» » Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн еттинчи сессияси онлайн тарзда ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн еттинчи сессияси онлайн тарзда ўтказилди

08 январь 2021 г 1 216 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн еттинчи сессияси zoom орқали онлайн тарзда ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматов олиб борди.

Дастлаб сессияда, Ўзбекистон Республикаси Карлар жамияти Жиззах вилояти бўлими фаолиятини қўллаб-қувватлаш, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш тўғрисиги масала кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти Жиззах вилояти бўлими фаолиятини қўллаб-қувватлаш, пенсионерлар ва кўзи ожиз ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш, 29-сонли меҳрибонлик уйининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, муассасага чойшаб ва юмшоқ жиҳозлар ҳарид қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Жиззах вилояти бўлими фаолиятини қўллаб-қувватлаш, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш ҳақидаги масалаларни депутатлар кўриб чиқишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасида иш самарадорлигини ошириш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириб бориш ҳақидаги бир қатор масалалар кун тартибидан ўрин олди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!