Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда мошни қайта ишлаш корхонаси вилоятда биринчи бўлиб "Global G.A.P." сертификатини қўлга киритди
31 март 2021 г 1 754 Комментарии: 0
Корхона 2018 йилда хорижий инвестициялар ва шахсий маблағлар асосида ташкил этилган бўлиб, лойиҳавий қиймати 2 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Корхонага Хитой ва Япония давлатлари томонидан илғор ускуналар етказиб берилган бўлиб, йиллик 10 минг тонна дуккакли маҳсулотларни тозалаш, қадоқлаш ва хорижий давлатларга етказиб бериш қувватига эга.
“Jizzakh Agritrade” МЧЖ жамоаси 2021 йил март ойи якунига кўра қарийб 4 млн. долларлик маҳсулотни хорижий бозорга экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан деярли 2 баробарга кўп демакдир.
Мазкур корхона Жиззах вилояти бўйича биринчи бўлиб "Ўзстандарт" агентлиги томонидан "Global G.A.P." сертификатига лойиқ кўрилди.
Сертификат "Ўзстандарт" агентлиги масъуллари, оммавий ахборот вакиллари иштирокида топширилди.
Корхона раҳбари Иляр Эргашевнинг таъкидлашича, келгусида корхона ловия, нўхат, ерёнғоқ ва бошқа дуккакли турдаги маҳсулотларни қабул қилиш ва қадоқлаш ишларини йўлга қўйиб, аҳолининг хотин қизлар қатламини ҳам ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш режалаштирилмоқда.
Корхонада йиллик ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш устида қўшимча саъи-ҳаракатлар кўрилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!