» » Дўстлик туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг туман ёшлари билан учрашуви ўтказилди (видео)

Дўстлик туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг туман ёшлари билан учрашуви ўтказилди (видео)

11 февраль 2021 г 1 135 Комментарии: 0

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг энг муҳим йўналишларидан бири — жойларда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларига ечим топишдан иборатдир.

Йил бошидан буён вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг навқирон авлод вакиллари билан учрашувлари мана шу мақсадда ташкил этилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Дўстлик тумани ёшлари билан мулоқотга киришар экан, учрашувга келган ҳар бир ёшнинг муаммосини эътибор билан тинглади, ташаббуслари ва таклифларини амалга ошириш бўйича мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар қўйди.

Учрашувда “Ёшлар дафтари”га киритилган, тикувчилик фаолиятига қизиқувчи, ўзини банд қилиш истагида бўлган 10 нафар қизга тикув машинкалари совға қилинди. Шу кунга қадар иш излаб юрган 3 нафар ёш учрашувнинг ўзидаёқ ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилинди.

 Туманнинг бир гуруҳ фаол ёшларига ташаккурнома ҳамда китоблар тўплами топширилди.

Учрашув давомида имтиёзли кредит олиш, деҳқончилик учун ер майдони ажратиш, бандлик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа йўналишларда билдирилган 83 та муаммо ва таклифлар ечими бўйича мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар топширилди.

“Ёшларга қаратилаётган эътибор бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга ундамоқда”, — дейди тумандаги мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Умиджон Акрамов. — Мусиқа мактабида ёшлар доира чолғуси бўйича сабоқ бериб келаман. “Зарб” республика ёш доирачилар кўрик-танловида биринчи ўринни эгалладим. Кичик муваффақиятларимизни қўллаб-қувватлаётган вилоят раҳбарларига миннатдорлик билдираман ва улар ишончини оқлашга ваъда бераман.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!