Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди
29 январь 2021 г 1 749 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигининг кичик конференция залида вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов билан “2020 йилда вилоятнинг иқтисодий кўрсатгичлари қандай бўлди ва бу борада 2021 йилдаги режалар” хусусида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов очиб берди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов матбуот анжумани бўйича маълумот берди.
2020 йил йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 101,6 фоизга, саноат маҳсулотлари 107,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 101,0 фоизга, қурилиш ишлари 103,5 фоизга, жами хизматларнинг ўсиш суръати эса 103,7 фоизга ошди.
Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 12,5 млн. сўмни ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан 1,3 млн. сўмга ортди. Шунингдек, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 3,9 млн.сўм, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 2.0 млн.сўм, хизмат кўрсатиш ҳажми 3,6 млн.сўм ва чакана савдо айланмаси ҳажми 5,1 млн.сўмдан тўғри келди.
Пандемия даврида қатор солиқ имтиёзлари берилган бўлишига қарамай кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган 2020 йилда бюджетга 1 096,1 млрд.сўмлик тушумлар таъминланиб, прогноз кўрсаткичлари 143,8 млрд.сўмга (115,1%) ортиғи билан таъминланди.
Вилоятда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2020 йилда 12 604 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз параметрлари шакллантирилган бўлиб, кўрилган чоралар натижасида, ўтган 2020 йилда 16 508 та (131 %) янги иш жойлари ташкил этилди.
2021 йилда вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 15 970 та доимий янги иш ўринлари ташкил этилишини режалаштирилган.
Иш ўринлари ташкил этишда ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инфратузилма яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хизматлар соҳасини кенгайтириш ва ривожлантиришга, шунингдек, биринчи навбатда вақтинчалик банд бўлмаган 7,9 минг нафар ёшлар, 4,9 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ҳамда 3,2 минг нафар четдан қайтган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлашга асосий эътибор қаратилади.
Меҳнат бозоридаги ҳолатни юмшатиш, тегишли касб ва малакаси бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш ишлар узвий давом эттирилади.
Жумладан, 39 700 нафар ишсиз ва вақтинча бўлмаган фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади.
2021 йилда 8,4 минг нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар замонавий касб-ҳунарга ўқитилади.
Шундан, 2,7 минг нафар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларни касбга ва чет тилларига ўқитилади.
Шунингдек, 6,1 минг нафар фуқароларни вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий иш берувчиларнинг буюртмалари асосида ишга юборилади.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!