» » Жиззахда туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари учун семинар-тренингларга старт берилди

Жиззахда туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари учун семинар-тренингларга старт берилди

14 апрель 2021 г 846 Комментарии: 0

Маълумки, Прзидентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Бугунги кунда ишимиздаги энг катта камчилик – билим етишмаслиги, афсуски, барча соҳаларда сезилмоқда. Ҳолбуки, бирорта ҳудудни ҳам, тармоқни ҳам замонавий илм ва билимларсиз ривожлантириб бўлмайди.-  дея таъкидланган эди.

Давлатимиз раҳбарининг Республика ҳудудларига ташрифи доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қўйи бўғин бошқарув ходимларини янгича талаблар, хусусан, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида самарали ишлашга ўргатиш, шунингдек уларни республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор қилиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар бериб келинмоқда.

Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан жойлардазамонавий билимлар асосида раҳбар кадрлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўз навбатида, Жиззах вилоятда ўрта бўғин раҳбарлари, яъни туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарларининг ҳудуддаги соҳавий олийгоҳларнинг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда семинар-тренинг ташкил этилди.

Жорий йилнинг 13-16 апрелькунлари давомида Жиззах политехника институтида туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув машғулотларигастарт берилди.

Ўқув-машғулотларигаДавлат бошқаруви академиясининг малакали педагоглари, ҳудудий ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда амалиётчи-тренерлар жалб этилган бўлиб, улар томонидан соҳа бўйича янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларни маҳаллабай татбиқ этиш, илм билан амалиётни бир-бирига интеграция қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни жойига чиққанҳолда ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан стратегик вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш юзасидан олиб борилиши режалаштирилган.

Малака ошириш курслари якунида тингловчилар Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули test.argos.uz портали орқали синовдан ўтказилади ҳамда курсни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар берилади.

Қайд этиш жоизки, жорий йил бошида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан малака ошириш портали (ilm.argos.uz) ишга тушурилди. Ушбу порталнинг асосий вазифаси давлат хизматчиларини ҳар томонлама доимий малакасини оширишдан иборатдир. Ҳозирда вилоят миқёсида 600 нафарга яқин давлат хизматчиси ушбу порталдан мунтазам фойдаланиб келмоқда. Жорий йилнинг якунига қадар вилоятдаги 5125 нафар давлат хизматчиларининг барчаси ушбу порталдан фойдаланишинитаъминлаш режалаштирилган.

Малака ошириш машғулотларида олинган билимлар давлат хизматчиларининг иш фаолиятини самарали йўлга қўйишида, аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиб, натижадорликка эришишида ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларни жойларда амалга оширишида муҳим восита ҳисобланади.

Ташкил этилаётган семинар-тренинглардан кўзланган пировард мақсадимиз: Замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, ахборот коммунакицион технологияларидан самарали фойдалана оладиган, ўз фаолиятини тизимли режалаштирган ҳолда ташкиллаштирувчи, фаол, қатъиятли ҳамда натижага йўналган раҳбарларни шакллантиришдир”– дея таъкидлайди Агентликнинг Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибоев.

Жорий йилнинг июль ойига қадар бу каби малака ошириш курсларинимаҳаллий ҳокимликлардаги барча ўрта ва қуйи бўғин раҳбар ходимлари учун ташкил этилиши режалаштирилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!