» » Жиззахдаги ОТМда тиббиёт йўналишидаги факультет очилади

Жиззахдаги ОТМда тиббиёт йўналишидаги факультет очилади

09 февраль 2021 г 1 834 Комментарии: 0

Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Сирдарё вилоятларидаги ОТМларда тиббиёт йўналишидаги факультетлар ташкил этилади.

2021/22 ўқув йилида тиббиёт олийгоҳлари бўлмаган Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти ва Гулистон давлат университетларида тиббиёт йўналишидаги факультетлар ташкил этилади. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази ташаббуси билан ўтказилган халқаро форумда ССВ вакили Ўктам Исмаилов маълум қилган.

Исмаиловнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилган.

Ушбу масканлар 85 млн долларлик 3 та МСКТ, 56 та рентген, 2 303 та функционал кроват, 2 960 та СИПАП, 5 537 та кислород концентратори, 1 850 та ИВЛ, 1 564 та кардиомонитор, 150 та ПЗР аппарати ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланган.

2021 йилда қўшимча равишда 100 та оилавий шифокор пункти ва 24 та оилавий поликлиника ташкил этилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!