Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ижтимоий тармоқларда тарқалган Жиззах шаҳридаги бино юзасидан расмий муносабат билдирилди
14 февраль 2021 г 5 947 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Агар бизни қудратимизга шубха қилсангиз биз қурган иморатларга боқинг... Ижтимоий тармоқларда ушбу дом Жиззахда экани айтилмоқда” деган хабар юзасидан Жиззах вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси қуйидагиларни маълум қилди.
Жиззах шаҳрининг бош режаси лойиҳасига мувофиқ Алишер Навоий кўчасидан Буюртмачи ва пудратчи “Агростандарт Плюс” МЧЖ томонидан 1 ва 2 қаватлари савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда юқори қаватлари меҳмонхона биноси қурилиши амалга оширилган.
Мазкур қурилиш объектида бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳага мослиги бўйича “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК ва инспекция мутахассисислари томонидан назорат ишлари олиб борилганда, пудратчи томонидан бир қанча шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид равишда ишлар бажарилганлиги аниқланган ва инспекция томонидан 2021 йил 12 январь куни қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш тўғрисида №3-сонли ёзма кўрсатма ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича №115-сонли муддатли ёзма кўрсатма расмийлаштирилган.
Пудратчи томонидан расмийлаштирилган кўрсатма талаблари ўз вақтида бартараф этилмаганлиги сабабли, худудий инспекция томонидан ваколат доирасида “Агростандарт Плюс” МЧЖ ва лойиҳачи “Гранд Супер Проэкт” МЧЖ раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99-моддасига асосан маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишлилиги юзасидан суд органларига ҳужжатлар тақдим қилинган.
Бундан ташқари ҳудудий Инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишлари бўйича Жиззах шаҳар прокуратурасига қонунчиликда белгиланган чора кўриш юзасидан 2021 йил 3 февраль куни мурожаат тақдим этилган.
Ҳолат юзасидан тегишли мутасаддилар ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!