саноатида ҳам сезиларли ютуқларга эриша бошлади. Жумладан, умумий қиймати 98 млрд. сўм бўлган "ADM Jizzakh" МЧЖнинг "автомо-биль ишлаб чиқаришни ташкил этиш" (1-босқич) лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 260 та янги ишчи ўринлари яратилди. Вилоятда йиллик 20 минг дона янги замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шунингдек, текстиль соҳасида ҳам бир нечта лойиҳалар амалга оширилди. Умумий қиймати 102 млрд. сўм бўлган "Жиззах текстиль" МЧЖнинг "трикотаж мато бўяш фаолиятини ташкил этиш" лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 177 та янги ишчи ўринлари яратилиб, йиллик 4,4 минг тонна трикотаж матоларини бўяш қуввати яратилди.
Мирзачўл туманида "Мирзачўл текс" МЧЖнинг умумий қиймати 81 млрд. сўм бўлган "жинси мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасининг 2-босқичи ишга туширилиши натижасида йиллик 864 минг пагонометр мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ҳамда 102 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, ушбу туманда умумий қиймати 70 млрд. сўм бўлган "Arhat chemicals" МЧЖнинг "техник спирт ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 100 га яқин янги ишчи ўринлари яратилди.
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Жорий йил якуни билан ушбу дастурларимизнинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида 1,2 трлн.сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари ва 41 млн. долларлик экспорт қилиш имконияти яратилади. 110 млрд. сўмлик бюджетга соф тушумлар захираси ва 50 хил турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 312,8 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Кейинги 2021 йил учун дастурларимизни ҳам шакллантиришда вилоятимизнинг чекка олис ҳудудларида муҳим иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратдик.
Хусусан, вилоятни 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари таклифларига асосан умумий қиймати 26,4 трлн. сўмлик 489 та янги инвестиция лойиҳалари шакллантирилиб, 21 185 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шундан 2021 йилнинг ўзида умумий қиймати 9,6 трлн. сўмлик 440 та янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 13 299 та янги ишчи ўринлари яратилишини белгилаб олдик.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Вилоятимизда жорий йилда 302,5 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш прогнози белгиланган эди.
Бутун дунёда авж олган пандемиянинг вилоятимиз иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида 19 та лойиҳага 8 та давлатдан 217 нафар хорижий мутахассислар ҳамда 72 та лойиҳада 432,2 млн. долларлик дастгоҳ ва ускуналар олиб келиниши таъминланди.
Кўрилган чоралар натижасида жорий кунга қадар 79 та ҳудудий лойиҳалар доирасида жами 465,8 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик прогноз ижроси 154 фоизга бажарилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2016 йилга нисбатан ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми эса 12,3 баробарга экспорт ҳажми 3,2 баробарга кўпайди.
Хорижий инвестициялар киритилишининг асосий қисми Туркия, Хитой, Германия, АҚШ, Литва, Корея ва Россия давлатлари ҳиссасига тўғри келди.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги кунда биз билан савдо, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда яқин алоқаларни йўлга қўйган ҳамда бугунги кунда ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган барча ҳамкорларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Шу ўринда Ҳурматли Президентимиз томонидан яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлардан келиб чиқиб, келгуси 2021 йилда ҳам вилоятимизга ўз сармоясини киритмоқчи бўлган барча хорижий инвесторларга Жиззах эшиклари доимо очиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман!
Вилоятга 2021 йилда ҳам 325,0 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.
Барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг ҳамда аҳолининг биринчи навбатдаги эҳтиёжи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришдир.
Шундан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ривожлантириш ҳолати тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман.
Жумладан, табиий газ таъминоти бўйича истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш учун жорий йилда 5,4 км. газ қувурлари реконструкция қилиниб, 5 394 дона газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди, 22 дона (қиймати 44,6 млн. сўм) газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди.
Табиий газ ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида, 25 мингдан зиёд аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.
Ушбу тизим истеъмолчиларга табиий газни етказиш жараёнларини онлайн назорат қилиш, газ тармоқлари ва иншоотларда йўқотишларни камайтириш, тармоқларга ноқонуний уланишларнинг олдини олиш, истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорликнинг юзага келишига барҳам бериш ҳамда табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган истеъмолчиларни ўрнатилган тартибда масофадан туриб газ тармоғидан узиш имкониятини яратади.
Вилоят аҳолиси ҳамда саноат корхоналарини мунтазам равишда электр энергияси билан таъминлаш юзасидан тезкор чоралар кўриб борилмоқда.
2020 йилда 1657 км. электр узатиш тармоқлари ва 390 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилинди ва мукаммал таъмирланди.
Электр тармоқларининг ҳисоби ва назорати автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида, вилоятдаги 252,5 мингта аҳоли хонадонларига замонавий ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.
Натижада, электр энергияни етказиб беришни онлайн режимда назорат қилиш, таъминотдаги йўқотишларни камайтириш, тармоқларга ноқонуний уланишларнинг олдини олиш, электр учун қарздорликнинг юзага келишига барҳам бериш, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган истеъмолчиларни масофадан туриб тармоқдан узиш имкониятини яратди.
Бироқ мазкур соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қарамасдан табиий газ ва электр таъминотидаги муаммолар ҳам мавжуд.
Хусусан, электр энергиясини ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимига ўтилган бўлсада, жорий йил бошига нисбатан электр энергиясидан дебитор қарздорлик вилоят бўйича 55,2 млрд. сўмга ошган.
Мазкур кўрсаткич Шароф Рашидов туманида 12,2 млрд. сўмни, Жиззах шаҳрида 8,2 млрд. сўмни, Фориш туманида 7,0 млрд. сўмни ва Бахмал туманида 6,8 млрд. сўмни ташкил этмоқда.
Табиий газ ҳисобининг электрон тизимига ўтилмоқда. Бироқ мазкур йўналишда ҳам аҳвол қониқарсиз аҳволда.
Хусусан, табиий газдан дебитор қарздорлик вилоят бўйича 99,1 млрд. сўмга ошган. Мазкур кўрсаткич Жиззах шаҳрида 37,0 млрд. сўмни, Шароф Рашидов туманида 26,7 млрд. сўмни ва Ғаллаорол туманида 9,5 млрд. сўмни ташкил этмоқда.
Шу ўринда, Фориш туманида табиий газдан йил бошига нисбатан дебитор қарздорлик 7,0 млрд.сўмга қисқартирилганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташки-лотлар томонидан назорат янада кучайтирилиши зарур.
Азиз жиззахликлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида Қарори билан вилоятимизда "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган.
Ушбу ҳудудда бугунги кунга қадар умумий қиймати 175,5 млн. долларни ташкил этадиган 17 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.
Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида, 3 463 та янги иш ўринлари яратилиб, 600 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ҳамда 12,7 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.
"Жиззах" эркин иқтисодий зонасида хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларга тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, яратилган имкониятлар натижасида 2016 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 баробар, экспорт ҳажми қарийб 10 баробар ҳамда яратилган иш ўринлари сони 4,5 баробарга ўсишига эришилди.
Шу ўринда, вилоятимиз иқтисодиётида катта ўрин эгаллашга улгурган "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан боғлиқ муаммоларни келтириб ўтсам!
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги Қарорига асосан "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вилоятлар ҳокимлари билан бирга эркин иқтисодий зоналар қурилиши ва уларнинг ташқи инфратузилмага уланиши, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларининг электр энергияси,табиий газ, сув билан шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш эҳти-ёжларига мувофиқ ташқи канализация тармоқлари билан узлуксиз таъминланиши юзасидан шахсий жавобгарлик юкланиши деб белгилаб берилган.
Шунга қарамасдан, "Жиззах" ЭИЗ қатнашчи корхоналарнинг муҳандисликкоммуникация тармоқлари билан таъминланишида муаммолар мавжуд . Жумладан,
—амалга оширилаётган лойиҳаларгача Д-114 мм. бўлган 2,3 км.лик табиий газ тармоғи ўтказилмаган ва лойиҳалар табиий газ билан таъминланмаган.
—Электр энергия тақсимлаш пунктлари РП-1 ва РП-2 дан узунлиги 6,3 км. бўлган юқори кучланишли кабель тармоғи ўтказилмаган;
—Қуввати 16,0 мВт бўлган 110/35/10 "Саноат-1" нимстанциясини реконструкция қилиш ишлари ниҳоясига етказилмаган.
Бироқ бугунги кунга қадар мазкур дастурни молиялаштириш масаласи ҳал этилмаган. Жумладан,
—узунлиги 15 км. бўлган 110 кВт ҳаво электр тармоғи ва қуввати 25 мВа подстанция қуриш;
—Д-219 мм. бўлган 7,5 км. узунликда юқори босимли табиий газ тармоғи ўтказиш;
—Д-219 мм. бўлган 3,0 км. узунликда ичимлик суви тармоғини қуриш;
—3,0 км. узунликда канализация тармоғи ва оқова сув тозалаш иншоотини қуриш;
—205 разъезддан "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси ҳудудига қадар 4,0 км. узунликда ташқи темир йўл тармоғи қуриш ишлари бажарилмаган.
Бугунги кунда иқтисодиётнинг таянчи бўлган тадбиркорлар, хусусан хорижий инвесторлар билан ишлашда бундай муаммоларнинг мавжудлигини соҳага масъул вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди вилоят ташкилотлари ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги қандай изоҳлайди?
Кичик саноат зоналарини ривожлантириш ва янгиларини ташкил этиш тадбиркорликни ривожлантиришнинг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирда вилоятда фаолият кўрсатаётган кичик саноат зоналарида 566 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси 3,0 млн. доллар ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 389,5 млрд. сўмга тенг бўлган 42 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 900 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Ишга тушган лойиҳалар доирасида 103,3 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқа-рилиб, мазкур ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортга юборила бошланди.
2021 йилда Кичик саноат зоналари ҳудудида жами қиймати 218,9 млрд. сўм миқдоридаги 28 та инвестиция лойиҳа-ларини ишга тушириш белгиланган.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Ички ва ташқи бозорларда рақобатбар-дош импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхоналарни ташкил этиш, импорт ҳажмини қис-қартиришда маҳаллийлаштириш Дастурининг ўрни салмоқли бўлмоқда.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича яратилган имкониятлар натижасида 2020 йилда маҳаллийлаштириш дастурининг корхоналари сони 2017 йилга нисбатан 21 тага ёки 4,5 мартага, лойиҳалар сони 20 тага ёки 2,2 мартага, ишлаб чиқариш хажми эса 19,6 мартага оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сонли қарорига асосан вилоятда Маҳал-лийлаштириш дастури доирасида:
2020 йилда 33 та корхонада 50 турдаги 312,8 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, ушбу корхоналарнинг импорт ўрнини босиш самарадорлиги қарийб 30,0 млн. долларни ташкил этади.
Фақат ушбу йўналишда 2 500 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилади.
Дастурга асосан, 2020 йил якуни билан 32 та корхоналар томонидан 50 турдаги умумий қиймати 650,0 млрд. сўмлик ёки прогнозга нисбатан 2 баробар кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 63,0 млн. доллар валюта тежалиши кўзда тутилмоқда.
Хусусан, дастурдаги корхоналар томонидан қуёш сув иситкичлари, шприц, антифриз, ҳаво фильтрлари, стекловата, маиший техника буюмлари, полипропилен қувурлар, вентиллар, фитинг ва аксессуарлар, базальт толали арматура, ровинг, жинси матоси, скотч ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
2021 йил маҳаллийлаштириш дастури-да 37 та корхонада 54 турдаги 689,9 млрд. сўмлик (2020 йилга нисбатан 2,2 ба-робар кўп) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу корхоналарнинг импорт ўрнини босиш самарадорлиги қарийб 100,0 млн. долларни ташкил этиши ҳамда 3 000 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Ҳурматли депутатлар!
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиб бериш олдимиздаги энг асосий вазифалардан биридир.
Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, хусусий мулк устуворлиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб берилди.
Шу билан бирга, коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирознинг иқтисодиёт, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятига таъсирини юмшатиш ва бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 га яқин Фармон ва Қарорлари қабул қилинди.
Натижада, вилоятимиз тадбиркорлари қуйидагиларга эга бўлди:
пандемиядан зарар кўрган 2,2 мингта кичик бизнес субъектлари 14,4 млрд. сўмлик мулк ва ер солиғидан озод қилинди;
1172 та тадбиркорга фойдаланилмаётган ер участкалари ва объектлари учун апрель-май-июнь ойлари учун юқори ставкаларни татбиқ этиш ва жарималарни (1,8 млрд. сўм) ундириш тўхтатилди;
15,2 мингта кичик бизнес субъектлари (90,2 минг ишчи) учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилиши натижасида тадбиркорлар 44,1 млрд. сўм солиқ имтиёзларига эга бўлди;
7,3 мингта якка тартибдаги тадбиркорларга энг кам ижтимоий солиқ миқдори базавий ҳисобланган сумманинг 50 фоиз-гача камайтирилиши натижасида 4,9 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ихтиёрларида қолдирилди;
146 та ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи, муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжуд корхоналарга 176,8 млрд. сўм миқдоридаги жарималарни қўллаш тўхтатилди;
92,8 мингта тадбиркорларнинг 899,2 млрд. сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилди;
ўтган 11 ойда Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармасидан 959 та тад-биркорга 270,9 млрд. сўмлик молиявий кўмак кўрсатилди;
Ислоҳотлар самараси ўлароқ, республикада, шу жумладан, вилоятимизда ҳам аҳолининг бизнесга ишончи ва қизиқиши ортиб, тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланишда давом этмоқда.
Маълумки, Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2018 йил ноябрь ойида тижорат банклари билан ўтказган йиғилишда ҳар бир туман (шаҳар)да мавжуд имкониятлар ва ишга солинмаган резервлардан фойдаланиб, сўнгги икки йилда тадбиркорлар сонини икки баробарга ошириш топшириғи берилган эди.
Шу асосда, 2019 йил давомида 3549 та (2018 йилга нисбатан 1230 тага кўп), жорий йил 18 декабрь кунига қадар эса 4050 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.
Охирги 3 йил давомида 8715 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, қарийб 2 баробарга кўпайди.
Тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги вазифаларни амалга ошириш учун жорий йилда мураккаб синовларга қарамасдан, бизнесни қўллаб-қувватлаш учун етарли ресурслар ажратилиб, барча зарур шароитлар яратиб берилди.
Шу билан бирга, йил давомида қўшимча маблағлар йўналтирилиб, аҳоли ва тадбиркорларга жами 193,8 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Энди, ҳар биримиз шаҳар ва туманларда бу пулларни ишлатиш самараси қандай бўлди, деган саволга жавоб беришимиз керак.
Мисол учун, Шароф Рашидов тумани-да 22,1 млрд. сўм оилавий кредит ажра-тилиб, 1 540 та иш ўринлари яратилган ёки, 1 млрд. сўм кредит ҳисобига ўртача 70 та янги иш ўрни тўғри келган бўлса, 1 млрд. сўм кредит ҳисобига Фориш туманида 64 та, Мирзачўл туманида 23 та ва Бахмал туманида атига 21 та иш ўрни яратилганлиги қониқарсиз ҳолат!
Бу каби ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, жумладан, унинг ҳақиқий эгаларини топиб, муҳтожларга йўналтиришимиз керак.
Шу билан бирга, олдинги йилларда ажратилган маблағлардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш юзасидан оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга улгурган оилаларга оилавий тадбиркорликнинг афзалликларини тушунтириш ва улар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали босқичма-босқич уларнинг оилавий корхона сифатидаги расмий фаолиятини ташкил этиш чораларини кўришимиз зарур.
Ҳурматли Президентимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти учун яратиб берилган имтиёз ва енгилликлар натижасида коронавирус пандемияси даврида вақтинча ишламай турган 2,2 мингта (77 фоиз) корхона бугунги кунга келиб ўз фаолиятини тўлиқ тиклади.
Жумладан, Бахмал туманида — 115 та, Ғаллаорол туманида — 163 та, Шароф Рашидов туманида — 396 та, Дўстлик туманида 116 та корхона қайта ишга туширилган.
Бироқ Зарбдор тумани (27 фоизи тикланмаган), Пахтакор тумани (26 фоиз), Зомин (25 фоиз) туманларида бу йўналишда ишлар ҳали етарлича ташкил этилмаган.
Ушбу туман ҳокимлари, солиқ органла-ри ва тижорат банклари билан биргаликда ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича аниқ чораларни кўриши лозим.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Шу ўринда вилоятда тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Бугунги кунда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қа-булхонасига келиб тушган мурожаатларнинг ижро назорати қониқарсиз аҳволга келиб қолганлиги ўта хавотирли ҳолат.
Хусусан, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига мазкур қабулхоналарга келиб тушган масалалар сони 5212 тани ташкил этиб, уларнинг ижро муддати бузилганлари 1364 дан ёки 26 фоиздан ошган.
Шунингдек, кўриб чиқиш жараёнидаги 36 та мурожаатларнинг 28 тасида ижро муддати бузилишига йўл қўйилган. Бу билан эса тадбиркорлар ҳуқуқлари поймол қилиниши ҳамда ўринли эътирозлар бўлиши каби салбий ҳолатлар кузатилмоқда.
Ҳурматли депутатлар!
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича, жорий йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 256 та мурожаатларнинг 252 таси ҳал этилиб, шундан 125 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 127 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича, 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари тикланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун тегишли ташкилотларнинг 134 нафар айбдор ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди, 11 нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартнома-лари бекор қилиниб, лавозимидан озод этилди.
Давлат органлари томонидан ноқонуний қабул қилинган 22 та қарор бекор қилинди, 1 млрд. 300 млн. сўм миқдо-рида тўланмаган маблағ ундирилди, тадбиркорга нисбатан ортиқча ҳисобланган 155,2 млн. сўм маблағ хисобдан чиқарилди, 899,2 млн. сўм маблағ қайтарилди, 33 та ҳолатда тадбиркорларга 4 млрд. 266 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиб берилди, 100 нафар тадбиркорларга тегишли биноиншоотлар асоссиз бузилиши олди олинди.
Бироқ тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланаётган бир пайтда, айрим туман ҳокимлари томонидан бугунги кунга қадар бир қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда
Жумладан, Бизнес Омбудсман томонидан Фориш туманида 3 та, Зарбдор ва Зафаробод туманида 3 та, Зарбдор туманида 2 та, Шароф Рашидов, Пахтакор ва Зомин туманларида 1 тадан жами 11 та тадбиркорлик субъектлари (барчаси фермер хўжаликлари) манфаатида киритилган хулосалар ижроси бугунги кунга қадар таъминланмади.
Жорий йилда йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, 2021 йилда тадбиркорлик йўналишида қуйидаги параметрларни бажаришимиз ўта муҳим ва шарт:
Тадбиркорликка яратиб берилаётган имкониятлар асосида аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этиш ва улар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали вилоятда янги кичик бизнес субъектларини ташкил қилишни кўпайтириш.
Бугунги вилоятда юридик шахс ташкил этган корхоналар сони 18 244 та бўлиб, шундан 4717 таси (25,9 фоизи) фаолият кўрсатмаяпти.
Фаолият кўрсатмаётган корхоналар улуши Шароф Рашидов (34,7 %), Жиззах шаҳар (33,3 %), Зомин (30 %), Мирзачўл (26 %) туманларида юқорилигича қолмоқда.
Шундан келиб чиқиб, вилоятда фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонини 730 тагача қисқартириш ва янги ташкил этилган субъектларнинг тўлиқ фаолият юритиши қулай шарт-шароит яратиш чораларини кўришимиз зарур.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2020 йилнинг январь - ноябрь ойларида жами 5782 та субъектларга жами 1 468,8 млрд. сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилди.
Шундан, саноат соҳасига жами 325,4 млрд.сўм, қишлоқ хўжалигига жами 408,2 млрд.сўм, савдо ва умумий овқатланиш соҳасига жами 386,5 млрд.сўм, қурилиш соҳасига жами 89,7 млрд.сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 144,8 млрд.сўм, транспорт ва алоқа соҳасига жами 114,3 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида 8 785 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 241,2 млрд.сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.
Шунингдек, Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш дастури доирасида 4609 та хотин-қизларга 223 млрд. сўм ва "Ёшлар—келажагимиз" дастури доирасида 76 та ёш тадбиркорларга 24 млрд. сўм ҳамда "Ҳунармандчилик" йўналишида 664 та ҳунармандларга 19,9 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Жорий йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.
Унга кўра, 2019 йил якуни бўйича рейтинг натижаларига кўра, вилоятнинг 2 та, яъни Бахмал ва Мирзачўл туманла-ри "қизил", 8 та туманларимиз "сариқ" ва 3 та туманлар "яшил" ҳудудга киритилган.
"Қизил" ҳудудларни "сариқ" ҳудудга, "сариқ" ҳудудларни "яшил" ҳудудга ўтка-зиш, "яшил" ҳудудларда иқтисодий ўсиш-ни белгиланган кўрсаткичга нисбатан 30 фоизга ошириш юзасидан ҳар бир ҳудудлар бўйича алоҳида "йўл харита"лари ҳамда тегишли дастурлар ишлаб чиқилди.
Эътибор берадиган бўлсак, рейтинг кўрсаткичларнинг 90 фоизи бевосита тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан, ушбу ҳудудларда тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида тегишли масъуллар билан биргаликда янги лойиҳаларни аниқлаб, уларни ишга тушириш орқали йил якуни билан "қизил" ҳудуддан "сариқ" ҳудудга олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бахмал тумани мисолида айтадиган бўлсам, шу йилнинг ўзида умумий қиймати 34,1 млрд. сўмлик 24 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга ошири-лиши натижасида 9,6 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда 1,1 млрд. сўмдан зиёд бюджетга соф тушумлар захираси яратилади.
Шунингдек, Бахмал туманида 2021 йилда 15 гектар ер майдонида 1 та кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.
Азиз жиззахликлар!
Ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятда камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарга ўқитиш бўйича жорий йилда 3107 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.
Касб-ҳунарга ўқитилган фуқароларнинг 1377 нафари эгаллаган касби бўйича ишга жойлаштирилди, 1465 нафари ўқишни давом эттирмоқда.
Касб-ҳунарга ўқитилган фуқароларнинг 1721 нафарини ёшлар, 363 нафарини хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ташкил қилди.
Меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда маз-кур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш мақсадида Жиззах шаҳридаги собиқ иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрса-тиш касб-ҳунар коллежи ўрнида "Ишга марҳамат" мономаркази ташкил этилди.
Ҳозирда марказга ажратилган 9,1 млрд. сўм маблағ ҳисобига капитал реконструкция ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мономарказда келгусида ишсиз фуқа-роларни 20 та йўналиш бўйича замонавий касб-ҳунарга ўқитилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, Арнасой, Бахмал, Фориш, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари-да маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди ҳамда тўлиқ жиҳозланди.
Бундан ташқари Россия Федерацияси-га бориб меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Россия Федерациясининг Халқлар дўстлиги университети (РУДН) Ўзбекистон Республикасидаги расмий вакили билан ҳамкорликда рус тили фани ўқитувчиларини малакасини ошириш, рус тили курсларини ташкил этиш ва рус тилидан тест синовлари ўтказиш ҳамда патент учун зарур бўлган рус тили сертификатини бериш тизими ташкил этилди.
Ҳозирда вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида меҳнат мигрантларини олдиндан рус тилига ўқитиш имтиҳон топ-шириш, Мирзачўл ва Зарбдор туманла-ридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида рус тилига ўқитиш курслари ташкил этилди ва жиҳозланди.
2021 йилда 8481 нафар камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.
Ҳурматли депутатлар!
Пандемия даврида қатор солиқ имтиёзлари берилган бўлишига қарамай бюджетга тушумларни ортиғи билан бажариш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2020 йил учун 952,3 млрд. сўм миқдорида прогноз белгиланган бўлиб, амалда 2020 йилнинг 18 декабрь ҳолатига 1 трлн. 36,4 млрд. сўмга ёки 109 фоизга бажарилмоқда.
Йил якуни билан бюджет даромадларига 1 трлн. 70,5 млрд. сўм миқдоридаги тушумларни таъминлаган ҳолда, йиллик прогнозни 118,2 млрд. сўмга ёки 12 фоизга ортиғи билан бажариш режалаштирилмоқда.
Ҳудудий бюджет харажатлари, ортиқча даромадларни сарфлашнинг асосий йўналишлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтсам.
Йил бошида 1 трлн. 498,9 млрд. сўмлик маҳаллий бюджет харажатлари сметаси тасдиқланган эди.
Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муҳим тадбирларни, иш ҳақи ва унга тенглаш-тирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар ҳамда устувор давлат дастурларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрларидаги харажатлардан 73,0 млрд. сўм маблағлар мақбуллаштирилди.
Хусусан, бюджет ташкилотларида (соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан, директор жамғармаси ҳамда асосий воситалар сотиб олиш учун кўзда тутилган маблағлардан, IV гуруҳ харажатларини, жумладан, озиқ-овқат харажатларидан иқтисод қилиш ҳисобига мақбуллаштирилди.
Мазкур мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан шаклланган Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Жиззах вилоятига жорий йилнинг ўтган даврида коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун жами 165,4 млрд.сўм маблағ ажратилди.
Жумладан, коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимларига қўшимча, махсус рағбатлантириш ва бошқа тўловларни тўлаш учун 121,5 млрд.сўм ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари билан боғлиқ дори-дармон, гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар, озиқ-овқат, тиббий асбоб-ускуналар ва юмшоқ жиҳозлар сотиб олиш учун 43,9 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.
Шунингдек, мазкур жамғарма ҳисобидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам пулларини муддатини узайтириш харажатларини молиялаштириш учун 35,0 млрд.сўм маблағ ажратилди.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Вилоят маҳаллий бюджетида жорий йилнинг 9 ойида жами 179,9 млрд. сўм (шундан, йил бошига эркин қолдиқ 42,5 млрд. сўм, даромадлар режасини ортган қисми 126,8 млрд.сўм, Республика бюд-жетидан қўшилган қиймат солиғини қайтариш ҳисобига 10,7 млрд.сўм) миқдо-рида қўшимча манбалар шаклланди.
Қўшимча манбалар ҳисобидан шу кунгача 179,1 млрд.сўм маблағлар белгиланган тартибда қўшимча харажатларга йўналтирилди. Жумладан:
—ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ижросини таъминлаш хусусан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини ва иссиқлик тизимини таъмирлаш, аҳолини ичимлик суви ва оқова таъминотини яхшилаш ва ички йўлларни таъмирлаш учун 55,6 млрд.сўм;
—коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари учун жумладан, тез тиббий ёрдам автомашинаси, сунъий нафас бериш аппаратлари ва махсус ҳимоя кийимлари, карантин зоналарига генератор сотиб олишга қарийб 3,8 млрд.сўм;
—ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига 15,2 млрд.сўм;
—ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича харажатларга 14,8 млрд.сўм;
—шаҳар ва туманларни ободонлаштириш ва бошқа харажатларга 9,8 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджети маблағи "Ёшлар дафтари" жамғармасига 4,5 млрд.сўм, "Аёллар дафтари" жамғармасига 4,5 млрд.сўм ҳамда "Темир дафтар" жамғармасига 6,6 млрд. сўмдан жами 15,6 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Қадрли дўстлар!
Бўш турган бино-иншоотлар ҳамда фойдаланилмасдан турган ер майдонларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва аҳолига янги иш ўринлари яратиш орқали уларни ҳаётдан рози қилиш бўйича кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
2020 йил якуни билан 63 та объектлар бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 88 та шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши натижасида 164,1 млрд. сўм миқдорида инвестициялар ҳамда 1449 та янги иш ўринлари яратилиши таьминланди.
Шу билан бирга, жорий йил бошидан ўтказилган хатлов натижасида аниқланган жами 3 071 та бўш ер участкаларидан 2 280 таси онлайн аукционга чиқарилиб, 624 тасининг сотилиши таъминланди.
Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ва хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш натижасида 2016 йилга нисбатан сотиш ҳажми 4,8 баробар, инвестиция киритиш ҳажми қарийиб 16 баробарга ҳамда яратилган иш ўринлари сони 2,5 баробарга шунингдек, давлат активларини сотишдан бюджетга пул тушуми 10,5 баробар ўсишига эришилди.
2021 йилда давлат активларини хусусийлаштириш бўйича жами 170 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан сотилган 90 та давлат объектла-рини тўлиқ ишга тушириш натижасида 1542 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 40 та бўш турган давлат мулки объектлари "E-AUKSION" савдо платформасига чиқарилиши таъминланади.
Ҳурматли меҳмонлар!
Ҳеч кимга сир эмаски, бугун дунё миқёсида рақамли иқтисодиётга ўтиш жадал суръатлар билан кетмоқда.
Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради ва энг муҳими коррупцияни йўқотишда ҳам самарали восита ҳисобланади.
Ҳурматли Юртбошимиз таъкидлаганидек бугун рақамли иқтисодиётни ривожлантирмасдан келажагимизни тасаввур қила олмаймиз.
Кейинги йилларда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида қатор салмоқли ишлар амалга оширилди, биргина 2020 йил Юртбошимиз томони-дан "Илм, маърифат ва рақамли иқти-содиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилиниши ва рақамли иқтисодиётга ўтиш Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилдаги устувор вазифаларидан бири этиб белгиланиши бунинг яққол мисоли бўлади.
Жиззах вилоятида Рақамли технология-ларни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, жорий йилда вилоятда рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 900 км. оптик толали алоқа линиялари қурилди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига юқори тезликдаги интернет хизматини кўрсатиш мақсадида 50 622 та кенг полосали интернет портлари ўрнатилиб, ушбу портлар сони 77 412 тага етказилди ва ўсиш суръати 288,2 фоизни ташкил этди.
Кўрсатилаётган интернет хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида магистрал тармоқлар ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказигача 5 баробар ёки 200 Гегабит/се-кундгача ва туманлар марказларигача 40 ба-робар ёки 40 Гегабит/секундгача оширилди.
Мобиль алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 2020 йилда 52 та янги мобиль алоқа база станцияси ўрнатилди, 284 та мобиль алоқа база станцияси модернизация қилинди, натижада аҳоли масканларининг мобиль алоқа билан қамров даражаси 90 фоизга ва мобиль интернет билан қамров даражаси 75 фоизга етказилди.
Шу кунга қадар вилоятдаги 314 та умумтаълим мактаблари, 165 та мактабгача таълим муассасалари ва 122 та соўлиқни сақлаш муассасаларига оптик толали алоқа линиялари қурилиб, юқори тезликдаги интернет хизматига уланди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2016 йилга нисбатан вилоятда оптик толали алоқа линиялари узунлиги 9 баробарга, кенг полосали интернет портлари сони 5,6 баробарга, мобиль алоқа база станциялари 2,3 баробарга мобиль алоқа абонентлари 1,3 баробарга, мобиль интернет абонентлари 3,6 баробарга ва мобиль алоқа қамрови 1,7 баробарга ошди. Шунингдек, 5 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.
Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Жанубий Корея давлатининг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда умумий қиймати 110,1 млрд.сўмга тенг бўлган ва йиллик қуввати 30 минг км. оптик толали алоқа кабеллари ишлаб чиқарувчи "Global Optical Communication" МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрда "Рақамли Ўзбекистон — 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўўрисида"ги Фармони билан 2020-2022 йилларда Жиззах вилоятини рақамли трансформация қилиш бў-йича умумий қиймати 26 млрд.сўмга тенг бўлган 47 та лойиҳадан иборат дастур, 2020 йил якунига қадар Зарбдор туманини рақамли трансформация қилиш бўйича умумий қиймати 2,5 млрд.сўмга тенг бўлган 21 та лойиҳадан иборат "йўл харитаси" ва 2021 йил I чорагида Шароф Рашидов туманини рақамли трансформация қилиш бўйича уму-мий қиймати 8,0 млрд.сўмга тенг бўлган 26 та лойиҳалардан иборат "йўл харита"лари тасдиқланди.
Ҳозирги кунда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мен мурожаатим аввалида Жиззах шаҳ-рида ташкил этилган "IT-Park" ҳақида тўхталиб ўтган эдим.
Ушбу марказнинг давоми сифатида ҳамда вилоят ёшларини рақамли технологиялар йўналишида ўқитиш мақсадида Жиззах шаҳри, Зарбдор, Шароф Рашидов, Пахтакор ва Бахмал туманларида "Рақамли технологиялар" ўқув марказлари ташкил этилиб шу кунга қадар 400 га яқин ёшлар компьютер саводхонлиги, дастурлаш ва работотехника йўналишларида ўқитилди.
Жорий йил якунига қадар Мирзачўл ва Фориш туманлари "Рақамли технология-лар" ўқув марказлари очилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2021 йилда вилоятнинг Зомин, Ғаллаорол, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой ва Янгиобод туманларида ҳам мазкур ўқув марказлари ташкил этилади.
Шароф Рашидов туманида ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш бўйича техникум ташкил этилади.
Вилоятдаги барча умамтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасалари оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги интернет хизматига уланади.
"Рақамли Ўзбекистон — 2030" стратегияси доирасида 54 та лойиҳа амалга оширилади. 2021-2024 йилларда вилоятнинг ҳар бир туманлари марказларида ана шундай ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Вилоятимизда экспорт ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилда 125,4 млн. долларлик шундан, 94,8 млн. долларлик саноат ва 30,6 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
2020 йилнинг ўзида 20 та янги экспортёр корхоналар ташкил этилиб, ушбу корхоналар томонидан 26,1 млн. долларлик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Шунингдек, экспорт географияси 3 та давлатга яъни, Австрия, Вьетнам ва Молдова давлатлари ҳисобига кенгайди.
Экспорт бўйича жорий йилдаги рақамлар Жиззах вилояти имконияти учун етарли эмас.
Ҳеч кимга сир эмаски, пандемия ҳам экспортни амалга ошириш учун сезиларли салбий таъсир ўтказди.
Лекин пандемия деб тўхтаб қолганимиз йўқ. Ҳурматли Президентимиз "Биз пандемия шароитида ишлашга ўрганишимиз керак" дея таъкидлаганларидек ўз иш услубимизни, ёндошувларни мутлақо қайтадан кўриб чиқиб, 2021 йилга ҳам экспорт ҳажмини ошириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик.
Жумладан, 2021 йилнинг ўзида 181,4 млн. доллар, шундан 116,4 млн. долларлик саноат маҳсулотлари ҳамда 65,0 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш бизнинг устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Экспорт салоҳиятини ошириш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, янги ташкил этилган экспортёр корхона "JIZZAX GREEN PRODUCTS" МЧЖ томонидан Малайзия давлати билан 8,0 млн. долларлик азот ва гумусли ўўитлар ва Туркия ва Покистон давлатлари билан 5,0 млн. долларлик бойитилган кўмир маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Биргина ушбу корхона томонидан амалга ошириладиган экспорт шартномалари натижасида қўшимча 13,0 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.
Шу ўринда, Дўстлик ва Зомин 2-сектор, Зафаробод ва Янгиобод 1- ва 3-сектор-лари, Пахтакор 1- ва 2-секторлари, Мирза-чўл, Фориш ва Шароф Рашидов тумани 1-сектор раҳбарлари томонидан экспорт режалари ортиўи билан бажарилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ҳурматли депутатлар!
Охирги йилларда Ҳурматли Юртбошимиз томонидан амалга оширилган энг катта ислохотлардан бири бу — "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастуридир.
Барчангизга маълумки, "Обод қишлоқ" дастури доирасида ўтган 2 йил да-вомида 12 тумандаги 69 та қишлоқ ҳу-дудларидаги 53 924 та хонадонларда яшовчи 326 468 нафар аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилди.
Жумладан, дастурга мувофиқ 953,7 млрд.сўм маблаў қурилиш-таъмирлаш ишлари учун сарф этилди.
Ушбу маблағлар ҳисобига 601 км. ички йўллар, 305,6 км. ичимлик суви тармоқлари, 602 км. электр тармоқлари, 26 км. газ тармоқлари, 23424 та якка тартибдаги уй-жойлар, 689 та кўп қаватли уй-жойлар, 109 та умумтаълим мактаблари, 32 та мактабгача таълим муассасалари, 32 та соғлиқни сақлаш ва 7 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари, 446 та бозор инфратузилма объектлари ҳамда 26 та автобекатларни ташкил этиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 40 та янги автобуслар харид қилинди ва бир неча ўнта янги йўналишлар ташкил этилди.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Фойдаланишга топшириладиган ижтимоий соҳа объектлари, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар доирасидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Жорий йилда Инвестиция ва Инқирозга қарши курашиш Дастурларига 839,8 млрд. сўмлик жами 259 та объектлар киритилган.
Мазкур дастурлар доирасида, 25 та мактаб, 19 та мактабгача таълим, 17 та соғлиқни сақлаш, 198 та бошқа соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ишлари олиб борилди.
Келгуси 2021 йилда Инвестиция дас-турига жами 94 та шундан, 11 та мактаб, 6 та соғлиқни сақлаш, 7 та мактабгача таълим, 3 та болалар спорти, 2 та маданият уйи, 1 та автомобиль йўли, 30 та ирригация ва мелиорация, 2 та ўрмон хўжалиги ва 32 та бошқа объектларни таъмирлаш режалаштирилган.
Ушбу ишлар учун 2021 йилда бюджетдан жами 570 млрд. сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уни муносиб турар жой билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш доимо эътиборимиз марказида бўлмоқда.
Бу борада вилоятда жорий йилда жами 562 та (Жиззах шаҳрида 236 та ва қишлоқларда 326 та) кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда.
Бугунги кунга келиб, Жиззах шаҳрида қурилиши амалга оширилган 6 та 7 қаватли 236 хонадонга мўлжалланган арзон ҳамда 1278 та хонадонга мўлжалланган 20 та кўп қаватли тижорат уй-жойларининг қурилиш ишлари якунланиб, ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Бундан ташқари, янги тартибга мувофиқ, Жиззах шаҳрида тадбиркорлар томонидан 4 та 16 қаватли 320 хонадонга мўлжалланган арзон монолит уйлар қурилиши олиб борилмоқда.
Охирги 3 йил давомида инвестиция дастурига асосан 538 та ижтимоий инфратузилма объектларида қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, шаҳар ва қишлоқларда 6130 хонадонга мўлжалланган арзон уй-жойлар ҳамда 2942 хонадонга мўлжалланган тижорат уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги иш жойларини ташкил этиш ва ишсизлик даражасини камайтириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилда вилоятда бугунги кунга қадар 14 815 та доимий янги иш ўринлари ташкил этилди.
Пандемия шароитида меҳнат бозоридаги ҳолатни юмшатиш, тегишли касб ва малакаси бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда 46 349 нафар ишсиз ва вақтинча бўлмаган фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.
Ушбу фуқаролар иш ҳақи тўловлари учун жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 32 млрд. 928 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
2347 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, кўчатлар ва суўориш воситалари хариди учун 4 млрд. 195 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
2021 йилда вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 15 970 та доимий янги иш ўринлари ташкил этилишини режалаштириб олганмиз.
Иш ўринлари ташкил этишда ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инфратузилма яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хизматлар соҳасини кенгайтириш ва ривожлантиришга, шунингдек, биринчи навбатда вақтинчалик банд бўлмаган 7,9 минг нафар ёшлар, 4,9 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ҳамда 3,2 минг нафар четдан қайтган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлашга асосий эътибор қаратилади.
Меҳнат бозоридаги ҳолатни юмшатиш, тегишли касб ва малакаси бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш ишлари узвий давом эттирилади.
Жумладан 39 700 нафар ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади.
2021 йилда 8,4 минг нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар замонавий касб-ҳунарга ўқитилади.
Шундан, 2,7 минг нафар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахслар касбга ва чет тилларига ўқитилади.
Шунингдек, 6,1 минг нафар фуқаролар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий иш берувчиларнинг буюртмалари асосида ишга юборилади.
Хусусан, Россия Федерациясига 5000 нафар, Қозоғистон Республикасига 500 нафар, бошқа давлатларга 600 нафар фуқаролар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ишга юборилади.
Хориждан яшаш манзилига қайтиб келган 1900 нафар фуқаролар тадбиркорликка ўқитилади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш, норасмий секторда меҳнат қилаётган фуқароларни расмий секторга ўтказиш ишлари давом эттирилади.
Қадрли сессия қатнашчилари!
Таниқли Хитой арбоби Мао Цзэдуннинг шундай сўзлари бор: "Камбағаллик — мамлакатда нотинчлик илдизидир". Шу сабабли давлатимиз томонидан кўплаб эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан қутулиш учун муҳим чоралар кўрилган.
"Темир дафтар"га киритилган оилалар, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар ўз натижасини бермоқда.
Вилоятда 17 025 та эҳтиёжманд оилалар "Темир дафтар"ларга киритилган бўлиб, уларда 75 664 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 20 858 нафари меҳнатга лаёқатли ишсизлар ҳисобланади.
Йил давомида амалга оширилган ишлар натижасида 14 987 та (88,0%) кам таъминланган оилаларнинг 20 343 нафар (97,5%) ишсиз оила аъзолари ишга жойлаштирилди.
Қолган 515 нафар ишсизлар 4 та комплекс раҳбарлари билан биргаликда оилавий тадбиркорлик, қурилиш объектларига ва инвестиция лойиҳаларига ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг 10 902 таси ёки 64 фоизи ҳудудлардаги туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгашлари қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилди.
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларга жами 20 млрд. сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Жумладан:
— "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати орқали 12,7 мингдан зиёд оилага 5,7 млрд. сўм;
— Вазирлар Маҳкамасининг 346-Ф-сонли фармойишига асосан қарийб 10,2 минг оиланинг ҳар бирига 485 минг сўмдан жами 5 млрд. сўм;
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6038-сонли Фармонига асосан, 10,8 мингдан зиёд оиланинг 46,7 минг нафар аъзосига (жон бошига 220 минг сўмдан) 10,2 млрд. сўм тарқатилди.
Ушбу эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш ҳамда карантин даврида ишсиз қолган фуқароларни иш ўринлари билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган "Йўл харитаси" ижросини таъминлаш натижасида 2020 йил якуни билан 13 191 нафар, 2021 йилнинг 1 ярим йиллиги якуни билан 10 228 нафар фуқаро доимий даромадга эга бўлади.
Ҳурматли депутатлар!
"Ёшлар дафтари"ни шакллантириш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Ҳурматли Юртбошимиз раҳбарлигида "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг фаоллигини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўўрисида"ги видеоселектор йиўилишидаги топшириққа асосан, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш бўйича тажриба тариқасида вилоятнинг Жиззах шаҳри ва Мирзачўл тумани танлаб олинди.
2020 йил 16 октябрдан 5 ноябрга қадар белгиланган анкета асосида ишчи гуруҳлари томонидан Жиззах шаҳрида 37 573 нафар, Мирзачўл туманида 7 570 нафар, жами 45 143 нафар ёшлар (18-30 ёш) билан суҳбат ўтказилиб, хатлов қилинди.
Жиззах шаҳрида 37 573 нафар ёшлардан 5102 нафари, Мирзачўл туманида 7 570 нафар ёшлардан 890 нафарини ёшлар дафтарига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур масала Халқ депутатлари Жиззах шаҳар ва Мирзачўл туман кенгаши сессияларида муҳокама қилиниб, аниқ манзилли "йўл харитаси" тасдиқланди.
"Аёллар дафтар"ини шакллантириш ишлари ҳам якунига етказилмоқда.
"Аёллар дафтари"га сўнгги 6 ой ичида 10 базавий ҳисоблаш миқдоридан кўп даромад олмаган, эгалигида кўчмас мулк ёки транспорт воситаси мавжуд бўлмаган, ногиронли-ги бор ёки ногирон фарзанди бор, боқувчиси йўқ ёки миграциядаги, ёлғиз аёллар ва шу каби оўир шароитга тушиб қолган аёллардан 5696 нафари киритилди.
Шундан, 1334 нафари камбағал ва 1390 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, 902 нафари боқувчисини йўқотган, 550 нафари ажрашган, 474 нафари ногиронлиги бор, 445 нафари ногирон фарзандини тарбиялаётган аёллар, 201 нафари узоқ муддатдан қайтган, 226 нафари нотинч оилалардаги ҳамда 174 нафари ёлғиз аёллардир.
Шу кунга қадар, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг 2 минг 231 нафари яъни 39,1 фоизи иш билан таъминланди.
2021 йилда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "темир дафтар", "аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд оилалар ва хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Муҳтарам фаоллар!
Биласизми, қадим замонлардан бери ўзбек маҳалласи қудратли маданият маркази, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг самарали органи, одамларга энг яқин тузилма, фуқаролик жамиятининг ноёб институти бўлган.
Кўп миллатли ўзбек халқининг авлоддан-aвлодга ўтиб келаётган миллий ва умуминсоний қадриятлари маданиятли турмуш тарзи, тафаккури ва маънавиятини асраб-aвайлашдa маҳалланинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, давлат органларининг фуқаролар йиғинлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, вилоятимизда "маҳалла — сектор — халқ қабулхонаси — маҳалла" тамойили асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш масалаларига катта эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил ноябрь ва декабрь ойларида Қашқадарё ва Хоразм вилоятларига ташрифи давомида ҳудудларни ривожлантириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашда сектор раҳбарлари, иқтисодий комплекс ташкилотлари, тижорат банклари "маҳаллабай" шуғуллани-ши юзасидан билдирган ташаббусларининг Жиззах вилоятида ижросини таъминлаш бўйича қуйидагиларни таклиф қиламан.
Вилоятдаги 295 та махалла фуқаролар йиғинларида етарли тажрибага эга бўлган, бугунги кунда тадбирокликнинг қайсидир йўналиши бўйича шуғулланиб келаётган тадбиркорлар бор.
Қолаверса, ҳар бир маҳаллада қайсидир йўналиш ривожланган, мисол учун биттасида паррандачилик, яна бирида асаларичилик, ё қорамолчилик, ё интенсив балиқчилик, ё иссиқхона, ё қуёнчилик, шунга ўхшаш йўналишлар ва ҳакозо ривожланган. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллани йўналишидан келиб чиқиб, ихтисослаштириш ва ривожлантириш зарур.
Бу, биринчи навбатда Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари бўлган "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"ига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, хонадонлар иқтисодини кўтариш, маҳаллаларни ривожлантириш имконини беради. Шунинг учун,
Биринчидан, ҳар бир маҳаллани қайси йўналиш ривожланганлиги бўйича аниқлаб, бир ҳафта муддатда ихтисослашувини белгилаб олиш (йўналишлар чекланмаган). Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари, хусусан "Саноатқурилишбанк" паррандачиликни, "Миллий банк" кўчатчиликни, "Асака-банк" узумчиликни, Ипотекабанк" балиқчиликни, "Алоқабанк" асаларичиликни, "Халқ банк" чорвачиликни, "Микрокредитбанк" қуёнчиликни, "Туронбанк" лимончиликни ривожлантириш бўйича бириктириб чиқиш.
Яъни 1 та банк ҳар бир тумандан 1 тадан, жами 12 та маҳаллани, 8 та банк вилоят бўйича жами 96 та маҳаллани ўз оталиғига олиш;
Иккинчидан, ҳар бир маҳаллада фаолият кўрсатаётган тажрибали, салоҳиятли тадбиркорни танлаб олиб, намуна асосида оилаларга таништириш, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган оилаларни белгилаб олиш;
Учинчидан, ҳар бир маҳаллани ихтисослаштириш бўйича "Йўл харита"ларини ишлаб чиқиб, тақдимотлар ўтказиш. Бунда, тадбиркорликни ривожлантириш йўл-йўриқлари, олинадиган даромад, яратиладиган иш ўринлари тўғрисида кенг тушунтиришлар бериш.
Агарда, юқоридагиларни тўлиқ ижросини таъминласак, ҳам маҳаллани ривожлантирамиз, ҳам янги иш ўринлари яратилади, темир дафтарга киритилган хонадонларни камбағалликдан чиқаришга эришамиз.
Бундан ташқари, маҳаллаларнинг ихтисослашуви натижасида агрологистика ривожланиб, етиштирилган маҳсулотларни сотиш, харидорларни топишда қулайликлар яратилишига олиб келади.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Шу билан бирга маҳалла тизимида бир қанча камчиликларимиз ҳам мавжуд. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги 4602-сонли қарорига асосан 2020 йилда вилоятдаги 61 та маҳалла фуқаролар йиўинлари учун замонавий бино қуриш ва жорий йил якунига қадар фойдаланишга топшириш белгиланган эди.
Йил якунланишига саноқли кунлар қолган бўлсада, 61 та лойиҳадан 30 тасида (49,2 фоиз) ишлар бошланган бўлсада ушбу ишлар охирига етказилмаган.
Масалан, Зомин туманида 2020 йилда 8 та маҳалла биноларини қуриш учун ер майдони ажратилиб, ҳоким қарор чиқарган, лекин бирортасида қурилиш ишлари бошланмаган.
Шунингдек, Арнасой, Дўстлик, Ш.Рашидов, Ўаллаорол, Зафаробод, Зарбдор, Пахтакор туманлари ва Жиззах шаҳрида ҳам худди шундай ҳолат.
Айрим туман ҳокимликлари томонидан, жумладан, Арнасой, Ўаллаорол, Шароф Рашидов туманларида маҳалла биноларини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш юзасидан тадбиркор ҳалигача топилмаган.
Мазкур туман ҳокимлари ушбу муаммони қандай изоҳлайди?
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 16 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бундан кейин ҳудудларда амалга оширилган ишларни "маҳаллабай" ташкил этилиши ҳолатига қараб ҳудуд раҳбарларига баҳо берилиши бўйича берган топшириқлари ижросига эртага қандай жавоб беради?
Азиз юртдошлар!
Француз иқтисодчиси Франсуа Кенэ ўз вақтида "Ер — ягона бойлик манбаи. Фақатгина қишлоқ хўжалиги уни янада кўпайтириши мумкин", деб жуда аниқ ва тўғри айтган.
Бу фикр айтилганидан бери уч аср ўтган бўлсада, ҳеч нарса ўзгармади. Ҳар қандай мамлакат ҳаётининг асоси — унинг қишлоқ хўжалиги саналади.
Сайёрамиздаги глобал иқлим ўзгаришлари, минтақамиздаги экологик муаммолар ҳамда бу йилги пандемия оқибатида қишлоқ хўжалигида ҳар йили илгари кўрилмаган янги-янги синов ва қийинчиликлар пайдо бўлди.
Бироқ кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, дардлашиб яшайдиган вилоятимизнинг деҳқон ва фермерлари ана шундай мураккаб шароитда ҳам омилкорлик билан, бой билим ва тажрибаси, илм-фан ютуқларини ишга солиб, мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлишмоқда.
Жорий йил вилоятимизда 684 минг тонна ғалла, 220 минг тонна пахта, 730 тонна пилла, 440 минг тонна мева-сабзавот, 615 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари ҳамда 231 млн. дона тухум етиштирилди. Биринчи марта Бахмал туманида 400 гектар жойда заъфарон экиш йўлга қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 41.3 минг тоннаси қайта ишланиб, 26,8 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди.
Хусусан, бу йил вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан жами 11 трлн. 218 млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1 трлн. 936 млрд. сўм фойда олинди.
Айниқса, пахтачиликда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди. Жорий йилда пахтачилик кооперация ва кластерларимиз томонидан 220,9 минг тонна ёки шартномавий режага нисбатан 100,7 фоиз миқдорида пахта хом ашёси етиштирилди.
Албатта, юқоридаги натижаларга эришишда қишлоқ хўжалиги техникалари парки янгиланганлиги, жумладан, 2020 йилда 402,4 млрд. сўмлик жами 823 дона, шундан 45 дона ўалла ўриш комбайни, 236 дона пахта териш машинаси олиб келинди. Шундан, 340,9 млрд. сўмлик 400 дона техникалар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан сотиб олинганлиги диққатга сазовордир.
Вилоятимизда ирригация ва мелиорация тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда ирригация тармоқларида 166,8 млрд. сўмлик, мелиоратив объектларда 42,7 млрд. сўмлик таъмирлаш-тиклаш ва янгидан қуриш-реконструкция қилиш тадбирлари амалга оширилиб, жами 24 670 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланишига, 23 076 гектарнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига ҳамда 2 394 гектар майдоннинг қайта фойдаланишга киритилишига эришилди.
Бундан ташқари, Ҳурматли Президентимизнинг 2020 йил 11 майдаги қарорига асосан вилоятимизда 2020-2022 йилларда 116 минг гектар ерларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, шундан 2020 йилда 25 минг гектардан зиёд ерлар ўзлаштирилди.
Бугунги кунда қолган ерларни ҳам ўзлаштириш борасида ишлар давом эттирилмоқда. Бунинг натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш 4-5 баробарга ўсиб, экспорт ҳажми 30-35 фоизга ошади.
Хусусан, Ғаллаорол туманида "Саг агро Ғаллаорол" МЧЖ 810 гектар лалми майдонларга замонавий суўориш тизимлари ўрнатиб, интенсив ёнғоқзор барпо этилди.
Янгиобод туманидаги "Граппа Гарденс" МЧЖ 500 гектар майдонда узумзор, Зомин туманида "Агро финанс лизинг" МЧЖ 200 гектар лалми майдонларни ўзлаштириш ҳисобига, интенсив мевали боғлар ташкил қилиб, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришмоқда.
Вилоятимизда сут ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган 37 дан зиёд чорвачилик комплекслари ишга туширилди. Якунланаётган йилда эса бу йўналишда 271 млрд. сўмлик 80 та лойиҳа амалга оширилди.
Бу ҳақда сўз кетганда, Зомин туманидаги 150 млн. доллар миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 5400 гектар майдонда 11 минг бош зотли қора-молларни парваришлаш орқали чорвачилик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни йўлга қўйган "Jizzakh organik" масъулияти чекланган жамияти ҳақида айтиб ўтишим жоиздир.
Мазкур чорвачилик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кластери тўлиқ ишга тушгандан кейин 1000 дан зиёд ишчи ўрни яратилади.
Шунингдек, охирги йилларда эътибор қаратилаётган балиқчилик тармоғи ривожланиши натижасида бу йил вилоятимизда 3.2 минг гектар табиий ва 5,2 минг гектар сунъий кўлларда 4,2 минг тонна балиқ етиштирилди.
Албатта амалга оширилаётган мазкур ишлар вилоятимизнинг озиқ-овқат хавфсиз-лигини таъминлаш билан бирга, халқимиз дастурхонини фаровон қилишдек олийжаноб мақсадга қаратилгандир.
Келгуси 2021 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига бутунлай янгича ёндошув асосида қаралади десам адашмайман.
Хусусан, Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 3 декабрь куни видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига кўра Жиззах вилояти қишлоқ хўжалигида 2021 йил — Инновацион ривожлантириш йили бўлади!
Қишлоқ хўжалигига илмий ва инновацион ёндашилади. Бунда, балиқчилик, узумчилик, картошкачилик, айниқса, суғориш тизимлари йўналишида илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ҳар бир туман марказларида илмий марказлар ташкил этамиз.
Ўзбекистон Фанлар Академияси, йирик илмий-тадқиқот институтларининг олим ва профессорлари билан шартномалар тузиб соҳага инновация киритиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади.
Зеро, Ҳурматли Президентимиз айтганларидек, "Ресурслар чекланган, улардан илм билан, инновациялар орқали фойдаланишимиз зарур".
Қадрли дўстлар!
"Сув ҳаёт учун зарурдир, деб шунчаки гапириш нотўғри: унинг ўзи ҳаётдир". Француз ёзувчиси Антуан де Сент Экзюперининг сўзлари инсон ҳаётида сувнинг ўрнини жуда аниқ тавсифлаган. Ахир ҳақиқат-ку: сув бўлмаса, ҳаёт ҳам тўхтайди. Бу шунчаки ҳиссиётга берилган сўзлар эмас.
Ҳеч кимга сир эмаски, глобал исиш шароитида минтақамиз аллақачон сув танқислигини бошдан кечирмоқда, шунинг учун сув ресурсларини сақлаш учун замонавий ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий этиш зарур.
Жорий йилда жами 4891 гектар майдонларда сув тежовчи суўориш технологияларини жорий қилиш режалаштирилган эди, амалда жами 9654 гектар ёки 2 баробар кўп майдонда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий қилинди.
Жумладан, пахта майдонларида 4972 гектар, боғ ва токзорларда 1799 гектар, ёмғирлатиб суғориш 783 гектар ва дискрет усулда суғориш технологиялари 2100 гектар майдонларда жорий қилинди. Шунингдек, 205 комплект эгилувчан қувур харид қилиниб, 4100 гектар майдонларда суғориш учун қўлланилди. 2020 йилда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларда 26,29 млн.м3 сув иқтисод қилинишига эришилди.
2021 йилда 38 835 гектар майдонда, яъни 27 690 гектар пахта, 6288 гектар боғ, 4820 гектар узум ва 45 гектар полиз экинларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилди ва 20 минг гектар майдонда лазерли текислаш усулида ер текислаш режалаштирилди.
2021 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ирригация тадбирлари, ерларни лазерли текислаш, коллекторлардан қўшимча сув олиш, агротехник тадбирлар ҳамда насос станцияларини таъмирлаш ҳисобига 505,7 млн. м3 сув иқтисод қилинишига эришиш кутилмоқда.
Азиз дўстлар!
Аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, 212,5 млрд. сўм маблағлар ҳисобига 9 та объектларда қурилиш ишлари бажарилиши белгиланган. Бугунги кунда маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди, 7 та объектларда қурилиш ишлари якунланди. Қолган 2 таси (Зарафшон лойиҳаси ва Фориш тумани) йилдан-йилга ўтувчи объектлар ҳисобланади.
Вилоятда ўртача ичимлик суви йўқотишлар даражаси 2020 йил 1 январь ҳолатига 30 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил якуни билан ичимлик суви таъминотидаги йўқотишлар даражаси 3 фоизга қисқартирилиб, ичимлик суви таъминотидаги йўқотишлар 27 фоизга қисқартирилди ва бу борада ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Шунингдек, Жиззах шаҳри канализация тизимларини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида Жиззах шаҳрининг 77,2 минг нафар аҳолисига марказлашган канализация хизматлари кўрсатилади ҳамда шаҳарнинг санитар-эпидемиологик ҳолати яхшиланади.
Бугунгача 38,4 млн. доллар маблағлар ўзлаштирилиб, лойиҳа доирасида 59,1 км. канализация тармоқлари ётқизилди, 3 та канализация насос станциялари қурилди, 866 дона канализация қудуқлари ётқизилиб, тасдиқланган графикка асосан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур объектда 2021 йил апрель ойида ишлар тўлиқ якунланиши белгиланган.
Охирги йиллар давомида жами 753 км. ичимлик суви ва 119,1 км. канализация тармоқлари қурилди, натижада ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 5 фоизга (канализация хизмати билан таъминланганлик даражаси 2 фоиз) ошди.
2021 йилда 170,7 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан 6 та объектларда 121,4 км. ичимлик суви тармоқлари, 4 та ичимлик суви ва 1 та канализация иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Мазкур ишлар амалга оширилиши натижасида аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 67 фоиздан 72 фоизга, канализация хизмати билан таъминланиш даражаси 9,4 фоиздан 18 фоизга оширилиши кутилмоқда.
Ҳурматли вилоят зиёлилари!
Муҳтарам фаоллар!
2020 йил — "Илм, маърифат ва ра-қамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да салмоқли натижаларга эришилди.
Ҳурматли Президентимиз томонидан Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Жумладан, Ўзбекистоннинг янги Ренессансга қадам қўйиши албатта таълим соҳасида ислоҳотлар нақадар долзарблигидан далолат бермоқда.
Бу борада мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизимини янада ривожлантиришни олдимиздаги асосий вазифалардан бири этиб белгилаб олганмиз.
Бугунги кунда, вилоятда жами 895 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.
Уларнинг 197 та давлат, 55 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги, 631 та оилавий, 12 та хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади.
Мавжуд мактабгача таълим ташкилотларида 68,9 минг нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.
Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошлаган ислоҳотларимиз натижасида, жорий йилда 6 та давлат-хусусий шерикчилик асосида йирик ва 150 та оилавий болалар боғчалари ташкил этилди.
Ушбу ишлар натижасида 4 минг 550 на-фар мактабгача таълим ёшидаги болалар қамраб олинди.
Шунингдек, соҳада Ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш натижасида бу кўрсаткич 67,1 фоизга етказилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган 3 йил мобайнида 24 та Давлат МТТлари шунингдек, 648 та Давлат хусусий-шерикчилик асосидаги, оилавий ва хусусий МТТлар ташкил этилди. 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражаси 19 фоиздан 67,1 фоизга чиқарилди.
Халқ таълими тизимида жами 550 та умумий ўрта таълим мактаблари, 14 та "Баркамол авлод" болалар мактаблари олиб бораётган бўлиб, уларда 259 минг нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.
Жами педагоглар сони 22 954 нафарни ташкил этиб, шундан 20 988 нафари (92 фоиз) олий маълумотли ўқитувчиларни ташкил этмоқда.
Ўқитувчилар ва соҳа ходимларининг мавқейини ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида сўнгги икки йил давомида мактабларимизга 2 мингга яқин олий маълумотли ўқитувчилар қабул қилиниб, ушбу кўрсаткич 7 фоизга яхшиланди.
2020 йилнинг ўзида 1 172 нафар олий маълумотли ўқитувчилар ишга қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" муносабати билан 2020 йилда 6 нафар халқ таълими фидойи устозларига Давлат мукофоти топширилди, шунингдек, 54 нафар устозларимиз тармоқ мукофотлари билан тақдирландилар.
Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини янада кўтариш мақсадида 2019-2020 йилда вилоятдаги 113 нафар ўқитувчилар имтиёзли автокредит асосида енгил автотранспорт воситасини сотиб олиш имкониятига эга бўлишди.
2020 йил якуни бўйича ўтказилган рейтингда республикамизда танлаб олинган жами 992 та, Жиззах вилоятидан 54 та умумтаълим мактаблари иштирок этди.
Умумий рейтинг натижаларига кўра Жиззах вилояти республикада 7-ўринни эгаллади (2019 йилда 11-ўринни эгаллаган).
Шунингдек, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши ҳамда олинган ижтимоий сўров натижаларига кўра, Жиззах вилояти 7 ўринни эгаллаб ижобий натижани кўрсатди.
Ўтган йили 8,0 % битирувчилар олий ўқув юртларига ўқишга кирган бўлиб, 182 та мактабларнинг бирорта ҳам ўқувчиси олий таълимга қамраб олинмаганлиги сабабли, мактаб директорлари олдига 2020 йилдан ушбу кўрсаткични яхшилаш топшириўи берилган эди.
Жорий йилда битирувчиларнинг 15,6 фоизи ёки 3 095 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирдилар.
Вилоятимизда жорий йилда 4 та математикага ҳамда 1 та Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди. Ушбу мактабларга 180 нафар ўқувчилар қабул қилинди.
Барча таълим муассасаларида "Янги Ўз-бекистон мактаб остонасидан бошланади" шиори тамойили асосида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоятдаги 3 та олий таълим муассасалари томонидан 20 та умумтаълим мактаблари оталиққа олинди.
Мазкур олий таълим муассасалари томонидан умумтаълим мактабларида физика, математика, кимё, биология ва бошқа фанларни ўқитиш, педагог кадрларнинг сифат таркибини яхшилаш борасида амалий ёрдам бериб бориш механизми яратилди.
Бундан ташқари, 0,7 коэффицентдан кам қувватда фаолият олиб бораётган 73 та умумтаълим мактаблари Давлат хусусий шериклик асосида тадбиркорларга ишончли бошқарувга бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган 3 йил мобайнида 6 та шунингдек, 3 та нодавлат, Давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактаблар ташкил этилди.
140 та мактаблар капитал таъмирланди ва реконструкция қилинди. 230 та мактаблар спорт заллари билан таъминланди, 201 та мактабда кутубхоналар ташкил этилди.
Эришилаётган ютуқлар билан биргаликда, вилоятимиз халқ таълими тизимида ҳам бир қанча муаммо ва камчиликларимиз ҳам мавжуд. Жумладан:
2020 йилнинг мамлакатимизда "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилинганлигидан келиб чиқадиган бўлсак, Халқ таълими мутасаддилари, шаҳар ва туман ҳокимлари Халқ таълими тизимида юқорида келтирилган ўта долзарб муаммоларни ечимини шу кунга қадар нима учун ижобий ҳал этмаган ёки ҳал этиш чорасини кўрмаган?
Халқ таълими тизимида келгуси йилда қуйидаги асосий ишлар амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2019 йил 20 февралдаги Қарорига асосан, Жиззах шаҳрида қурилаётган Президент мактаби 2021 йилдан фаолиятини бошлайди.
Келгуси йилда 4 та давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар, шунингдек, 4 та математика, 5 та информатика ҳамда 2 та кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.
Умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларини халқаро тадқиқотларда яъни, PISA (The Programme for International Student Assessment) ва TIMSS (Trends in matematics and Science Study) каби халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этишига тайёргарлик кўрилади.
Битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиш кўрсаткичини 15,6 фоиздан 25,0 фоизгача ошириш чоралари кўрилади.
Муҳтарам фаоллар!
Бугунги кунда, вилоятда 3 та давлат олий таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирги пандемия шароитда ушбу таълим муассасаларимизда ўқиш жараёнлари гибрид яъни, ҳам анъанавий ҳам онлайн тартибда олиб борилмоқда.
Олий таълим муассасаларига талабаларнинг қабул кўрсаткичлари 2020/2021 ўқув йилида 6906 нафарга етказилди.
Жорий йил мобайнида вилоятдаги олий таълим муассасаларида 17 та янги йўналишлар ташкил этилди. (Жиззах давлат педагогика институтида 4 та, Жиззах политехника институтида 8 та, УзМУ Жиззах филиали 5 та)
Вилоятда 3 та олий таълим муассасаларида 1017 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шундан 48 нафа-ри фан доктори (DSc), 241 нафари фан номзод (PhD) ларини ташкил этиб, институт бўйича илмий салоҳият ўртача 28 % ни ташкил этади.
Жорий йил ҳолатига 31 нафар (3 нафар DSc ва 28 нафар PhD) фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) тайёрланди ва 14 нафар илмий унвонлар олинди.
2019/2020 ўқув йилида жами 2 125 нафар вилоят ёшлари олий таълим муассасаларини тамомлаб шундан, 2035 нафари иш билан таъминланди ва 90 нафари магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул қилинди.
Яна бир асосий натижа, олий таълим муассасаларида ҳозирги кунда Беларуссия давлат педагогика университети, Баранович давлат университети, Қозон федерал университети, "Москва энергетика институти" Миллий тадқиқот университети, Иванова Давлат кимё-технология университети Москва давлат қурилиш университети, Дон Давлат техника университетлари билан имзоланган меморандумларга асосан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари иш бошлади.
2020 йилда олий таълим муассасаларида фанлардан лаборатория машғулотларини ўтиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида 453,8 минг евролик ўқув машғулотлари учун лаборатория жиҳозлари олиб келиб ўрнатилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги 3 йилда вилоятдаги олий таълим муассасаларига хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб этиш кўрсаткичи ҳам анча ошди.
Масалан, 2016 йилда олий таълим муассасаларида дарс берган хорижий профессор-ўқитувчилар сони 2 нафар бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 52 нафар, 2020 йилда пандемия бўлишига қарамасдан 33 нафар хорижий ўқитувчилар тажриба алмашиш учун келишган бўлса, яна 42 нафари онлайн дарс машғулотларини олиб боришди.
Сўнгги уч йилда олий таълим муассасаларидан 146 нафар профессор-ўқитувчи хорижий давлатларда академик алмашинув дастурлари ва илмий лойиҳалар асосида малака ошириш ва стажировкаларда иштирок этиб қайтишди.
Олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилга нисбатан қарийб 2 баробарга (3170 нафардан 6142 нафарга) оширишга эришилди.
2021 йилда вилоятдаги олий таълим муассасаларида 2021 йилда 8 та янги бакалавр таълим йўналишлари, 7 та магистратура мутахассислиги ҳамда 4 та сиртқи таълим бўйича бакалавриат таълим йўналишларини очилиши режалаштирилди.
Талабалар сони кескин ошиб кетишини инобатга олиб ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вилоят олий таълим муассасаларида 2021 йилда 2000 ўринли (60,0 млрд. сўм) ўқув бинолари, 500 ўринли (26,0 млрд. сўм) талабалар турар жойлари, 2 та (900,0 млн. сўм) спорт майдонларини барпо этиш режалаштирилган.
Вилоятимизда дунёнинг топ — 1000 талик рейтингига кирган нуфузли Университетларнинг базасида дастлабки босқичда 6,0 млн. доллар инвестиция киритиш ҳисобига собиқ Авиация билим юрти биносида "Жиззах халқаро университети" ташкил қилиниши бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, 1991 йилда Ҳиндистоннинг "IT" соҳасининг ривожлантиришга қаратилган сиёсатига асосан Банголор провинциясида ташкил этилган "Sambhram" технология институти филиалини вилоятимизда ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.
Яна бир хушхабар, 2021 йилдан Жиззах давлат педагогика институтида тиббиёт факультети ташкил этилади ва олий маълумотли тиббиёт ходимларига бўлган юқори эҳтиёжни тўлдириш имконияти яратилади.
Азиз юртдошлар!
Барчамизга маълумки, 2020 йилда бутун дунё, шу қатори Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан эълон қилинган карантин туфайли карантин даврида ва доимий фаолиятимизда ҳам қандай ишлашимиз кераклигини, ҳар қандай синовли кунларда ҳам меҳрибон ҳалқимиз саломатлигини асраш — энг асосий вазифамиз эканлигини исботлади десам муболаға бўлмайди.
Ҳурматли Президентимиз томонидан ўз вақтида берилган аниқ топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида яратганга беҳисоб шукурки, бугун вилоятимизда коронавирус учун ташкил этилган барча марказлар тугатилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.
Юқоридаги фикримдан келиб чиқиб, эътиборингизни соғлиқни сақлаш борасида амалга оширилган бир неча ижобий ишларимизга қаратмоқчиман.
Хусусан, жорий йилда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги 67,8 млрд сўм маблағлар ҳисобига 3 та объектда янги қурилиш ва 15 та объектда реконструкция ишлари амалга оширилди.
Жумладан, 12,8 млрд сўм маблағ ҳисобига 250 ўринли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали капитал ва 4,5 млрд. сўм маблағ ҳисобига 80 ўринли вилоят тери-таносил диспансери реконструкция қилинди.
60 ўринли Зомин туман перинатал маркази 11,0 млрд. сўм маблағ эвазига қурилиб, 500 минг долларга тенг маблағлар ҳисобига замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.
Шунингдек, 11,8 млрд. сўм маблағ эвазига 100 ўринли замонавий Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали ва 15 млрд. сўм маблағ эвазига 128 ўринли замонавий вилоят эндокринология диспансери янги қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги ҳамда мазкур марказлар 3,0 млн. доллар қийматига тенг бўлган замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги вилоятимиз аҳолиси учун ажойиб янгилик бўлди десам асло адашмайман.
Натижада фуқароларимиз томонидан қўшни вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига шифо излаб мурожаат қилиш ҳолатлари кескин камайишига эришилди.
Вилоятда жорий йил давомида 15 та хусусий тиббиёт муассасалари янгидан ташкил қилиниб, мазкур муассасалар сони 140 тага етказилди.
Мен доимо барча ютуқларимизни 2016 йил билан — мамлакатимизда янги давр бошланиши билан таққослайман.
Давлат муассасалари билан бир қаторда хусусий тиббиёт йўналиши ҳам жадал ривожланмоқда. Даволаш фаолияти турлари 50 тадан 110 тага кўпайтирилиб, қатор имтиёзлар берилгани туфайли охирги 3 йилда 56 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 140 тага ёки 2016 йилга нисбатан 2 баробар оширилди.
2021 йилда аҳоли саломатлигига эътибор қаратиш, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш келгуси йилда ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади.
Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда энг муҳими бу — тиббиёт муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлашдир.
Шу мақсадда келгуси йилда жами 90,0 млрд. сўм маблағ ҳисобига Жиззах шаҳар марказий шифохонаси, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий Марказининг Жиззах филиали, Шароф Рашидов туманидаги болалар Мурувват уйи ва Зомин тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва болалар бўлимларида қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилади.
Бундан ташқари, 30,0 млрд. сўмлик грант маблағлари жалб қилиш ҳисобига замонавий ва энг муҳим тиббий жиҳозлар келтирилиб ўрнатилади.
Шунингдек, келгуси йилда Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманларида такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилиниб ҳамда 14 та янги хусусий тиббиёт муассасаларининг фаолияти йўлга қўйилиши орқали уларнинг сонини 154 тага етказиш таъминланади.
Ҳурматли депутатлар!
Жиззах вилояти қадимдан паҳлавонлари билан довруғ қозониб келган. Қадим тарихга назар солсак, XII-XIII асрларда энг босқинчи ва шафқатсиз ҳукмдор деб ном қозонган мўғул хони Чингизхон қўшинлари ҳам ўша даврларда Уструшона деб номланган вилоятимиз ҳудудида жуда катта йўқотишларга учраган.
Жўғрофий жиҳатдан қулай ҳудудда жойлашган Жиззах воҳасидаги сўлим табиат қўйнида воҳа ўғлонлари илм-фан, иқтисодиёт каби соҳалар билан бир вақтда спорт соҳасида ҳам ўз қобилиятларини намоён этиб бормоқда.
Шу ўринда сўзимни вилоятда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар билан давом эттирмоқчиман.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоят спортчилари 4 та Жаҳон ва Осиё, 24 та халқаро турнирлар 142 та Республика миқёсидаги мусобақаларида қатнашишди.
Натижада 5 та спорт устаси, 149 та спорт усталигига номзод ва 380 та спортчилар 1-даражали спортчи талабларини бажариб, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида жами 8 та, шундан 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларни, халқаро турнирларда жами 61 та, шундан 21 та олтин, 17 та кумуш ва 23 та бронза, Республика мусобақаларида жами 837 та, шундан 236 та олтин, 235 та кумуш, 366 та бронза медалларни қўлга киритишди.
Энг қувонарлиси, тарихда илк бор вилоятимиз спортчиларидан 4 нафари энг нуфузли турнир, яъни 2021 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритишди.
Жумладан, бокс бўйича Пахтакор туманидан Ботуров Бобоусмон, велоспорт бўйича Зафаробод туманидан Забелинская Ольга, сузиш бўйича Мирзачўл туманидан Мустафин Владислав ҳамда параолимпия йўналишининг паурлифтинг тури бўйича Дўстлик туманидан Умирзоқов Фарходлар ушбу шарафли вазифани уддалашди.
Шу ўринда, ушбу киритилган йўлланмалар орқали вилоятимиз номини жаҳон аренасида янграшига улкан ҳисса қўшган барча фидойилар ва спортчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Йил давомида Осиё, Жаҳон ва Республика чемпионатларида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб юқори натижаларга эришган вилоятимиз спортчиларидан 374 нафарини жорий йилнинг декабрь ойи охирги декадасида тантанали равишда тақдирлашни режалаштирганмиз.
Охирги 3 йил мобайнида 48 та спорт иншоотлари ташкил этилиб, аҳолини спорт билан қамров даражаси 12 фоиздан 20 фоизга чиқарилди.
Шу билан бирга спорт турларини ривожлантириш мақсадида 10,0 млрд. сўм инвестиция киритилиши ҳисобига Франция дав-лати мутахассислари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида Марказий Осиёда ягона бўлган 3000 ўринли спорт Вело ВМХ йўналиши бўйича Велотрасса қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Мазкур мажмуа Осиё давлатлари орасида саноқли бўлиб, келгуси йилларда Халқаро ва Осиё чемпионатлари ўтказилишини, мусобақалар ўтказиш орқали вилоятимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сонини янада кўпайтиришни режалаштирганмиз.
2021 йилда спорт соҳасида Ҳурматли Юртбошимиз томонидан берилган топшириқларга асосан, энг асосий вазифамиз вилоятимиз аҳолисининг 30 фоизини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга қамраб олиш бўлади.
Ушбу мақсадда аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича инвестиция дастури асосида, жами 35,5 млрд. сўмлик, жумладан Янгиобод туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига сендвич панелли 18х30 ҳажмли спорт зал, футбол маҳорат мактабини реконструкция қилиш, "Сўўдиёна" профессионал футбол клуби қошидаги футбол академиясини қуриш, Жиззах олимпия заҳиралари коллежини реконструкция қилиш, маҳаллий бюджет ҳисобидан 30 та юриш-югуриш йўлакчалари, 13 та мини футбол, 18 та велойўлак, 22 та бадминтон, 26 та стритбол, 35 та Workout майдончалари барпо этиш ҳамда ташаббускор тадбиркорлар томонидан сунъий қопламали футбол майдончалари, ёпиқ сузиш ҳавзаси, спорт зал ва соўломлаштириш марказлари барпо этишни режалаштирганмиз.
Шунингдек, 2000 дан ортиқ оммавий спорт тадбирлари ўтказиш, 20 та спорт туридан вилоятимизда йирик (халқаро ва республика) мусобақаларини ўтказиш ҳамда олимпия йўлланмасини қўлга киритган спортчиларимизни олимпия ўйинларида муносиб иштирокини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиб бериш орқали воҳамизга илк бор олимпия ўйинлари медалини олиб келинишини таъминлаш ҳам асосий вазифаларимиздан биридир.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда берил-ган топшириқлар асосида ҳафтанинг бир куни "Ёшлар масалаларини ечиш куни" ва "Ёшлар билан ишлаш куни" этиб белгилаб олинди.
Вилоятнинг туман ва шаҳар ҳудудларида ёшлар муаммолари ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 732 маротаба "Сектор раҳбарлари ва ёшлар" учрашувлари ташкил этилиб, ушбу учрашувларда 55 мингга яқин ёшлар қамраб олинди.
Ташкил этилган учрашувлар давомида ёшлар томонидан 4316 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2005 таси жойида ҳал этилган ва 310 таси назоратга олинган ва тегишли мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
2020 йилда 18-30 ёшдаги 28 724 нафар ишсиз ёшлардан 24 081 нафари (83,8 %) ни бандлигини таъминлаш бўйича шаҳар ва туманлар кесимида "Манзилли режалар" ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида тасдиқланди.
Шунга мувофиқ, жорий йил бошидан 27 234 нафар ёки белгиланган прогнозга нисбатан 113 % ёшлар бандлиги таъминланди.
Санъат ва маданият, адабиёт соҳасида ёшларимиз учун маданият марказлари, спортга қизиқувчи ёшлар учун кўплаб спорт объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Жорий йил давомида вилоятда жами 890 та оммавий спорт тадбирлари ҳамда тизим ташкилотлари томонидан карантин даврида 52 та онлайн спорт мусобақалари ўтказилган бўлиб, тадбирларда жами 356 615 нафар иштирокчилар қатнашди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида онлайн платформа орқали мурожаат қилган ёш дастурчилардан саралаб олинган 70 нафар ёшлар учун "Ёш дастурчилар" форуми Зомин оромгоҳида ташкил этилди. Форум доирасида энг самарали лойиҳалар танлаб олиниб, амалиётга татбиқ этилмоқда.
Жорий йил давомида 43 маротаба кўргазмали тадбирлар ва китоб ярмаркалари ташкил этилди.
Ўтказилган лойиҳа ва танловларда 107 679 дона жами 1 млрд. 250 миллион сўмлик китоблар тарқатилди.
Охирги 3 йил мобайнида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 136,4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. "Ҳар бир ёшга бир гектар"тамойили асосида 6,8 минг гектар ер майдонлари ажратилди.
2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди. Жумладан,
Бешта муҳим ташаббус бўйича онлайн платформасини ишга тушириб, йўналишлар бўйича ёшларнинг ҳоҳиш ва истакларини доимий равишда аниқлаб бориш ва уларга етарлича шарт-шароитлар яратиб беришни ташкил этиш;
Ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вилоятдаги 295 та маҳаллаларда "Street workout" (кўча спорти) майдончаларини ташкил этиш;
Ёшларни китобхонликка бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг 1-чорагида танловлар ташкил этиб, энг фаол иштирок этган 30 нафар ёш ижодкорлар асарларини ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан нашрдан чиқариш белгиланган.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Инглиз тарихчиси Генри Томас Бокль "Жамият жиноятни тайёрлайди, жиноятчи эса уни содир этади" дея таъкидлаган.
Бу жуда тўўри мулоҳаза деб ҳисоблайман. Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши айнан жамиятга боғлиқ. Сиз-у бизга. Сиз ва бизнинг онглилигимиз ва ишимизга боғлиқ.
Аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, ижобий натижалар қайд этилди.
Вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида масъулиятни ошириш мақсадида вилоят сектор раҳбарлари, туманлар (шаҳар) ҳокимлари сутка давомидаги рўй берган жиноят ҳамда криминоген вазияти билан шахсан танишиб, масъуллар иштирокида кунлик муҳокама қилиш тизими йўлга қўйилди.
Давлатимиз Раҳбарининг бевосита қўл-лабқувватлови билан вилоятда 256 та профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимларини қисқартириш эвазига қўшимча 19 та профилактика инспекторлари штат бирликлари жорий этилди ва уларнинг фаолияти йўлга қўйилди.
Бугунги кунда вилоятда мавжуд 295 та маҳалланинг 64 таси (21,7%) криминоген вазияти оғир маҳалла сифатида ажратиб олиниб, уларнинг барчасига миллий гвардия ходимлари бириктирилди ҳамда ушбу маҳаллаларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда қўшимча патруллик йўналишлари ташкил этилди. Натижада ажратиб олинган маҳаллаларда оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.
Ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 11 ойида 295 та маҳаллаларнинг 131 тасида ёки 44,4 фоизида биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади, 35 тасида (11,9 %) ўзгаришсиз қолган ва 65 тасида (22,0 %) камайган.
Жорий йилнинг 11 ойи якунига умумий жиноятлар 1 353 тадан 1 486 тага ёки 9,9 фоизга ошган бўлсада, унча оўир бўлмаган жиноятлар 1,9 фоизга (499/490), ўта оўир турдаги жиноятлар 21,9 фоизга (55/43) камайди.
Жиноят турларидан, номусга тегиш 19 тадан 7 тага ёки 63 фоизга, босқинчилик 3 тадан 2 тага ёки 33 фоизга, оўир тан жароҳати етказиш 32 тадан 26 тага ёки 18,7 фоизга, товламачилик 10 тадан 9 тага ёки 10 фоизга, безорилик 22 тадан 21 тага ёки 4,5 фоизга, транспорт воситасини олиб қочиш 7 тадан 1 тага ёки 85,7 фоизга ҳамда ўлим билан боғлиқ йўл улов ҳодисалари 92 тадан 73 тага ёки 20,6 фоизга камайишига эришилди.
Ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 11 ойида 295 та маҳаллаларнинг 142 тасида ёки 48,1 фоизида биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади, 42 тасида (14,2 %) ўзгаришсиз қолган ва 60 тасида (20,3 %) камайган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида 2020 йилнинг ўтган даври давомида умумий жиноятлар сони 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ёки 796 тага камайди.
Бироқ, афсуски юқорида қайд этилган кўрсаткичлар билан бир қаторда инсоният ўз тараққиётининг қанчалик юксак чўққила-рини забт этмасин, турли хавф-хатарлар ва иллатлардан халос бўлгани йўқ.
Шубҳасиз, жамият фаровонлиги ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган ана шундай иллатлардан бири ва энг хавфлиси КОРРУПЦИЯДИР!
Барчамизга яхши маълумки, Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари ва қатъий сиёсий иродалари билан бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Қисқа фурсатда коррупцияга батамом чек қўйиш бўйича ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий жиҳатдан мисли кўрилмаган чоралар кўрилди.
Сўнгги тўрт йилда 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, жумладан, алоҳида қонун, фармон ва давлат дастурлари қабул қилинди. Давлат хизмати тизими тубдан такомиллаштирилди.
Давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилиб, уларнинг иш ҳақлари ўртача 60 фоизга, айрим соҳаларда эса, бир неча баробарга оширилди. Лекин кўзланган натижаларга ҳали тўлиқ эришилгани йўқ.
Айрим соҳалар, ташкилот ва идораларда коррупциявий қонун бузилишлар содир этилмоқда.
Иқтисодий соҳадаги коррупция ҳақида сўз юритганда, аввало, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш йил сайин долзарб муаммога айланиб бораётганлигини ташвиш билан таъкидламоқчиман.
Сўнгги икки йилда вилоят бўйича 23 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланиб, бу қилмишлар учун 117 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.
Бундай ҳолатлар, асосан, қишлоқ ва сув хўжалиги, банк, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига тўғри келади.
Мамлакат иқтисодий тараққиётида банклар фаолияти ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Банк хизматларини кўрсатиш, айниқса, кредит ажратишда суиистеъмолчилик, тамагирлик ва маблағларни талон-тарож қилиш ҳолатлари одат тусига кирмоқда.
Сўнгги икки йилда банкларнинг 23 нафар мансабдор шахслари коррупция ва мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилди.
Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун турли ижтимоий лойиҳаларга бюджет маблағлари банк орқали ажратилмоқда. Лекин бундай маблағлар ҳақиқий эгаларига етиб бормаяпти.
Биргина "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури доирасида сўнгги икки йилда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 240 млн. сўм имтиёзли кредит банк мансабдор шахслари томонидан талон-тарож қилинган.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт ривожида ўта муҳим соҳалардан бири ҳисобланади.
Юртбошимиз ташаббуси билан соҳадаги ишлар мутлақо янгича ёндашув асосида ташкил қилинди, янги технология ва инновациялар жорий этилди, илгари мавжуд бўлмаган пахта — тўқимачилик кластерлари ҳам ташкил этилди. Бироқ, бу тизимда ҳанузгача турли қонунбузарликлар, суиистеъмолчиликларга барҳам берилмаяпти.
Сўнгги икки йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор вазирлик ва идораларнинг 64 нафар ходимлари коррупциявий жиноятлари учун жавобгарликка тортилди. Уларнинг жиноий қилмишлари оқибатида етказилган зарар миқдори 7,3 млрд. сўмни ташкил этади.
Ижтимоий соҳада ҳам айрим коррупциявий ҳолатлар учраб турибди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси тизимидаги айрим ходимлар бевосита зиммасидаги вазифаларни бажа-ришда турли суиистеъмолчиликларга қўл урмоқда.
Сўнгги икки йилда бандлик тизимидаги 3 нафар ана шундай ходимлар турли коррупциявий жиноятлари учун жавобгарликка тортилди.
Ҳар қандай миллат, ҳар қандай мамлакат тараққиёти ва фаровонлиги ёш авлоднинг таълим-тарбияси билан боғлиқ.
Бугунги кунда таълим тизимининг муҳим босқичи бўлган олий ва ўрта махсус таълим соҳасини ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.
Кўрилган чораларга қарамасдан, охирги икки йилда тизимдаги 4 нафар ходимлар бюджет маблағларини ўзлаштириш, 8 нафари таълим жараёни билан боғлиқ жиноятларни содир қилди.
Тизимда энг кўп кузатилаётган коррупция ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Халқ таълими тизими ҳам коррупция иллатидан холи эмаслигини айтиб ўтиш жоиз.
Сўнгги икки йилда тизимдаги 52 нафар ходимлар коррупциявий қилмишларни содир этганлиги жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг 1 нафари халқ таълими бўлими мудири, 1 нафари халқ таълими бўлими шуъба раҳбари, 3 нафари директор ўринбосари, 14 нафари мактаб директори, 33 нафари ҳисобчиларни ташкил қилади.
Тизимдаги коррупцион ҳолатлар айниқса, бюджет маблағларини талон-тарож қилишда кенг авж олган.
Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёт ва юксалиш даражаси — аҳоли учун яратилган шароитлар, биринчи навбатда, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш билан баҳоланади.
Шу нуқтаи назардан, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга, фуқаролар соғлиғини асраш, аҳолининг барча қатламлари учун сифатли тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Шунга қарамасдан, соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича амалий ишлар оқсаётганлиги ҳақиқатдир.
Таҳлилларга кўра, сўнгги икки йилда тизимдаги 17 нафар ходимлар "қинғир ишлар"га қўл ургани учун жиноий жавобгарликка тортилган, уларнинг 15 нафари ёки 89 фоизи коррупцион жиноятларни содир этган.
Жавобгарликка тортилган ходимларнинг 8 нафари вилоят марказий маҳкамасида ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида, 9 нафари туман-шаҳар миқёсидаги муассасаларда фаолият олиб борган.
Қайд этиш лозим, айрим соҳаларда ички идоравий назорат ҳамда юридик хизматнинг ўрни сезилмаётганлиги ҳам коррупцияга чек қўйишга имкон бермаяпти.
Адлия органлари юридик хизмат фаолиятини назорат қилиш ва услубий таъминлашга бевосита масъуллигидан келиб чиқиб, бу масалада кўрилаётган чораларни янада кучайтириши лозим бўлади.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўўрисида"ги Фармони асосида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган.
Шу қаторда вилоятимиздаги маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида ижобий ютуқларга эришилди.
Жумладан, вилоятда ўтказиладиган байрам тадбирлари учун 500 ўринли тантаналар мажмуаси замон талаблари асосида қурилиб, фойдаланишга топшириш арафасида.
Вилоят мусиқали драма театри (4,5 млрд.сўм) капитал таъмирлашдан чиқарилди ҳамда Жиззах шаҳар марказидан замонавий талаблар асосида вилоят қўғирчоқ театри учун (14 млрд. сўм) янгидан замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Фориш тумани маданият марказида (4,5 млрд. сўм) капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Зарбдор туман "Олтин водий", Зафаробод туман "Лолазор" маданият марказларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида вилоят маданият бошқармасига вилоят ҳокимлиги томонидан 1 дона Isuzi автобуси билан таъминланди.
Бундан ташқари вилоятда 2020 йилда 3 та: Бахмал туманида "Ўсмат ота" зиёратгоҳи (600 млн. сўм), Бахмал туманида "Новқа ота" зиёратгоҳи (600 млн. сўм), Зомин тумани "Зомин рамзий дарбозаси (548 млн. сўм)да таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Театрлар томонидан 2020 йил 11 ой давомида жами 143 та спектаклларга 12 573 нафар томошабинлар жалб қилинган ҳамда 41,0 млн. сўм маблағ ишлаб топилган.
Вилоятдаги концерт-томоша ташкилотлари томонидан 183 та тадбирлар ўтказилиб, 273 минг нафар аҳолига 40 млн. сўмлик хизмат кўрсатилган.
Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида аҳоли ҳамда хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш мақсадида (инглиз, рус ва ўзбек) тилдаги 10 дона аудиогид мосламалари ҳамда 4 дона турникет ўрнатилди.
Вилоятдаги 34 та маданият марказларида 204 та тўгарак ташкил этилиб, 2 069 нафар ёшлар қамраб олинган ҳамда маданият марказларида иқтидорли ёшлардан иборат "Бойчечак болалар", "Парвоз ўсмирлар", "Ифтихор ёшлар" ижодий жамоалари ташкил этилиб, 405 нафар ёшлар қамраб олинган.
Қадрли дўстлар! Муҳтарама аёллар!
Барчангизга маълумки, муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири — "Нисо", яъни, "Аёллар" деб аталади. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади ва бу илоҳий сўзлар замирида албатта теран ҳикмат мужассам.
Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир.
Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Бугунги кунда кенг кўламли демократик ислоҳотларимиз натижасида аёлларимизнинг сиёсий-ижтимоий жараёнлардаги иштироки тобора кучайиб бормоқда. Буни ўтган йил декабрь ойида мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар яна бир бор тасдиқлади.
Сайловлар натижасига кўра, Олий Маж-лис Қонунчилик палатасига сайланган 6 нафар депутатнинг 4 нафари ёки 67 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.
Шунингдек, Жиззах вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланган 6 та сенаторларнинг 3 таси ёки 50 фоизини ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган депутатларнинг 35 фоизини аёллар ташкил этди.
Вилоятимизда бугунги кунда давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 20 дан зиёд хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда. Маҳалла тизимида фаолият кўрсатиб келаётган кадрларнинг 70 фоизидан кўпроғини хотин-қизлар ташкил қилиши вилоятда аёлларнинг нуфузини янада оширмоқда.
Хотин-қизларимиз ўртасида фан докторлари, профессорлар, "Халқ ўқитувчиси" ва бир қатор Фахрий унвонларига ҳамда "Зулфия" номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган юзлаб опа-сингилларимиз борлиги — бу бизнинг фахримиз.
Барчангизга маълумки, жорий йилнинг январь ойида Ҳурматли Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида халқимиз, жумладан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали таъминлаш бўйича кўпгина долзарб вазифаларни белгилаб берди ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун хотин-қизларга қўшимча давлат гранти ажратилиши ҳақида алоҳида тўхталган эди.
Жорий йилда қишлоқ жойларда яша-ётган, кам таъминланган оилаларга мансуб қизларимиздан 37 нафари олий ўқув юртларининг кундузги бўлимида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
Энг муҳими ушбу талабаларнинг кўпчилиги "темир дафтари"га киритилган оила фарзандлари ҳисобланади.
Ўйлайманки, қизларимиз учун яратилган бундай қўшимча имконият яна юзлаб оилаларга билим ва маърифат нурини олиб киради. Бу ўз навбатида, ёш қизларимизнинг келажакда жамият учун муносиб касб эгалари бўлиб камол топишига пухта замин яратади.
Вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида салмоқли ишлар бажарилди.
Тижорат банклари томонидан 4609 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун ҳамда шахсий ёрдамчи томорқа хўжаликларни ривожлантириш учун жами 223 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1087 нафар опа-сингилларимизга тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касбга тайёрлаш, бандликни таъминлаш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Марказ томонидан 688 нафарига сертификат берилиб, 89 нафар опа-сингилларимизга Республика Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,9 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилиб, 166 та иш ўрни яратилди.
Ана шундай имкониятлар туфайли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аёллар сони бир йилда қарийб 3 минг нафарга кўпайиб, улар томонидан минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимизда хо-тинқизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган аёлларимиз 2014 йилга, яъни олдинги сайловга нисбатан 3 тага ва Олий мажлис Сенатига сайланган аёлларимиз 2 тага, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайланган аёл депутатлар 3 баробарга ошган.
Шу ўринда, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларга кўмаклашиш борасидаги ишларни қониқарли деб бўлмайди!
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ва-зирлар Маҳкамасининг 285-сонли Қарорига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, кам таъминланган ва ногиронларга уй-жойлар ажратиш бўйича 2018 йилда 2 та (Арнасой туманида), 2019 йилда 10 тадан (Арнасой, Зафаробод ва Янгиобод туманларида) уй-жойлар учун бошланғич тўловлари тўлаб берилган бўлсада, бугунги кунга қадар уй-жойлар фойдаланишга топширилмаган.
Шунингдек, мазкур қарорга асосан 2020 йил учун Жиззах шаҳрида 15 та уй-жой учун бошланғич тўлов маблағлари ажратилган бўлсада, бугунги кунга мазкур йўналишда уй-жой банд қилинмаган.
Натижада мазкур фуқаролар томонидан ҳақли эътирозлор сони кундан-кунга ортиб бормоқда!
2021 йилда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарамиз.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож опа-сингилларимизни Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида ўқитиш ташкил этилади.
Хотин-қизларнинг кичик бизнес йўналишидаги лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, 100 нафар хотин-қизларга янги уй-жойларга эга бўлиши учун бошланғич бадал тўлаб берилади.
Вилоят бандлик бош бошқармаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда "аёллар дафтари"га киритиладиган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Азиз дўстлар!
Жиззах — жуда қадимий, ўз табиати, иқлим шароити, рэльефи, ҳайвонот ва ноботот дунёси билан ҳазрати инсонга аталган кўркам гўшалардан бири дейишга арзигулик воҳа эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Қадимдан юксак маданияти ва илм-фани, ўзининг такрорланмас туристик салоҳияти билан кўпчиликни ҳайратга солиб келган вилоятимиз, истиқлол шарофати билан замонавий сайёҳлик марказига айланиб бормоқда.
Шу ўринда сўзимни вилоятнинг туризм салоҳияти билан давом эттирмоқчиман!
Ҳозирда вилоятда 427 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган бўлиб, уларнинг 100 таси тари-хий обида ва зиёратгоҳлар, 268 таси археологик ёдгорлик, 59 таси монументал ёдгорликлар ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб вилоятда сайёҳларнинг мароқли дам олишлари ва тунаб қолишлари учун жами 1924 ўринли 107 та жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмоқда, жумладан 29 та меҳмонхона, 6 та хостел, 2 та кемпинг, 1 та дам олиш маскани, 69 та меҳмон уйи ҳамда 11 та сиҳатгоҳ ва соғломлаштириш масканлари ташкил этилган.
Шу билан биргаликда, вилоятдаги тарихий музейларнинг барчасида замонавий информацион технологиялардан фойдаланиб, сенсорли инфокиосклар, аудио-гидлар ўрнатилди. Эндиликда ташриф буюрувчи зиёратчилар ушбу инфокиосклар ва аудиогидлар орқали Жиззахнинг тарихий шахслари, Жиззах тарихи ҳақидаги маълумотларни ўзбек, инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларида видео ва электрон шаклда олиш имкониятига эга.
Қайд этиш жойизки, туризм соҳасида ҳам кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2020 йилда 403 ўринга эга бўлган 30 та жойлаштириш воситалари яратилди. Уларнинг 4 таси кемпинг ва экотуристик масканлар, 2 та меҳмонхона, 24 та меҳмон уйларидир.
Жорий йил август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб бугунги кунга қадар, Жиззах вилояти бўйлаб 5 850 нафар, Жиззах вилоятидан Республиканинг бошқа вилоятлари бўйлаб 25 365 нафар ва Республиканинг бошқа вилоятларидан Жиззахга 1052 нафар, жами 32 267 нафар маҳаллий аҳолининг саёҳатлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, 2020 йил мобайнида 340,0 минг нафарга яқин маҳаллий ва 1179 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, бунинг натижасида жорий йилда туристик хизматлар экспорти ҳажми 118 минг долларни ташкил этди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2016 йилга нисбатан вилоятга маҳаллий сайёҳлар сони 4 баробарга ва хорижий сайёҳлар сони 10 баробарга ошди. Шунингдек, меҳмонхоналар сони 20 тага, меҳмон уйлари сони 69 тага кўпайди.
2021 йилда Туризм соҳасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, келгуси йилларда вилоятимизда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича бир қанча вазифалар режалаштирилди.
Хусусан, вилоятнинг Зомин туманида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилма объектларини ўз ичига олган туристикрекреацион зонани ташкил этиш бўйича Туркиянинг "IdeaLIst" компанияси билан биргаликда бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Австриянинг "Doppelmayr" компанияси билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан узунлиги 2 640 метр бўлган замонавий дор йўли қуриш бўйича келишувга эришилди.
Шу билан бирга, "Суффа платоси 2400" халқаро умуммавсумий курорти ва "Ўриклисой" туризм мажмуаси ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилиб, туристлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш мақсадида "Хавфсиз туризм" тизими жорий этилади.
Шунингдек, Зомин миллий табиат боғи ҳудудида "Саломатлик" ва "Чанғи" йўлакчаси, "Томоша-кузатув" майдонлари ва кемпинг нуқталари барпо этилади.
Туманни туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Зомин таомлари гастрономик" туризм фестивали ва "Маф-тункор табиат" халқаро экофестиваллари ўтказилиши режалаштирилган.
Шу билан биргаликда, Бахмал туманида ташриф буюрадиган сайёҳларни мароқли дам олиши ва тунаб қолишини ташкил қилиш мақсадида умумий қиймати 4,8 млрд.сўмлик 80 ўринли кемпинг маркази ҳамда Фориш туманида умумий қий-мати 245,0 млрд. сўмлик санаторий ва экотуризм масканларини барпо этиш бўйича тадбиркорлар томонидан амалий ишлар бошланган.
Туризм йўналишида 2021 йил давомида умумий қиймати 771 млрд. сўмлик 39 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 510 та янги иш ўринлари яратилади.
Бунинг натижасида жойлаштириш воситалари сони жами 39 тага, ўринлар сони 1 903 тага кўпайтирилади. Яъни, меҳмонхоналар 19 тага, кемпинглар ва экотуризм масканлари 20 тага етказилади.
Шунингдек, оилавий меҳмон уйлари сони 80 тага ёки 800 ўринга ва меҳмон уйлари сонини 150 тага ёки 1424 ўринга етказилади.
Ҳурматли депутатлар!
Четдан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятдан чет давлатларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган мигрантлар сони 40 824 нафарни ташкил этади.
Меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россия (45 фоиз), Қозоғистон (35 фоиз) ва Туркия (7,6 фоиз) давлатларига тўғри келмоқда.
Жорий йил бошидан буён жами 9 595 нафар фуқаролар хориждан қайтиб келган бўлиб, уларнинг 8 180 нафарининг яшаш жойларига бориб оилавий аҳволи яқиндан ўрганилди.
Сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 7 537 нафар ёки жамига нисбатан 79 фоиз чет элдан қайтган фуқаролар бандлиги таъминланди.
Ушбу фуқароларимизни бандлигини таъминлашда жойларда инвестиция дас-турлари асосида қурилаётган ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой қурилиш-ларига жалб этишга алоҳида аҳамият қа-ратилди.
Ҳурматли депутатлар!
Бугун биз олдимизга Ҳурматли Президентимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган эзгу ғоясини устувор вазифа қилиб олганмиз.
Шундан келиб чиқиб, халқ билан сайёр қабуллар ва мулоқотлар ташкил этилмоқда. Жойлардаги энг оғриқли муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бироқ, айрим масъул раҳбарлар томонидан ушбу вазифани бажаришга юзаки муносабатда бўлаётганлиги ачинарли ҳолат.
Хусусан, Жорий йил 1-16-декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига 375 та, шаҳар ва туманлар Халқ қабулхоналарига 562 та жами 937 та мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатларнинг асосий қисми, яъни 221 таси (ёки 23%) электр, газ, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти бўйича шунингдек, 108 таси (ёки 12%) иш билан таъминлаш ҳамда 97 таси (ёки 10%) пенсия ва нафақа тўлаш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.
Қолган мурожаатлар моддий ёрдам (52 та), алимент (48 та), банк-молия масалалари ва кредит олиш (41 та), ички ишлар фаолияти бўйича (39 та), уй-жой ва ер билан таъминлаш (31 та), соғлиқни сақлаш (29 та), йўл қурилиши (22 та), суд ва суд ижроси масалалари (19 та), мактабгача таълим (18 та) коммунал тўловларни ҳисоблаш (18 та) ва қурилиш соҳаси (13 та) ҳамда 108 та бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
Мурожаатлар сонига қараб ҳам қайси раҳбарлар жойларда халқ билан қандай ишлаётганлигини билиб олишимиз мумкин!
Жорий йил 16-декабрь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди ва мавжуд муаммоларни "маҳаллабай" чуқур ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Ушбу топшириқдан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлигида махсус гуруҳ тузилиб, аҳолининг муаммоларини қабул қилиш бўйича "ишонч телефон"лари ишга туширилди.
16-20 декабрь кунлари давомида мазкур ишонч рақамларига вилоятимизнинг турли ҳудудларидан жами 101 та мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг асосий қисми, яъни 17 таси (ёки 17%) газ таъминоти бўйича, 12 таси (ёки 12%) ички йўллар бўйича, 13 таси (ёки 13%) электр энергияси бўйича, 11 таси (ёки 11%) нафақа ва моддий ёрдам ажратиш бўйича, 8 тадан (ёки 16%) ичимлик суви ва кредит масалалари бўйича ҳамда 32 таси бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Шаҳар ва туманлар кесимида энг кўп Шароф Рашидов тумани 33 та (ёки 33 %), Ғаллаорол тумани 14 та (ёки 14 %), Жиззах шаҳри 19 та (ёки 19%), Фориш тумани 9 та (ёки 9 %) ва Пахтакор тумани 8 та (ёки 8%) мурожжатлар келиб тушган.
Мурожаатларни ҳал этиш бўйича, Арнасой, Шароф Рашидов, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Зафаробод ва Мирзачўл туманларидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш чораси кўрилмаган.
Йўналишлар бўйича, электр энергияси, кредит олиш, ер ажратиш, иш ҳақини ундириш бўйича ҳамда оилавий келишмовчиликлар, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимига тааллуқли мурожаатлар тегишли масъулларига етказилган бўлсада, биронта мурожаатларни ижобий ҳал қилиш чорасини кўрмаган.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Бугун сизларнинг эътиборингизга тақдим этилган ушбу Мурожаатда баён қилинган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, вилоятимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янги, янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Албатта, Мурожаатда баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2021 йил биз учун осон бўлмайди.
Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак — бугун гап халқимизни эртанги ҳаётидан рози қилиш, шунингдек, вилоятимизнинг тақдири ва келажаги ҳақида бормоқда.
Бу режа ва дастурларни амалий ишларга, реал натижага айлантириш учун, барчамиз биргаликда қаттиқ меҳнат қилишимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни садоқатимизни сафарбар этишимиз керак.
Бу борада мен энг аввало Жиззахнинг азму шижоатли, фидойи ва жонкуяр халқига, уларнинг мустаҳкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, бутун халқимизни яқинлашиб келаётган Янги — 2021 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Эзгу мақсадларимизга эришиш йўлида барчангизга куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!