» » Зоминда янги кўринишдаги 10 та уй меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади

Зоминда янги кўринишдаги 10 та уй меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади

17 март 2021 г 1 137 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 631-сонли қарори асосида Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулай имкониятлар яратиш мақсадида жойларда оилавий меҳмон уйлари сонини ошириш бўйича тарғибот ишлари бошланган эди.
Тарғъибот тадбирлари натижасида, март ойининг дастлабки чорагида Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ ҳудудида 10 та барча шарт-шароитларга эга, замонавийлик ва миллийликни ўзида мужассамлаштирган янги кўринишдаги уй меҳмонхоналари очилди. Ушбу уй меҳмонхоналарига ўз фаолиятини бошлаш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан сертификатлар тақдим этиш учун 16 март куни Жиззах вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Синдор Раҳмонқулов ҳамда ҳудудий бошқарма ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, унда бугунги кунда туризм соҳаси учун ажратиладиган субсидя ва компенсация берилиш тартиби, унда енгил конструкция орқали барпо қилинадиган жойлаштириш воситалари, гид ва туроператорларга янги туристик йўналишлар тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Зомин тумани ҳудудида жойлашган оилавий меҳмон уйлари ва унда яратилаётган имкониятлар, жумладан, қўшимча иш ўринлари ва меҳмонларга яратилаётган шарт-шароитлар таҳсинга лойиқ дейишимиз мумкин.

Олиб борилаётган бундай тарғибот ишлари, албатта, вилоятимиз туризм салоҳиятини янада оширишда, ҳудудда саёҳатчилар сонининг кўпайишида ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда асосий ўрин эгаллайди.

Вилоят Туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!