» » Жиззах давлат педагогика институтида “1-декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш” кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Жиззах давлат педагогика институтида “1-декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш” кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

29 ноябрь 2019 г 3 056 Комментарии: 0

"ОИТС касали, ўткир вирусли гепатит хамда руҳий хотиржамлик касалликлари ва унинг салбий оқибатлари” мавзуига бағишланган тадбирда Жиззах вилоят “Спидга қарши кураш”маркази,руҳий касалликлар диспансери,шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси мутахассис шифокорлари, Жиззах давлат педагогика институти  талабалари ва профессор ўқитувчилари  иштирок этишди.

Жиззах вилоят “Спидга қарши кураш” марказибош шифокори Мунаввар Содиқов ўз маърузасида  ОИВ/ОИТС инфекциясининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш борасида кўплаб ишлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтиш билан бир қаторда  республикамизда ОИВ инфекциясининг олдини олиш ва беморларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича чиқарилган ҳужжатлар билан ҳам  таништириб ўтди.

ХХI аср вабоси номини олган ОИВ инфекциясининг олдини олиш ва касалланганларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ОИТС тарқалишининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш мавзуига бағишланган тадбирда сўзга чиққанлар ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш тарихи, этиологияси, касалликнинг дунёда тарқалганлиги, касаллик манбалари, касалликнинг юқиш йўллари, қайси ҳолатларда юқмаслиги, кимлар кўп касалланиши ва профилактикаси бўйича қизиқарли ва мазмунли маъруза қилиш орқали талабаларни огоҳликка даъват этишди.

Маърузадан сўнг  шифокор ва мутахассислар талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!