» » Жиззахда илк марта беморга юрак электростимулятори ўрнатилди

Жиззахда илк марта беморга юрак электростимулятори ўрнатилди

07 январь 2021 г 1 322 Комментарии: 0

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали шифокорлари биринчи марта қўлланилган ушбу амалиётни пойтахтлик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширди.

Юрак электростимулятори қўлланилган бемор ЎзА  мухбири  билан суҳбатда ўзини яхши ҳис этаётганлигини билдирди.  

Мамлакатимизда тиббиётнинг кардиология соҳасини ривожлантириш, юракнинг турли даражадаги касалликлари билан оғриган беморларни самарали даволаш бўйича катта муаваффақиятга эришилмоқда.  Бу йўналишда республика ихтисослаштирилган кардиология маркази  аҳолига халқаро стандартлар даражасида малакали ёрдам кўрсатиш, юрак касаллигига учраган беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг энг сўнги, илғор  усулларини амалиётда қўллашда самарали фаолият кўрсатиб келяпти.  

Кейинги йилларда юрак қон-томир, хусусан, миокард инфаркти  хасталиклари  кўпайиши  аҳоли орасида  ногиронликка чалиниш  ва  ўлимнинг  асосий  сабабларидан  бири бўлиб  келмоқда. Статистик маълумотларга кўра юрак қон томир касаллигига  чалинган сони бўйича  Жиззах вилояти мамлакатимизда олдинги ўринлардан бирида туради.  

Шунинг учун ўтган йиллар давомида вилоят кардиология бўлимини фаолиятини кенгайтириш, юрак қон томир касаллигига чалинганларга   ўз вақтида ва самарали ёрдам бериш  энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келаётган эди.      

Президентимизнинг 2018 йил март ойида вилоятга  ташрифи чоғида    Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали ташкил этиш тўғрисида берган топшириғи асосида қисқа фурсатда Республика ихтисослашган кардиология илмий амалий марказининг Жиззах филиали учун уч қаватли замонавий бино қуриб битказилди.  

Давлатимиз раҳбари ўтган йили 6 ноябрда ўтказган тиббиёт масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида пойтахтда жойлашган  ихтисослашган илмий амалий тиббиёт марказларининг ҳудудлардаги  филиалларга ёрдам кўрсатувчи мобил гурухларини ташкил этиш, маҳорат дарслари ўтказиш бўйича топшириқ берган эди.  

Ушбу топшириқ бўйича РИКИАТМ Жиззах филиалида 100 га яқин беморда юрак тожтомирларида коронароангиография, 30 яқин беморда юрак тож томирига стенд ўрнатиш жарроҳлиги  муваффақиятли амалга оширилди.  

Филиал шифокорларининг  марказ етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда илк марта юрак блокадасида электростимулятор ўрнатиш амалиётини муваффақиятли бажариши вилоят шароитида эришилган набатдаги катта ютуқ бўлди.  

...Республика ихтисослашган кардиологи илмий амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, профессор Бахтиёр Амирқулов  раҳбарлигида  юрак касаллиги бўйича вилоятда биринчи марта амалга оширилган электрстимулятор ўрнатиш амалиётининг мувффақиятли бажарилгани билан пойтахтлик ва жиззахлик ҳамкасблар бир-бирларини табриклашди. Олдинда инсоннинг энг нозик аъзоси хасталикларини даволашда янада катта ва мураккаб вазифалар турибди

  – Ҳозиргача ушбу юрак хасталиги бўлган беморлар Тошкент ёки Самарқанд шаҳарларига юборилар эди,  – дейди РИКИАТМ Жиззах филиали раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурали Қурбонов. – Давлатимизнинг соғлиқни  сақлашга бераётган катта эътибори туфайли филиалимизда юрак касалликларини даволаш учун барча шароитлар яратилиши беморларга катта қулайлик яратди. Марказ шифокорларининг доимий  амалий ёрдамида илгари фақат республикамиз марказида бажарилаётган мураккаб жарорроҳлик амалиётлари энди ўзимизда муваффақиятли амалга оширилаётир.

Халқимиз саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш йўлида замонавий усулларни жорий этиш давом этади. Айни пайтда РИКИАТМ вилоят филиали моддий базаларининг мустаҳкамланиши, соҳа мутахассисларининг билим ва малакаларини оширилаётгани натижасида юракда ўтказиладиган мураккаб очиқ жарроҳлик амалиётини йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилаётир. Жумладан, юрак ишемик касалликларининг оғир турлари аорта-коронар шунтлаш, юрак клапини нуқсоларини жарроҳлик усули билан тиклаш, протезлаш, туғма нуқсонларни коррекциялаш мураккаб артмияларни электрофизологик усулда ташхислаш ва даволашни радиочастотали  аблация усулида йўлга қўйишни ҳам яқин келажакда йўлга қўйиш мўлжалланган.  

Т. БЕКНАЗАРОВ 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!