Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
25 декабрь 2020 г 1 512 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида Жиззах вилоятида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги Жиззах вилоятида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган келишувда вилоятда илм-фан, технология, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни ўрнатиш, ривожлантириш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган қўшма чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Томонлар илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион ишланмалар натижаларини амалиётга жорий қилиш, аҳоли ва хўжалик субъектларида инновацион фаолликни ривожлантиришади.
Келишув доирасидаги ҳамкорлар вилоятда илм-фан ва инновацион фаолликни ошириш мақсадида Жиззах вилоятида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўлинмасини ташкил этади.
Шунингдек, мазкур келишув доирасида ресурсларни тежайдиган технологияларни яратиш ва ривожлантириш бўйича қўшма ўқув ва тадқиқот дастурлари лойиҳалари амалга оширилади.
Учрашув доирасида вилоят ҳокимлигида Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти, ЎзМУ Жиззах филиалининг профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган 40 дан зиёд илмий лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур кўргазмаларни Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов ва вилояти ҳокими Э.Салиев ҳам кўздан кечиришиб, юқори баҳо беришди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!