» » Жиззахда вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архивлари бўйича муаммолар бўйича муносабат билдирилди

Жиззахда вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архивлари бўйича муаммолар бўйича муносабат билдирилди

15 апрель 2021 г 543 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 14 апрелида “Жиззах ҳақиқати” газетасининг 31-сонида Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архивларга шаҳар ва туман ҳокимларининг муносабати тўғрисидаги мақола чоп этилган еди.

Унда кўрсатиб ўтилган Жиззах шаҳар, Зарбдор, Зафаробод, Фориш, Бахмал, Пахтакор туман архивларининг бугунги ҳолати яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги тўғрисида ва шу шаҳар ва туман ҳокимларининг бино таъмири ёки янги бино билан таминлашдаги ёрдами ҳусусида сўз юритилган еди.

Бунинг натижаси ўлароқ дастлаб Бахмал туман ҳокими Анорбоев Муса шу туманда жойлашган архив ташкилоти директори билан бино ҳолати юзасидан тегишли ўрганишлардан сўнг туман архивига янги бинога кўчишида ўз ёрдамини берди ва ҳозирги кунда туман архиви янги бинода ўз фаолиятини юритмоқда.

Жиззах шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви бошқа ташкилотга тегишли бинода жойлашганлиги ва яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги Жиззах шаҳар ҳокими Холмуродов Комил  томонидан тегишли тарзда ўрганиб чиқилди ва бошқа бинога кўчириш юзасидан ваъда берилди.

Зафаробод туманида жойлашган архив ташкилоти учун туман ҳокими Раджапов Нодирбек туман ҳудудидан давлат-хусусий шериклик асосида архив учун бино қуришга ер майдони ажратиш тўғрисида мутасаддиларга кўрсатма берилди.

Бироқ Зарбдор, Пахтакор, Фориш туманларидаги архив биноси масалалари шу туманлар ҳокимларига қилинган мурожаатларга қарамасдан ечимини топмади. Бугунги кунда Зарбдор, Пахтакор, Фориш туман ҳокимлари юқоридаги мурожаатларни ўрганишмоқда

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!