» » Жиззах политехника институти деб ёзилган қўлбола ясалган камера мосламалари юзасидан расмий муносабат билдирилди

Жиззах политехника институти деб ёзилган қўлбола ясалган камера мосламалари юзасидан расмий муносабат билдирилди

12 март 2021 г 854 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқда "Жиззахдан Самарқандга киришда, Машина устига Жиззах политехника институти деб ёзилган қўлбола ясалган камера мосламалари билан соққани қилишмоқда!" мазмунидаги хабар жойлаштирилди.
Самарқандда аҳоли учун қулай транспорт тизимини яратиш мақсадида 2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб Жиззах политехника институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари жамоат транспортлари, автобошбекатлар, бекатларда бевосита йўловчилар оқимини аниқлаш, йўл-кўча тармоқларида жамоат транспортини тартибга солиш юзасидан илмий-тадқиқот ўрганишларини олиб бормоқда.
Улар Самарқанд вилояти миқёсидаги барча йўлларда, автошоҳбекатларда, автобусларда ва бекатларда махсус техника воситалари – планшет, камерадан фойдаланган ҳолда жамоат транспортининг ҳозирги аҳволи юзасидан маълумотлар тўплайди. Ушбу маълумотлар аҳоли учун қулай бўлган ақлли транспорт тизимини яратишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!