Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бугунги умумхалқ хайрия ҳашарида Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этишди
13 март 2021 г 885 Комментарии: 0
Мамлакатимизда 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (96-F, 10.03.2021й) биноан, “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланганди.
Жиззах вилоятида ҳам эрта тонгдан маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларида ободончилик ишлари олиб борилди.
Шунингдек, “Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди мазкур умумхалқ хайрия ҳашарида вилоят ҳокимлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!