Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида Жиззах вилояти ҳокимининг аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар билан сайёр қабули ўтказилди
01 март 2021 г 1 061 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар билан сайёр қабули Янгиобод туманининг Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят, туман сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари туман аҳолиси, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этишди.
Бугунги кунда ёшлар ҳар қайси давлатнинг олиб бораётган сиёсатининг объектини ташкил этувчи муҳим ижтимоий қатлам саналади.
Демократик давлат-мустақил Ўзбекистон ёшлари хар қандай соҳа бўлмасин кун сайин жаҳонда ўзларини намоён этишиб, турли хил танлов ва мусобақаларда зафар қучишмоқда.
Ана шундай тумандаги иқтидорли ёшлар вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан эътироф этилиб тақдирланишди.
Уч нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун керак бўладиган тикув машинкаси ва бир нафар ногиронлиги бор фуқаронинг мурожаати асосида уларга керакли бўлган нарсалар берилди.
— Давлатимиз раҳбари ва вилоят ҳокимининг бу яхшилигини умрбод ёддан чиқармайман, — дейди Гулбаҳор Исаева. — Бугунги сайёр учрашувда тадбиркорлик билан шуғилланишим учун тикув машинаси берилганидан хурсандман.
Мазкур ташкил этилган сайёр қабулда тумандаги 66 нафар фуқаронинг, 70 та масала бўйича мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 10 таси жойида хал этилган бўлса, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Жумладан, мурожааатларда тадбиркорликни йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаси, маиший шахобчалар қуриш, ер майдони ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Сайёр учрашувда мурожаатлар ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!