» » Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси ижтимоий тармоқлардаги хабарларга муносабат билдирди

Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси ижтимоий тармоқлардаги хабарларга муносабат билдирди

13 февраль 2021 г 1 575 Комментарии: 0

Аҳоли бандлигига кўмаклаши марказлари томонидан вақтинчалик банд бўлмаган фуқароларни бандлигига таъминлашга кўмаклашиш, ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва ушбу маълумотларни ish.mehnat.uz веб-сайтига жойлаштириш орқали фуқароларга етказиш тадбирлари амалга оширилади.
Бунда ҳар бир иш изловчи фуқаро мазкур тармоқ орқали мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиши имконияти мавжуд.
Шунингдек, бандлик ва иш билан таъминлаш, ишсиз деб эътироф этиш бўйича ҳар бир мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилади.
Вилоятда 2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий-иқтисодий дастурлар доирасида 18,1 мингдан зиёд иш ўринлари ташкил этилган, мазкур иш ўринларига бевосита аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали 13,6 минг нафардан ортиқ фуқаролар ишга жойлашишига кўмаклашилди.
2020 йил пандемия шароитида меҳнат бозоридаги ҳолатни юмшатиш, тегишли касб ва малакаси бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида 43,3 минг нафар ишсиз ва вақтинча бўлмаган фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромадини ошириш, норасмий секторда меҳнат қилаётган фуқароларни расмий секторга ўтказиш орқали уларнинг келажакда ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субектлардаги 11,0 минг нафар фуқаролар расмий секторга ўтказиш бўйича хўжжатлар расмийлаштирилди.
2020 йилда 18,1 минг нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш рўйхатга олинди ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “soliq мобил” илова орқали ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашилди.
Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси шуни маълум қилади, марказ фаолияти юзасидан журналистлар ва блогерлар билан доимий равишда очиқ мулоқот ўтказиб, ҳамкорликда ишлашга тайёр.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!