» » Вилоятимиз жамоатчилиги оғир жудоликка учради

Вилоятимиз жамоатчилиги оғир жудоликка учради

21 январь 2021 г 1 140 Комментарии: 0

Бешавқат ўлим ажойиб инсон меҳнат фахрийси Эркин Қозоқовни 83 ёшида орамиздан олиб кетди.
Э.Қозоқов Фориш туманидаги Жайрахона қишлоғида таваллуд топган. У илк меҳнат фаолиятини Боғдон шаҳарчасидаги 1-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1964-1970 йилларда Фориш тумани ёшлар ташкилотида биринчи котиби лавозимида ишлаган кезлари ёшлар таълим-тарбиясини замон талаблари даражасида ташкил этишда фидойилик кўрсатди. 1971-1975 йилларда Пахтакор туманидаги Кичанов номли давлат хўжалиги партия қўмитаси котиби бўлиб ишлади.
Э.Қозоқов 1978-1980 йилларда Фориш туман ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, 1986-1989 йилларда туман ижроия қўмитасининг раиси лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.
У 1992-1995 йилларда Фориш тумани ҳокими сифатида ўзига хос азму-шижоат билан меҳнат қилиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтиришга муносиб ҳиссасини қўшди. Туман раҳбари бўлиб ишлаган йилларда шаҳарча ва қишлоқларни ободонлаштириш, кўкамламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Қурилаётган ижтимоий-иқтисодий, маъмурий биноларнинг замонавий архитектура лойиҳалари асосида барпо этилиши, қишлоқлар табиий шароитидан келиб чиқиб узумзор боғлар яратилишининг ташаббускори бўлди.
Э.Қозоқов 1995 йилдан нафақага чиққанига қадар туман ўрмон хўжалигига раҳбари вазифасида ишлади.
У қайси вазифа ва лавозимда ишламасин, ёш кадрлар тайёрлаш, масаласига алоҳида эътибор қаратиб, ўз ҳаётий тажрибасини уларга ўргатишни биринчи навбатдаги вазифаси деб билди. Бугунги кунда Эркин Қозоқов тарбияси ва ўгитларини олган ўнлаб ёшлар мамлакатимизнинг турли шаҳар ва туманларида масъул лавозимларда фаолият кўрсатмоқдалар.
Эркин Қозоқов кўп йиллик самарали меҳнати учун 2019 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган, бир неча бор халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига депутат этиб сайланган эди.
Ажойиб инсон, моҳир ташкилотчи Эркин Қозоқовнинг порлоқ хотираси қалбимизда абадий сақланиб қолади.

Э.Салиев, А.Мустанов, Б.Назаров, А.Ахмедхаджаев,
О.Ашурматов Л.Ахмаджонов, Ф.Жўрақулов,
Н.Мухторова, П.Зиётов, А.Эшматов, И.Матиев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!