» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси Президент Ш.Мирзиёевнинг Мурожаатномасига қаратилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси Президент Ш.Мирзиёевнинг Мурожаатномасига қаратилди

16 январь 2021 г 767 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси zoom орқали онлайн тарзда ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматов олиб борди.

Сессия Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш юзасидан аниқ-равшан чоралар кўриш жорий йилда ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолиши алоҳида таъкидланди.
Мазкур вазифаларнинг жойлардаги ижроси Мурожаатномада таъкидланганидек маҳаллий Кенгашларнинг диққат марказида бўлиши шарт.

Мурожаатномада маҳаллий Кенгашлар фаолиятига доир бир қатор масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Кўплаб ваколатлар халқ вакилларига бериляпти. Бу эса давлатимизда сиёсий тизим мустаҳкам эканлигидан Президент халқ вакилларига ишонч билдираётганидан далолат беради.
Бугун ўтказилган сессияда маҳаллий Кенгашлар жорий йилда Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширилишини доимий ўрганиб, назорат қилиб боришлари лозимги таъкидланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!