Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда истеъмолчиларни кўмир маҳсулоти билан таъминланиши журналистлар нигоҳида
24 декабрь 2020 г 1 367 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Ўзбеккўмир” АЖ ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз ва сиифатли кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнлари билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди.
Тадбирда таъкидланганидек, Энергетика вазирлиги ҳузурида ҳудудларда аҳоли ва саноат короналарини 2020/2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида махсус штаб ташкил қилинган.
Жиззах вилоятида ҳам кўмир билан иситилувчи хонадонларга қиш мавсуми учун етарли миқдорда ва сифатли кўмир етказиб беришнинг барча чоралари кўриб келинмоқда.
Ҳисоб-китоблар бўйича Жиззах вилоятида 29 113 тонна кўмир ва кўмир маҳсулотларига талаб мавжуд. Шунинг 15 484,1 тоннаси ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжларини ташкил этиб, бугунги кунда ушбу белгиланган режа 101 фоизга бажарилди ва мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, поликлиникалар ва бошқа муассасалар қаттиқ ёқилғи билан таъминланди.
Вилоят аҳолисининг кўмирга бўлган эҳтиёжи 13 629 тонна бўлиб барчаси маҳаллий кўмир ҳисобига қондириш режалаштирилган. Бугунги кунда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалига қарашли олтита омборга етказиб берилган маҳаллий кўмир ҳажми 14 117 тоннадан ортди. Ушбу маҳсулотнинг 12 017 тоннаси аҳоли томонидан сотиб олинган. Омборларда 2 100 тонна кўмир захираси мавжуд.
Вилоят аҳолисига кўмирни хонадонларга етказиб берилиши учун ҳам зарур чоралар кўрилди. Хусусан, чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган қишлоқлар (овуллар) аҳолиси учун қўшимча қулайликлар яратиб берилди. Жумладан, Зомин туманидаги Қизилой МФЙ, Янгиобод туманидаги Хўжа Мушкент қишлоғи, Бахмал туманидаги Сангзор, Дўсмат, Новка МФЙларида кўмир савдоси ярмаркалари ташкил этилди. Дўстлик туманидаги Наврўз МФЙда яшовчи кам таъминланган ва “Темир дафтар”да турувчи фуқароларга кўмир маҳсулотлари уйларига олиб бориб берилди.
Жиззах ва Зарбдор кўмир омборларида аҳолига кўмир тарқатиш ишлари айниқса намунали ташкил этилган.
Пресс-тур доирасида журналистлар Зарбдор туманида “Зарбдор кўмир омбори” тумандаги 9-сонли мактабгача таълим муассаси, 16-мактабнинг кўмир билан таъминланганлиги ва иситиш тизими ҳамда Жиззах шаҳридаги “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалида бўлишиб шароитлар билан яқиндан танишишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!