» » Жиззахда ҳокимлар билан индивидуал психологик консультациялар ташкил этилмоқда

Жиззахда ҳокимлар билан индивидуал психологик консультациялар ташкил этилмоқда

22 февраль 2021 г 1 322 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари ҳамда тажрибали амалиётчи психологлар ҳамкорлигида жорий йилнинг январь ойида М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида махсус малака ошириш курслари ташкил этилган эди.

Ташкил этилган «Чуқурлаштирилган уч йўналиш: Тренинг ўтқазиш санъати, стресс психофизиологияси ва мулоқот жараёнини тўғри ташкил қилиш» йўналишлари бўйича малака ошириш курсларида Жиззах вилоятидан ўқиб келган психологлар Обидова Дилноза ва Эшмуродов Олмослар томонидан шаҳар ва туман ҳокимлари билан белгиланган график асосида индивидуал психологик консультация ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 11-19 февраль кунлари Жиззах шаҳри, Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод, Янгиобод туман ҳокимлари билан психологлар суҳбати ташкил этилди. Унда раҳбарнинг (эмоционал интеллект (EQ), ижтимоий муносабатлар, ходимлар билан ўзаро мулоқот маданияти, топшириқларга ва муаммоли вазиятларга йўналганлик, стрессга бардошлилик, бошқарув жараёнида қарор қабул қилиш ва қарорларини назорат қилиш, вақтни бошқариш ва ҳ.к) ҳолатларини атрофлича ўрганиш ҳамда аниқланган салбий психологик ҳолатларни бартараф этиш мақсадида суҳбатлар ўтказилди. Бу каби суҳбатлар барча туман (шаҳар) ҳокимлари билан жорий ой давомида ўтказиш режалаштирилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!