Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах давлат педагогика институти томонидан “Жомбой тонги” газетасининг “СОБИҚ АБИТУРИЕНТ ЖИЗЗАХДА ЕМАГАН СОМСАГА САККИЗ ЙИЛДАН БЕРИ ПУЛ ТЎЛАЙДИ...” мақоласига муносабат
30 октябрь 2019 г 1 672 Комментарии: 0
Муаллиф Орифжон Одилов қалами остида чоп этилган ушбу мақоладан сўнг Жиззах давлат педагогика институти раҳбарияти вазиятни яна бир бор тўлиқ ўрганиб чиқди.
Муаллиф ўз мақоласида Жиззах давлат педагогика институти мурожаат ва ҳужжатлар билан ишлашда хатога йўл қўйилган дея эътироз билдирган. Мақола сўнггида эса муаллиф бир неча саволларни ўртага ташлаган. Ушбу саволларга қуйидагича жавоб берамиз:
Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Қўлбости маҳалласи, Қозоқовул қишлоғида яшовчи фуқаро Бўтаева Гавҳарнинг мурожаати бўйича институтда ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаат ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилган. Мақолада фуқаро Бутаева Гавҳар хужжатларни қайтариб олиш тўғрисида бир неч бор мурожаат қилишига қарамасдан унга тегишли диплом ва илова институт архивидан топилмаганлиги баён қилинган. Ўрганиш жараёнида шу нарса аниқ бўлдики, 2011 йилда институт архив мудираси сифатида Якобсон Ирина фаолият олиб борган, бироқ архивариус 2013 йил 11 июлъ санасида ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилиб, 2-разряд билан архивариус Файзиева Нодира институт ректорининг –Л-№38-сонли буйруғи билан ишга жойлашган. Бироқ Файзиева Нодира собиқ ходим Ирина Якобсон ўртасида хужжатларни қабул қилиб олиш далолатномаси тузилмаган. Архивариус Файзиева Нодира 21.11.2015 йил ўқишга кирганлиги муносабати билан институт ректорининг -Л-№170-сонли буйруғи билан лавозимидан озод этилиб ўрнига -Л-№172-сонли буйруқ асосида Абдуназарова Юлдуз архивариус лавозимига тайинланган. Мазкур ҳолатда институт собиқ архив ходимлари ва Ю.Абдуназарова билан хужжатларни қабул қилиш далолатномаси тузилмаган. Мақолада собиқ ходимларга ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги баён этилган. Афсуски айни дамда юқоридаги вазият билан боғлиқ собиқ ходималар Ирина Якобсон ҳамда Нодира Файзиева Жиззах давлат пеагогика институтида фаолият юритмайди. Ҳужжатни қабул қилиб олган ва тилхатни имзолаган А.Болтаев бугунги кунда олийгоҳнинг “Мактабгача таълим йўналиши” факультетида ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимида ишлайди. Мақолада А.Болтаевга нега ҳеч қандай чора кўрилмагнлиги таъкидланган. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки А.Болтаев барча ҳужжатларни институт архивига ўз вақтида топширган, шу боис А.Болтаевга ҳеч қандай эътироз бўлмаганлиги учун чора кўрилмаган. Ишчи гуруҳ томонидан институт архиви ўрганилганда абитуриент Бутаева Гавҳарга тегишли хужжатлар жилди топилмаган. Шундан сўнг, институт архив мудираси Ю.Абдуназарова фуқаро Г.Бўтаева билан учрашган ва ҳужжатининг топилмаганлиги сабабларини баён қилган ҳамда ҳужжати дубликатини олиш тартибини тушунтириб ўтган. Институт архив мудираси Ю.Абдуназарова фуқаро Г.Бўтаевага ҳужжатининг дубликатини олиш бўйича барча амалий ёрдам беришини айтиб ўтган. Гавхар Бўтаевага тегишли ҳужжатларнинг дубликатини тўғирлаш учун барча керакли амалий ёрдам кўрсатилган. Мақолада шунингдек, Гавхар Бўтаевага ҳеч қандай моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмаганлиги унга келтирилган моддий зарар қопланмаганлиги қайд этилган. Шуни маълум қиламизки фуқаро Гавхар Бўтаевага институт томонидан мурожаатдан сўнг унга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган. Шундан сўнг фуқаро Гавхар Бўтаева ҳужжатлар ва бошқа муаммолар бўйича ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилиб тушинтириш хатини ёзиб берган. (Илова: Фуқаро Г.Бўтаеванинг тушунтириш хати). Архив мудираси Ю.Абдуназаровага ҳужжат юритишда камчиликларга йўл қўйганлиги учун институт раҳбарият томонидан интизомий чора кўрилган.
Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!