» » Жиззахда Ҳиндистон институти филиали очилади

Жиззахда Ҳиндистон институти филиали очилади

08 апрель 2021 г 2 380 Комментарии: 0

Вилоятимизда Ҳиндистон давлатининг “Sambhram” технология институти филиалини ташкил этиш ва унда ўқитиш йўналишларини белгилаш бўйича амалий ҳаракатларга ўтиш учун ҳамкорлик меморандумини имзоланган эди.

“Sambhram” технология институти - бу “Sambhram” гуруҳининг филиали бўлиб, у таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой қуриш, мулкни ривожлантириш, меҳмонхоналар ва дам олиш жойларидаги хизматлари билан кенг танилган. 30 йиллик изчил ва сифатли таълим тажрибасига эга, дунё бўйлаб 7 та халқаро кампуслари (талабалар шаҳарчаси) мавжуд.

Кучли бошқарув базаси ва бир хил даражада кучли ресурслар базасига эга бўлганлиги туфайли институт бугунги кунда технологик таълим соҳасида кучли мақомга эга ҳисобланади. Шу боис, Ҳиндистоннинг энг чекка ҳудудларидан ҳамда бошқа мамлакатлардан мазкур институтда таълим олишни хоҳлаётган ёшлар сони йил сайин ошиб бормоқда.

Институтимизнинг асосий мақсади келажак авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, – дейди, “Sambhram” гуруҳининг раиси Доктор Нагараж Венкатеш. Асосий эътибор талабалар билан амалий фаолият олиб бориш, етук профессионал кадрларни тайёрлаш, талабаларни ва иш берувчиларни ҳамда жамият талабларига мос келадиган сифатли таълим тизимини яратишдан иборат.

Ҳиндистон давлатининг Бангалор шаҳридаги энг яхши таълим муассасаси ҳисобланган “Sambhram” институтига ўқишга киргунча ҳам бир нечта ўқув курслари, турли хил ўқув дастурларини таклиф этади. Айни пайтда вилоятимизда ушбу дастурлар ўз ишини бошлади.

Институт ҳудудида талабалар шаҳарчаси мавжуд бўлиб, у ерда талабалар ўз орзуларини рўёбга чиқаришлари мумкин. Сифатли таълим олиш мақсадида, ер юзининг турли бурчакларидан талабалар “Sambhram” институтига ташриф буюришади.

Қабул қилиш жараёни аниқ белгиланган ва маҳаллий университет ва қонунчилик қоидаларига риоя қилишнинг соддалаштирилган методикаси билан сифат жараёнига қатъий риоя қилинган ҳолда қабул қилиш ва ўқитишнинг тажрибаси босқичма-босқич амалга оширилади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!