» » Жиззахда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Жиззахда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

16 март 2021 г 1 975 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳридаги анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, республика ҳудудларида сектор раҳбарлари учун “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этишнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори Хайрулла Абдурасулов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси ўринбосари Аюбхон Камолов, Давлат бошқаруви академияси доценти Неъматхон Хамрахуджаев, Давлат бошқаруви академияси ўқитувчиси Дилшод Якубов, Давлат бошқаруви академияси Гулистон филиали директори Азамат Шоимқулов, Давлат бошқаруви академияси Гулистон филиали доценти Лутфия Қодирова, Давлат бошқаруви академияси ўқитувчиси Алишер Эшонқулов ҳамда вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича ташкил этилган мазкур семинар-тренингда масъул бўлган профессор-ўқитувчилар мавзу юзасидан сўзга чиқишди.

Жумладан, вилоятларда жорий этилаётган 3 бўғинли “маҳаллабай” янги тизимининг мазмун-моҳияти, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг жорий этилиши бўйича Давлат бошқаруви академияси доценти Неъматхон Хамрахуджаев, Аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишларини йўлга қўйиш, мавжуд бўш бино ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш ва кичик саноат зоналарида янги лойиҳалар бўйича маслаҳатлар бериш юзасидан Давлат бошқаруви академияси Гулистон филиали директори Азамат Шоимқулов ҳамда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ларини шакллантириш, юритиш, эҳтиёжманд шахсларни дафтарлардан чиқариш тартиби бўйича Давлат бошқаруви академияси ўқитувчиси Алишер  Эшонқулов тақдимотлар орқали тушинтиришлар беришди.

Шунингдек, маҳаллаларда драйвер соҳаларни белгилаш, субсидия ва компенсация механизмларидан самарали фойдаланган ҳолда фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича Давлат бошқаруви академияси Гулистон филиали доценти Лутфия Қодирова, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш борасида тадбиркорлик кооперацияларини йўлга қўйиш ва маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ижросини таъминлаш, мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари юзасидан Давлат бошқаруви академияси ўқитувчиси Дилшод Якубовлар ўз тақдимотлари билан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар бериб ўтишди.

Ташкил этилган семинар-тренинг сўнгида иштирокчилар билан суҳбат-мунозара тарзидаги савол жавоб ўтказилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!