Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида бир кунда 20 та янги оилавий меҳмон уйлари ўз фаолиятини бошлади
23 апрель 2021 г 1 103 Комментарии: 0
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 631-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти туманларининг қишлоқ ва маҳаллаларида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида Зомин туманида жойлашган ажойиб табиат манзараларига бой "Дуоба" маҳалласи биносида қишлоқ аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, Туризм ва Спорт вазирлиги ташаббуси билан, Ҳудудий бошқарма масъул ходимлари шунингдек, туман Давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспекцияси, туман тижорат банклари вакилларининг сайёр қабуллари ташкил этилди.
Ушбу сайёр қабулларга ташриф буюрган аҳолига тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари, ўзлари яшаб турган хонадонларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этишлари бўйича маълумотлар берилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоблар берилди. Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш истагида бўлган фуқаролар шу жойнинг ўзида давлат хизматлари маркази томонидан Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, гувохномалари берилди. Гувоҳномаларига эга бўлган тадбиркорлардан оилавий меҳмон уйларини ташкил этишга тайёр бўлган 20 нафар хонадон эгаларига Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реэстридан кўчирмалар ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган совғалар тантанали равишда топширилди.
Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш
ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!