» » «Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси доирасида жиззахлик 11 нафар беморнинг кўриш қобилияти даволанади

«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси доирасида жиззахлик 11 нафар беморнинг кўриш қобилияти даволанади

21 февраль 2021 г 666 Комментарии: 0

"Ko‘ngil ko‘zi" лойиҳасининг хайрия акцияси доирасида республикадаги ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари оммавий текширувдан ўтказилди.

Лойиҳа муаллифи Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, кўриш қобилиятини тиклаш ёки максимал даражада яхшилаш имкони бўлган болаларни операция қилиш бошланган.

Даволаш имкони бўлмаган болаларга эса кўзнинг нотўғри ривожланиши билан боғлиқ асоратлардан қочишда ёрдам берилади.

Бугун Тошкентга Жиззахдан 11 нафар жасур ва қатъиятли беморлар олиб келинди.

Уларнинг 9 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилади, икки нафарига эса кўз протезлари қўйилади.

Жами 478 нафар бола операция қилиниб, уларда 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!