» » Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

31 декабрь 2020 г 1 978 Комментарии: 0

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг                2020 йил 26 ноябрдаги 03/1-3101-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматларини самарали ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5,- 6- ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йил 26 ноябрдаги 03/1-3101-сонли хати ва вилоят Молия бош бошқармаси томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоблар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетиш, чиқинди полигонларига жойлаштириш хизматлари бўйича янги тарифлар 1-иловага мувофиқ;
  3. Жиззах шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича зарарсиз чиқиндиларни чиқариш юзасидан вақтинчалик меъёрлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Э.Холматов), “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (А.Сатторов) билан биргаликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар белгилангани аҳоли ва истеъмолчилар эътиборига етказиш вазифаси топширилсин.
  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган 1-илованинг 8-бандига асосан суюқ маиший чиқиндилар, йирик габаритли маиший чиқиндилар, чорвачилик чиқиндилари, қурилиш чиқиндилари ва тупроқ, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар)ни олиб чиқиб кетиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда алоҳида тўловлар эвазига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 апрелдаги 133-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  7. Вилоят хокимлиги ахборот хизмати (А.Биноқулов)га мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳамда белгиланган тартибда Жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий веб сайти (jizzax.uz)га жойлаштирилиши таъминлансин.
  8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари, Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича вилоят комиссияси раиси А.Раҳмонқулов зиммасига юклансин.

 Вилоят ҳокими                                Э.Салиев

379-karor-31_12_2020-y.pdf [145,32 Kb] (cкачиваний: 71)  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!