» » Президентимиз фармони билан берилган давлат мукофотларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев ўз эгаларига топширди

Президентимиз фармони билан берилган давлат мукофотларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев ўз эгаларига топширди

29 декабрь 2020 г 1 298 Комментарии: 0

Жиззахда Президентимиз фармони билан жорий йилда давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ юртдошларимизга ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иқтисодиёт, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш, илм-фан, таълим, тиббиёт соҳалари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбий хизматчиларга, ёшларга “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Соғлом авлод учун”, “Дўстлик” орденлари, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун”, “Шуҳрат” медали, “Мард ўғлон” давлат мукофотларини топширди.

Вилоят ҳокими давлатимизнинг ушбу мукофотлари пандемия туфайли барча соҳада юзага келган қийинчиликларга қарамай фидокорона меҳнат қилган кишилар, айниқса ўз ҳаёти ва соғлигини хатарга қўйиб инфекцияга қарши курашган кишиларнинг меҳнатига муносиб баҳо эканлигини таъкидлаб ўтди.

Коронавирус инфекциясига чалинганларни ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз жонини аямаган фидойи шифокорлардан бири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ботир Ҳамроқулов вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан тақдирланган эди. Тадбирда ушбу мукофот унинг оиласига топширилди.

Тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнати қадрланиб, давлат мукофотига муносиб кўрилгани учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. Ушбу мукофот Янги Ўзбекистонни барпо этишга янада кўпроқ ҳисса қўшишга рағбатлантиришни билдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!