Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳри ҳудудида маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш учун 25 та маҳалла фуқаролари йиғинлари қуриш бўйича танлов эълон қилинади
02 март 2021 г 917 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Жиззах шаҳри ҳудудида маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш ва уларга етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида таъмирталаб ҳамда маҳалла бинолари мавжуд бўлмаган жами 25 та маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудидан 1 тадан давлат хусусий шериклик шартлари асосида маҳалла биноларини қуриш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда Жиззах шаҳридаги йирик тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этишлари мумкин.
Мазкур лойиҳалар Жиззах шаҳрининг “Қалия”, “Бобур”, “Улуғбек”, “Дўстлик”, “Алишер Навоий”, “Обод”, “Маданият”, “Сайхон”, “Ҳамид Олимжон”, “Учариқ”, “Ўратепалик”, “Раваллиқ”, “Ҳалқобод”, “Олмазор”, “Зилол”, “Оққўрғонлик”, “Жиззахлик”, “Қассоблик”, “Тошлоқ”, “Сайилжойи”, “Шодлик”, “Наврўз”, “Сангзор”, “Амир Темур” ҳамда “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириш кўзда тутилган.
Танлов учун лойиҳаларни топшириш жорий йилнинг 5 март кунига қадар амалга оширилади.
Манзил: Жиззах шаҳар ҳокимлик биноси
Мурожаат учун телефонлар: (72) 222-37-24
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!