» » Бошланғич таълим йўналиши факультети декани Ф.Ибрагимованинг ижтимоий тармоқларда ҳақоратли сўзлари баён этилган аудоёзув ва муҳокамаларга Жиззах давлат педагогика институти раҳбариятининг МУНОСАБАТИ

Бошланғич таълим йўналиши факультети декани Ф.Ибрагимованинг ижтимоий тармоқларда ҳақоратли сўзлари баён этилган аудоёзув ва муҳокамаларга Жиззах давлат педагогика институти раҳбариятининг МУНОСАБАТИ

10 октябрь 2019 г 3 141 Комментарии: 0

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Жиззах давлат педагогика институти “ Бошланғич таълим ” факультети декани Фазилат Ибрагимованинг дарсдан сабабсиз кетиб қолган 4-босқич талабалари билан бўлган “мулоқоти” аудиоёзуви талабалар томонидан турли телеграм каналларида тарқалиб кетди. Ушбу аудиоёзув тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, кўпчилик томонидан ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.

Жиззах давлат педагогика институти ректори ҳузурида ўтказилган йиғилишда бу масала атрофлича ўрганилиб муҳокама этилди. Маълум бўлишича “Бошланғич таълим ” факультети декани Фазилат Ибрагимова маълум бир ой муддатга яқин айнан шу гуруҳ талабаларини даъвомат масаласида бир неча бор огоҳлантирган. Бир сўз билан айтганда, талабалар оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларга қарамай, дарс соатларини қолдириб келган. Жиззах давлат педагогика институти раҳбарияти “Бошланғич таълим” факультети декани Фазилат Ибрагимованинг “ўзига хос методи” бўлмиш ҳақорат орқали талабаларни тарбиялашини ноўрин деб ҳисоблайди. Тарбия жараёнига нопедагогик ёндашувини мақбул йўл эмаслигини Фазилат Ибрагимова “Бошланғич таълим” факультети талабалар, ўқитувчилар ва олийгоҳ раҳбарияти иштирокида ўтказилган йиғилишда айбини тан олиб, бу каби нохуш ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини таъкидлаб узр сўради. Кўп йиллик иш фаолияти ва меҳнатларини инобатга олиб Фазилат Ибрагимовага интизомий чора (К-219-сон буйруқ билан ҳайфсан эълон қилинди) кўрилди. Жиззах давлат педагогика институти раҳбарияти ўқитувчининг бу каби педагогик методларга тўғри келмайдиган тарбиявий “усулларни” қўллашини кескин қоралайди. Бундан кейин ҳам бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир факультетда, деканлар, профессор-ўқитувчилар, проректорлар иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилади. Талабалар билан ишлашни йўлга қўйиш янада кучайтирилади, яъни гуруҳ раҳбарлари, факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ва проректорларга маъсулияти оширилади.

Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!