Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Ҳиндистоннинг “Sambhram University ” МЧЖ хорижий корхонаси рўйхатдан ўтказилди

Жиззахда Ҳиндистоннинг “Sambhram University ” МЧЖ хорижий корхонаси рўйхатдан ўтказилди

20 февраль 2021 йил
299
0

Кеча Жиззах шаҳар ДХМда Ҳиндистон давлатининг “Sambhram” гуруҳининг филиали ҳисобланадиган “Sambhram” технология институти филиали рўйхатдан ўтказилди. 

Хорижий корхона шаклидаги “Sambhram University ” МЧЖ ташкил этилиши муносабати билан таъсисчилар давлат хизмталари марказига таклиф этилдилар. Музокаралардан  сўнг меҳмонларга ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзоқов томонидан рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси топширилди.

“Sambhram” технология институти таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой қуриш, мулкни ривожлантириш, меҳмонхоналар ва дам олиш жойларидаги хизматлари билан кенг танилган. Институтнинг кўп йиллик изчил ва сифатли таълим тажрибаси туфайли ҳозирда дунё бўйлаб 7 та халқаро кампуслари (талабалар шаҳарчаси)га эга.

“Sambhram” технология институти филиалини яратиш ва унда ўқитиш йўналишларини белгилаш бўйича амалий ҳаракатларга ўтиш мақсадида яқинда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва “Sambhram” гуруҳининг раиси Dr.Nagraj Venkatesh ўртасида меморандум имзоланган эди.

Институтининг Жиззахдаги филиалида 6 та факультет очилиши режалаштирилган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар